3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Экзистенцион фалсафа”
ривожланди. 
Экзистенция – мавжуд бўлмоқ демакдир. Экзистенциализм хилма – хил йўналишдаги 
таълимотларни инсоннинг маънавий дунѐси, инсон тақдири, эркинлиги ғоялари асосида 
умумлаштирди. Экзистенциализм вакиллари 2 йўналишига бўлинадилар. 
1) Дунѐвий (Хайдегер, Сартр, Камю). 
2) Диний (Ясперс, Марсель) 
Хайдегер, Сартр, Камюлар
нинг таълимотига кўра инсон ўзининг яратиш 
жараѐнини ўзи эркин амалга оширади. Инсоният олдида улкан имкониятлар мавжуд 
бўлиб, уларнинг қайси бирини танлашда у эркиндир. Демак, инсон ўз моҳиятини ўзи 
эркин белгилайди, унинг Ким бўлиб етишишини фақат унинг ўзига боғлиқ. Инсонга 
берилган имкониятларни танлаш ниҳоятда маъсулиятлидир. Чунки бунда инсон ўзи, 
бошқариш ҳамда уни ўраб турган оламни ҳам қайта яратади. 
Диний экзистенциализм вакиллари фикрича, инсон ўз эркин фаолияти давомида 
худога қараб унга етишиш учун коинот томон ҳаракат қилади. Хақиқий эркинлик инсонга 
тахликали онларда, ташвишда, ѐлғизликда намоѐн бўлади. ―Таҳлика‖, масъулият соф 
эркинликнинг ўзидир, фақат шундай шароитда инсон ўзини бўлалигича англайди. Ҳаѐт, 
ўлим, қўрқинч, дахшат тушунчалари бу таълимотнинг марказий тушунчаларидир. Булар 
фикрича, олам маъносиз, ва уни билиб бўлмаслиги абадий, инсон умри ўткинчи 
бўлганлиги учун ҳам даҳшатлидир. 
Феноменология фалсафаси
– ХХ аср фалсафасидаги йўналиши. Асосчиси 
Гуссерль.
Феноменологиянинг манбаи онгда амал қиладиган тажрибадан ва 
тарихийликдан ташқари ғоявий моҳиятларни қайта кўриб чиқишдан иборат. Фалсафий 
онгни натуралистик моҳиятлардан озод қилишга қаралган. 
Феноменологиянинг марказий тушунчаси онгнинг ―интенционаллиги‖ (унинг 
объектига йўналтирилганлиги) – ―субъектсиз объект йўқ‖ деган субъектив идеалистик 
тамойилни мустахкамлашдан иборат. 
Гуссерль Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида ўз феноменологиясига онг 
моҳиятини тавсифлашга қаратилган Янги фанга асос солди. Феноменологик методнинг 
талаблари қуйидагилардан иборат: 1) ореноменологик редукция, яъни объектив воқеликка 
9
Ўша жойда. 245-б. 
10
Ўша жойда 226-б. 


оид бўлган ва ―соф‖ (яъни субъектив) тажрибадан ташқарига чиқадиган муҳокамаларга 
йўл қўмаслик; 
Трансцендентал редукция, яъни билиш субъектини реал, социал, психофизиологик 
вужуд деб эмас, балки ―соф‖ трансцендентал онг деб қараш. Шу маънода 
Феноменологияда фалсафа ―соф моҳиятлар‖ ни ўрганувчи фан бўлиши лозим, дея даъво 
қилишади ва у реал фактларни ўрганишга қарама – қарши йўналади. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish