3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Джемс Пирс
нинг прагматик қоидаларини ривожлантириб унга волютаризм 
нуқтаи назаридан ѐндошганлиги туфайли, унинг оқибатида иродага асосланган хақиқат 
назарияси вужудга келди. Ана шу ирода инсон тажрибасида марказий ўринни эгаллайди. 
Биздан ташқарида бўлган ашѐларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда бизнинг тажрибамизда 
бўлган барча нарса иродага боғлиқдир. Шундай қилиб, дунѐ тўғрисидаги бизнинг 
билимларимиз воқейликнинг инъикоси эмас, балки иродавий қурилманинг ўзидир. 
«Ҳақиқий» ва «фойдали» ифодалари Джемс назарида бир хил маънога эгадирлар. Ўз 
навбатида, фойдали нарса ирода орқали ифодаланади. Джемс фикрича, воқейликни биз 
қандай тасаввур этсак, шундайлигича намоѐн бўлади, яъни биз уни қандай кўришни 
хоҳласак, ўшандай кўринади. Инсоний ҳис-туйғу ҳақида тўхтаб, Джемс шундай ѐзади: 
«Ўз хулосаларимиздан қайси бирига диққат-эътибор қаратишимиз, қайси бирини 
белгилашимиз ва улардан қайси бирини қатъий талаб қилишимиз бизнинг шахсий 
манфаатларимизга боғлиқдир. Ва биз нимага урғу беришимизга боғлиқ равишда 
хақиқатнинг бутунлай турли-туман ифодалари келиб чиқади». 
Пирс ва Джемс ғояларини ривожлантириб 
Д.Дьюи
ўз эътиборини муаммовий 
вазият деб аталмиш нарсага қаратдики, у ўзининг тараққиѐт босқичларида шубҳадан 
ишончга (имон-эътиқод) ўтиши хусусиятлари билан ажралиб туради. Дьюи назарида 
тушунчалар, ғоялар ва назариялар инструменталиклик («асбоб ва қурол») хусусиятига, 
яъни уларнинг ҳақиқийлиги қай даражада муаммовий вазиятни хал қилишга қодирлиги 
билан ифода қилинади. 
Руҳий таҳлил асосчиси машҳур австриялик руҳшунос ва психиатр 
Зигмунд Фрейд
(1856-1939) дир. Фрейд нуқтаи назарича, инсоннинг руҳий кайфияти уч қатламдан ташкил 
топгандир. Мен (эго), У (ид) ва Мендан юқори турувчи (супер-эго). Мен – бу онгнинг 
соҳаси бўлиб, фақат руҳнинг арзимас оз қисмини (айсберг тепасини) ўзида 
мужассамлаштиради. Фрейд нуқтаи назарича, инсон ҳатти-ҳаракати, интилишлари ва 
хоҳишлари тагзаминида У - яъни онгсизлик ѐтади. Бироқ Менга Удан ҳамма нарса келиб 
ўтмайди. Бу ўтиш ўзига хос «текширув» дан ўтади. Ижозат берувчи мақом вазифасини 
ўзида ижтимоий маданий тақиқлар ва қатъий бурчга ўзини мажбур қилувчи тизимини 
мужассамлаштирувчи Мендан юқори бўлган нарса бажаради. Бу ахлоқий қолиплар, 
анъаналар, тақиқлар ва шунга ўхшашлар бўлиши мумкин. «У-Мен – Мендан Юқори» 
тизимида Инсон ҳатти-ҳаракати ташкилий жиҳатининг уч савияси акс этган: биологик (У), 
алоҳидалик – шахсий (Мен) ва ижтимоий (Мендан Юқори). 
Ид (У) лаззат қоидасига тобедир. Бошқача айтганда, бизнинг барча онгсиз 
тамойилларимиз лаззат олишга қаратилган. Аммо ушбу тамойилларни доимий ва 
назоратсиз равишда қондиришнинг имкони йўқ. Шунинг учун Эго (Мен) ташқи зарурият 
билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб, воқейлик қоидасига риоя қилади. Мабодо, агар Эго 
воқейлик билан ҳисоблашмай, Ид изидан бориб Супер –Эго ўрнатган мажбурий 
бурчларни бузса, у кейинчалик виждон азоби, гуноҳкорлик ҳисси, руҳий азобланиш 
кўринишларидаги жазоларга дучор бўлади. Шундай қилиб Ид, Эго ва Супе Эго ўртасида 
мураккаб қарама-қарши вазият келиб чиқади. Бу қарама-қаршиликни бартараф этишга 
қодир бўлган «ҳимоя механизмлари» воситасида: истакларни онгсизлик соҳасига сиқиб 
чиқариш, сублимация йўли билан эришиш мумкин. Сублимациянинг шаклларидан бири 
ижоддир. 
Ушбу қарама - қаршиликлар моҳиятини Фрейд онгсиз ҳолатдаги инстинктив 
(ғаризавий) тамойиллардаги ва маданиятдаги келишмовчиликларда кўрадики, маданият 
ўзининг йўналтирувчилик меъѐрлари, тақиқлари ва кўрсатмалари воситасида табиий 
хоҳишларнинг амалга ошишини чегаралиб туради. Кейинчалик психоанализ Фрейд 


ғояларини ривожлантириш билан ҳам, уни қайта кўриб чиқиб, бошқа руҳий таҳлилга доир 
қоидаларни вужудга келтириш билан ифодаланади. Психоанализ фалсафасининг ХХ 
асрдаги энг йирик вакиллари Альфред Адлар (1870-1937), Карл Густав Юнг (1875-1961), 
Эрих Фромм (1900-1980) ва бошқалар эдилар.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish