3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Людвиг Фейербах
(1804-1872) моддиюнчилик нуқтаи назаридан Хегел 
фалсафасини жиддий ва ҳар томонлама танқид остига олган биринчи файласуфдир. 
Фалсафа мавзусини ифодалаб, Фейербах шундай қарорга келадики, унинг диққат 
марказида инсон турмоғи лозим. «Янги фалсафа, -деб ѐзади немис мутафаккири, – 
табиатни ҳам инсон пойдевори сифатида қўшган ҳолда, инсонни фалсафанинг ягона, 
умумий ва олий мавзусига айлантиради»
2
. Шундан кўринадики, Фейербах 
моддиюнчилиги антропологик хусусият касб этади. Инсонни вужудга келтирадиган ягона 
сабаб ѐки асос табиатдир. Шунинг учун, фалсафанинг вазифасига қайта тўхтаб, Фейербах 
ѐзадики, уни таълимотини «икки оғиз сўзда ифодалаш мумкин: табиат ва инсон». 
Табиат (ѐки олам) Фейербах учун абстракт тушуниладиган субстанция эмас, балки 
ўзининг бутун хилма-хил ва беҳисоб кўринишларида берилган ҳиссий ҳодисадир: «табиат 
тушунчаси остида мен шуни тушунаманки, - деб ѐзади файласуф, - у инсонни ўзидан 
бошқа инсоний бўлмаган барча ҳиссий кучлар, нарсалар ва мавжудотлардан фарқ 
қиладиган мажмуадир… Табиат инсон учун бевосита унинг ҳаѐтининг асоси ва мавзуси 
сифатида ҳиссий жиҳатдан намоѐн бўладиган барча нарсадир»
3
. Худди шунингдек, 
чексизлик, куч-қудрат, бирлик, зарурият, абадийлик каби табиатнинг хусусиятлари, яъни 
«барча ҳиссий хусусиятларни чиқариб ташлангандан кейинги қолган моҳият», 
«табиатнинг мавҳум моҳиятидан» ѐки фикрдаги табиатдан бошқа нарса эмас. 
Табиат абадий бўлиб, ҳеч ким томонидан яратилган эмас. У ўз-ўзининг сабаби 
бўлиб, «фикрда ѐки ниятда ва ирода ҳукмларида эмас, балки астрономик ѐки самовий, 
механик, кимѐвий, физик, физиологик ѐки органик куч ѐки сабабларда»
4
ўзининг асосига 
эга. Бирор бир вақтда табиат (олам) бўлмаган эди деган тасаввурни файласуф «беъмани ва 
асоссиз уйдирма» деб атайди. Табиат доимий равишда ривожланиш жараѐнидадир. 
Ҳозирги Ер қураси ўзининг аввалги ҳолатидан фарқ қилади. Ҳаѐт мураккаб кимѐвий ўзаро 
таъсирлар (реакциялар) маҳсули сифатида пайдо бўлган. Илгари мавжуд бўлган кўплаб 
ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳозир вақтда қирилиб кетган. Инсон ва унинг онги ҳам табиат 
ривожининг маҳсулидир. Идеализмни танқид қилиб, Фейербах борлиқ билан онгнинг бир-
бирига нисбати ҳақидаги масаланинг моддиюнча ечимини ифодалаб беради: «борлиқ - 
2
Л.Фейербах. Избранные философские произведения. –М.: 1955. Т.1 202-б. 
3
Ўша ерда. Т.2. 590-591-б. 
4
Ўша ерда. 591-б. 


субъект (эга), онг - предикат (кесим)»
5
. «Фикрий борлиқ ҳақиқий онгдан ташқаридаги 
сиймоси модда бўлиб, воқейликнинг умумий асосидир»
6

Фейербах нуқтаи назарича, идеализм ва дин умумий илдизларга эга. «Агар сиз 
идеализмни инкор этсангиз, у вақтда Худони ҳам инкор этасиз! – деб ѐзади у. Фақат 
Худогина идеализмнинг асосчисидир»
7
. Фейербах ѐшлик йилларидаѐқ ўз исмини яширган 
ҳолда «Ўлим ва абадий яшаш ҳақида фикрлар» деган асарини нашр қилдириб, унда 
жоннинг ўлмаслиги ҳақидаги эътиқодни танқид остига олган эди. Бунинг ким томонидан 
ѐзилганлиги аниқлангандан кейин, китоб мусодара қилиниб, унинг муаллифи эса дарс 
бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, университетдан бўшатилди. Етук ѐшда Фейербах 
очиқдан-очиқ худосизлик нуқтаи назарига ўтиб, уни у «инсондан фарқ қилувчи Худодан 
юз ўгириш» сифатида ифодалади. 
Фейербах туғма диний ҳис-туйғулар ҳақидаги назарияга қарши чиқиб, динни 
тарихий тараққиѐт маҳсули сифатида қараб чиқади. Худо, Фейербах қарашича, 
инсонларнинг ўзлари томонидан ўз моҳиятларини ифодалаш сифатида вужудга 
келтирилган объектга айлантирилган абстракт тушунчадир. Диннинг илдизларини 
Фейербах кишилар ҳаѐтининг шароитидан, ва аввало, унга тобе бўлмаган ва ҳиссий 
жиҳатдан ташқи таъсири инсонга тушиб турадиган кучларда кўради. Инсон ҳамма вақт ўз 
эҳтиѐжларини қондиришга ҳаракат қилади. Аммо унинг бу интилишлари инсоннинг 
табиат кучлари олдидаги ожизлигига бориб тақалади. Уйдирма ва хаѐл худолар 
тўғрисидаги тасаввурларни туғдирадики, улар инсоннинг амалга ошириб бўлмайдиган 
эҳтиѐжларини қондиришга қолдирдилар. Дин инсонга унинг ҳаѐтини ўзгартириш, 
орзуларига етказиш имконини берадиган умид ва куч бағишловчи уйдирма ва хаѐл 
маҳсулидир. «Худо, - деб ѐзади файласуф, - шундай зотки, инсон ўзининг мавжудлиги 
учун унга эҳтиѐж сезади»
8
. Фейербах фикрича, диннинг илдизлари башарият тарихи 
жараѐнида ўзгаради. Агар маъжусийлик динларининг илдизлари инсоннинг табиат 
кучлари олдида ожизлиги ва ундан тобелигида яширинган бўлса, ҳозирги замон жамиятда 
улар ижтимоий кучлар соҳасида ѐтадилар. 
Диний ахлоққа Фейербах инсоннинг бахт-саодатга бўлган табиий интилиши 
асосига қурилган «худбинлик ахлоқи» ни қарама-қарши қўяди. Шу билан бирга, файласуф 
бахт-саодатни алоҳида олинган кишининг эмас, балки башариятники сифатида назарда 
тутади. «Айрим олинган бахт-саодат» ғоясини у «умумий бахт-саодат» ғояси билан 
алмаштиради. Бу бахт - саодатга эришиш имконияти фақат кишиларнинг бир - бирларига 
муҳаббати асосидагина амалга ошиши мумкин. Фейербах фикрича, айнан «муҳаббат 
ахлоқи» гина жамиятда уйғунликка олиб келади ва ижтимоий адолатсизликка барҳам 
беради. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish