3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа


И.Г. Фитхе (1762-1814) ва Ф. Шеллинг (1775-1854)



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

И.Г. Фитхе (1762-1814) ва Ф. Шеллинг (1775-1854) 
томонидан ишлаб 
чиқилди. Улар ҳодисалар ва ашѐларнинг кантчасига қарама-қарши қўйилишини муайян 
ягона қоида бўлган – Фихтедаги мутлақ «Мен» ва Шеллингдаги борлиқ билан фикрдаги 
мутлақ айният асосида далиллаб, уни бартараф қилишга ҳаракат қилдилар. Бундан 
ташқари, Шеллинг диалектика категорияларини, жумладан озодлик ва зарурият, ягоналик 
ва кўпликнинг айнияти ва бошқаларни синчковлик билан таҳлил қилиб, Хегел 
диалектикасининг хабарчиси сифатида хизмат қилди. 
Немис фалсафаси ўз ривожининг чўққисига 
Хегел
(1770-1831) ижодида эришди. 
Хегел диалектиканинг қонунлари ва категориялари ҳақидаги таълимотни ривожлантириб, 
биринчи марта диалектик мантиқнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқди ва ўша даврдаги 
таълимотларда ҳукм сурган метафизик онг усулини танқид остига олди. Кантнинг «нарса-
ўзида» сига у диалектика принципини қарама-қарши қўйди: моҳият ўзини намоѐн этади, 
ҳодиса моҳиятлидир. Хегелнинг қайд этишича, асосида «дунѐ ақли», «мутлақ ғоя» ѐки 
«дунѐ руҳи» ѐтган категориялар воқейликнинг объектив шаклларидир. Бу-дунѐни пайдо 
бўлиши ва ривожига туртки берган фаол ибтидодир. Ўз-ўзини билиш жараѐнида дунѐ 
ақли уч босқични босиб ўтади: ўзини идрок қилувчи мутлақ ғоянинг ўз уясида бўлиши 
даври, онг табиатида, яъни ғоя ўз мазмунини диалектиканинг қонун ва категориялари 
тизимида (Мантиқ) очишида; табиат ҳодисалари кўринишида ғоянинг «бошқача борлиқ» 
(инобытие)да ривожланишида, яъни табиатнинг ўзи ривожланмайди, балки 
тушунчаларгина ривожланади (Табиат фалсафаси); ғоянинг инсон онги ва башарият 
тарихида ривожланишида (Рух фалсафаси). Ушбу охирги босқичда мутлақ ғоя ўз ўзига 
қайтиб, ўзини инсоний онг ва ўз ўзлигини билишда тушуниб олади. 
Тараққиѐт ғояси бутун Хегел фалсафасига сингдирилган. Тараққиѐт олдинма-
кетин, қуйидан юқорига қараб боради; бу жараѐнда миқдор ўзгаришларидан сифат 
ўзгаришларига ўтиш юз беради, тараққиѐтнинг манбаи эса, ҳар қандай ўз-ўзидан 
бўладиган ҳаракат принципидан иборат бўлган қарама-қаршиликлардир. 
Хегел нуқтаи назарича, тарих моҳиятини қуйидаги сўзлар билан ифодалаш 
мумкин: «ақл тарихдадир». Ақл, Хегел фикрича, умумжаҳон тарихий ибтидоси бўлиб, 
тарихда мутлақ ғоянинг ривожланиши сифатида намоѐн бўлади. У ѐки бу даврда дунѐвий 


руҳнинг соҳиби сифатида қандайдир бир халқнинг руҳи олдинга чиқади, Айни вақтда 
бошқа халқлар ўзларининг гуллаб-яшнаган даврларини орқада қолдириб, ўз 
имкониятларини тугатганликлари сабабли инқирозга юз тутадилар, бошқа бир халқлар эса 
эндигина тараққиѐт сари йўл бошлаган бўладилар. Хегел назарича, ақл тарих жараѐнида 
шундай амалга ошадики, унда ҳар бир халқ руҳнинг ўз-ўзини билишга ўз ҳиссасини 
қўшишга ҳақлидир. Хегел моҳияти озодликни англашга эришиш бўлган умумжаҳон 
тарихини даврлаштириш мезонини белгилаб беради. Бундай кўтарилишга тўрт босқич 
мувофиқ келади: 1) шарқ дунѐси; 2) Юнон дунѐси; 3) Рим дунѐси; 4) олмон (герман) 
дунѐси.
Шарқ халқларида озодлик бўлмаган, озод одам сифатида фақат бир киши - золим 
ҳукмдор тан олинган. Юнон-рим дунѐсига озодликнинг мавжудлиги хосдир, аммо у 
чегараланган ҳудудларда-баъзилар учунгина идрок этилган. Шунинг учун Юнон-рим 
дунѐсининг давлат тузуми қулликни инкор этмайди. Тўла озодлик ўз ифодасини фақат 
Герман халқларида топдики, улар ўз тарихий тараққиѐтлари давомида Реформация (диний 
ислоҳот) ва 1789 йилдаги Француз инқилоби маҳсулини мерос қилиб олиб, умумий 
фуқаролик ва сиѐсий озодликка эришдилар. 
Хегел фалсафаси ички зиддиятларга эга. Билиш тизими, бир қанча турдаги англаш 
босқичларидан ўтиб, охирги босқич бўлган ўз-ўзини англашда тугалланадики, уни амалга 
оширувчи нарса Хегел фалсафасининг ўзи бўлиб чиқади. Шундай қилиб, Хегел усули ва 
тизими ўртасида қарама-қаршилик келиб чиқади. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish