3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Джордж Беркли
(1658-1753) субъектив идеализмнинг йирик вакилларидан бири 
эди. Берклига Локкнинг бирламачи ва иккиламчи сифатлар ҳақидаги ғоялари таъсир 
ўтказган эди. Аммо Беркли, Локкдан фарқли ўларок, барча сифатларни иккиламчи (яъни 
субъектив) ҳисоблайди. Оғирлик ва барча маконий хусусиятлар ва алоқалар бизнинг 
ҳиссий аъзоларимизнинг қобилиятлари билан ифода қилинадилар. Берклининг далилича, 
бирор ашѐнинг ўзи бизга катта ҳам кўриниши (ундан кам масофадаги узоқликда) ва кичик 
ҳам бўлиб туйилиши (ундан катта масофадаги узоқликда) мумкин. Бундан шу нарса келиб 
чиқадики, катта-кичиклик ва узоқлашганлик турли ҳис - туйғу аъзолари воситасида ҳосил 
бўлган ҳис - туйғуга таянувчи индуктив хулоса асосида пайдо бўлади. Беркли назарича, 
мавжуд бўлишлиқ» - «идрок қилишда» демакдир. Ашѐларнинг объектив мавжудлигини ва 
ташқи дунѐ ҳодисаларини, ва демакки, «модда» тушунчасини Беркли рад этади. Бу 
тушунча умумий бўлганлигидан қалбакидир, негаки унинг асосида шундай тахмин 
ѐтадики, гўѐ биз, бизнинг ҳис - туйғуларимиз мазмунини ташкил қилувчи ашѐларнинг 
айрим хусусиятларидан четга чиқишимиз мумкин ва «умуман модда» асоси бўлган 
бизнинг барча ҳис - туйғуларимиз учун умумий бўлган абстракт ғоя ташкил топиши 
мумкин. Аммо биз моддани модда сифатида идрок қилмасдан, балки ашѐларнинг муайян 
хусусиятлари бўлган - таъм, ис, ранг ва шунга ўхшашларни идрок қилишимиз мумкинки, 
уни Беркли «ғоялар» деб атади. Атрофимизни ўраб турган ашѐлар Худо ақлида ғоялар 
сифатида мавжуд бўлиб, у эса, ўз навбатида, ердаги ҳаѐтнинг манбаи ва сабабидир. 
Инглиз файласуфи, рухшуноси, тарихчиси ва иқтисодчиси 
Давид Юм
(1711-1776) 
Берклининг замондоши эди. Ташқи дунѐ мавжудми, деган саволга, Юм иккиланиброқ 
«билмайман» деб жавоб берар эди. Ахир бизнинг ақлимиз, улар келтириб чиқарган 
нарсалар билан эмас, балки бизнинг ҳис - туйғуларимизнинг мазмуни билангина иш 
юритади. Юмнинг нуқтаи назарича, тўғри билим фақат мантиқий бўлиши мумкин, аммо 
ўрганилаѐтган мавзулар далилларга таянганлиги туфайли ва мантиқий исбот қилиш 
мумкин бўлмаганлиги сабабли тажрибадан келтириб чиқарилади. Тажрибани ўзини Юм 
«таассуротлар» оқими сифатида ифодалаб, унинг сабаблари маълум эмаслиги ва билиб 
бўлмаслигини қайд этади. Тажрибани мантиқий асослаб бўлмаслиги омили шунинг 
далилидирки, тажрибавий билим ишончли бўла олмайди. Масалан, тажрибада биз бирор 
воқеа ҳақида аввал бир таассуротга, кейин эса бошқасига эга бўламиз. Аммо икки 
ҳодисанинг бирин-кетин келишини мантиқий жиҳатдан исбот қилиб бўлмайди, негаки, 
биринчи ҳодиса иккинчининг сабаби бўлиши мумкин, иккинчи эса - биринчининг оқибати 
бўла олади. Ушбу далилдан келиб чиқиб Юм сабабиятнинг объектив хусусиятини билиш 
мумкин эмаслиги ҳақида хулоса чиқаради. Шу билан биргаликда Юм объектив 
сабабиятни туғилган ғоялар ѐки ҳиссий таассуротлар қиѐфасини эслаш кўринишида 
мавжудлигига йўл қўяди. Барча ҳиссий таассуротларнинг ҳаммаси ҳам биз учун тенг 


қийматга эга эмас: уларнинг баъзилари ѐрқинроқ, жонлироқ, барқарорроқ бўлиб, дунѐда 
амалий равишда маълум бир нарсани кўзлаб иш тутиш учун етарлидир. Пировардида, Юм 
бизнинг ишончимиз учун манба назарий билим эмас, балки дин хизмат қилишлигини 
таъкидлашга мажбур бўлди. Масалан, биз йил фаслларининг даврий ўзгаришига, ҳар 
куни қуѐш чиқиб, кейин ботишига ишонамиз. Бу ишонч ушбу ҳодисани такрорланишини 
кўриш одатига асосланган. Юм черковни танқид остига олади. Аммо у диннинг келиб 
чиқиши ва ижтимоий вазифаларини тушунтиришга уриниб, унинг аҳамиятини, жумладан, 
ахлоқий меъѐрларни барқарор қилиш ва унинг таъсирчанлигининг гарови эканлигини 
таъкидлайди. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish