3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

 
Мантиқий – структуравий схема:
 
XIX аср фалсафаси 
Бугунги кунга келиб кўпгина фалсафий оқимлар ўзларининг анъанавий фалсафага 
алоқадор эканликларини ҳамда улардан фарқ қилишларини таъкидлаш мақсадида, 
номларига «нео», яъни янги, замонавийлашган деган маънони англатувчи қўшимчани 
қўшганлар. Масалан, неопозитивизм, неотомизм ва бошқалар шулар жумласига киради. 
«Ижобий» билимлар байроғи остида майдонга чиққан XIX асрнинг иккинчи ярми – 
ХХ асрда ғарб фалсафасида энг кўп даражада тарқалган оқимлардан бири - 
позитивизм
эди. Позитивизмнинг асосчиси француз файласуфи ва жамиятшуноси 
Огюст Конт 
(1798-
1857) эди. Контнинг асосий асарлари – «Ижобий фалсафа курси» (6 жилдлик) ва «Ижобий 
фалсафанинг руҳи» деб аталади. 
Конт анъанавий фалсафий муаммолар ва таълимотларни моддиюнчилик ѐки 
идеализм лагерига мансубликларидан қатъий назар, ўз манфаатидан келиб чиқиб ақлий 
ҳукмлар асосига қурилган самарасиз «метафизика» ((юнон. физикадан кейин) – дунѐни 
моҳияти ѐки ҳар қандай борлиқнинг бирламчи асослари тўғрисидаги фалсафий таълимот) 
деб эълон қилди ва уларга қарама-қарши бўлган «ижобий» фақат «фактларгагина 
таянувчи билимларни олға сурди. Ана шундай «аниқ», «шубҳасиз» билимнигина Конт 
Анъанавий фалсафа 
Марксизм, 
ленинизм 
Позитивизм 
Ноанъанавий 
фалсафа 
Иррационализм 


ижобий деб атайди. Позитивизм илгариги «метафизика»ни рад этганлиги учун, у ўзини 
илгариги барча фалсафий оқимларга қарши қўяди. 
Конт фанларнинг янги таснифини тузади: математика (ўзига ер механикасини 
қўшган ҳолда), астрономия, физика, кимѐ, физиология (биология), социология ѐки 
«ижтимоий физика». Фанларнинг бош вазифаси – дескриптив, яъни тасвирлаш ва баѐн 
қилишдир. Илмий билиш фақат ҳодисаларни тасвирлаши лозим, уларнинг келиб 
чиқишлари ҳақида саволлар бермаслиги керак, чунки бу масалаларнинг ечими йўқдир. 
Шунинг учун фан «нима учун» деган ифодани «қандай?» сўзи билан алмаштириш»га 
интилиши лозим. Янги ижобий фалсафанинг вазифаси эса илмий билимларни тизимга 
солишдан иборатдир. 
«Ижобий фалсафа»га Конт инсон ақлининг «қатъий ҳолати» сифатида қарайди. 
Конт назарича, башарият тарихи бу инсоний руҳнинг турли даврлардаги «ҳолатлари» ѐки 
усуллари тарихидир. Бошқача сўз билан айтганда, «ғоялар бутун дунѐни бошқаради ва 
остин-устун қилади». Шундай босқичлар ҳаммаси бўлиб учта: илоҳиѐтий ѐки қалбаки (у 
ерда диний дунѐқараш ҳукмронлик қилади), метафизик ѐки абстракт (ўз манфаатидан 
келиб чиқувчи-фалсафий) ва ижобий (илмий).
Охирги босқичга эришгач «фалсафа узил-кесил ижобий ҳолатга эришади: у энди ўз 
хусусиятини ўзгартиришга қодир бўлмайди». Уч босқич қонуни умумий хусусиятга эга 
бўлиб, жамиятнинг барча соҳаларида (билиш тарихи, сиѐсий тарих, фуқаролик тарихи ва 
ҳоказо), ҳамда ҳар бир кишининг руҳий камолотида амал қилади. Демак, «ақллар ҳолати» 
нинг уч босқичига жамият сиѐсий ташкилотининг уч босқичи мувофиқ келади: илоҳиѐтий 
феодал салтанатларнинг яккаҳокимлик режимлари, метафизик – «ҳуқуқшунослар» ва 
«ўрта табақалар» ролининг кучайиши, позитив (ижобий) – сармоя «патрицийлари»: 
«саноат доҳийлари» ва банк эгаларининг манфаатларини ифодаловчи позитивист-
файласуфлар бошқаруви. Худди шундай фуқаролик тарихи ҳам бир-бирларини 
алмаштириб турувчи уч даврга: ҳарбий-истилочилик, мудофаавий ва илмий-саноат 
даврларига бўлинадилар. 
Конт фикрича, «ижобий» жамият принцип сифатидаги муҳаббат асосига, асос 
сифатидаги тартибга ва мақсад сифатидаги тараққиѐтга биноан қурилмоғи лозим; бу 
жамият шундайки, унда барча табақалар ва ижтимоий қатламлар ўртасидаги 
муносабатларда «уйғунлик» ўрнатилган. Мумтоз позитивизмнинг бошқа кўзга кўринган 
вакиллари Джон Стюрт Милль ва Герберт Спенсер эдилар. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish