Янги замон рационализмининг асосчиси бўлган Декарт барча фанлар учун умумий
бўлган усулни ишлаб чиқиш вазифасини қўйдики, у кўп ҳолларда билимлар натижасини
белгилаб берувчи инсон ақлида борлиги тахмин қилинган «туғма ғоялар» ѐки аксиомалар
деб аталган нарсаларни тақозо этар эди. Туғма аксиомалар қаторига у математика ва
мантиқнинг кўпчилик қоидаларини қўйди, масалан, «тўғри тўрт бурчак тўртдан кўпроқ
томонларга эга эмас». Декартнинг табиатга қарашлари механистик хусусиятга эга. Худо
дунѐнинг мавжуд бўлишлик ва тараққиѐтига биринчи турткини беради, аммо кейинчалик
унинг ривожи модданинг мустақил ижодий энергияси орқали рағбатлантирилади. Декарт
эволюция ғоясини ишлаб чиққанларнинг биринчиларидан биридир (гарчи механистик
асосда бўлса ҳам). У бу ғояни табиат ҳақидаги барча соҳа таълимотларига – юлдузлар ва
сайѐраларнинг ташкил топишидан тортиб ўсимликлар, ҳайвонлар ва инсонларнинг пайдо
бўлишларигача татбиқ этди. Декарт фикрича, юлдуз ва сайѐраларнинг тизимлари
модданинг қуюнсимон ҳаракати натижасида ташкил топадилар. Дунѐвий модда чексиз,
бир хил бўлиб, бўшлиққа эга эмас ва чексиз равишда бўлиниши мумкин. У механик
қонунлар томонидан белгиланган тўхтовсиз равишда миқдорий ва сифатий жиҳатдан
ўзгариб турадиган ҳолатдадир. Тирик мавжудотлар дунѐси ҳам ушбу қонунларга
бўйсунади: ҳайвонлар – булар мураккаб машиналардир. Инсон эса, ҳайвонлардан фарқли
ўлароқ, ақлга эга, шунинг учун у механика қонунлари доирасидан ташқарига чиқади.
Декарт моддий жавҳар билан бир қаторда (унинг томонидан узунлик сифатида
тушуниладиган) Худонинг ва унинг томонидан яратилган руҳий, фикрловчи жавҳар
жоннинг мавжудилигини тан олишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, Декарт
фалсафасининг алоҳида хусусияти дуализм эди.
Декарт учун муҳим муаммо хақиқат билимларни ҳосил қилиш ва усул муаммоси
эдики, унинг воситасида ана шундай билим олиш имконияти вужудга келсин. Билим
моҳияти шунда эдики, ҳар қандай билимга ѐйиладиган кескин шубҳанинг тақозоси
ҳақиқий билим олиш имкониятини тасдиқлашга олиб келиши мумкин. Мен барча нарсага
шубҳа қилишга бошлайман, - деб мулоҳаза юритади Декарт, негаки, шуни тушунаманки,
мени ѐвуз ва хийлагар шайтон ѐки қандайдир бошқа бир алдамчи алдаяпти. Аммо шу
билан бирга мен шунга шубҳа қилмайманки, менинг шубҳам мавжуддир, яъни фикр
бордир. Шу ердан Декартнинг машҳур хулосаси сарчашма олади: «Мен фикрлаяпман,
демак, мен мавжудман!». Фикр ҳақиқийлиги ва фикрловчи моҳияти борлигидан, у ашѐлар
борлиғининг ҳақиқийлигига етиб боради.
Декартнинг билиш усулини таҳлилий ѐки ақлий сифатида таърифлаш мумкин.
Ақлий (рационализм) - ақл ѐки фикрни билиш манбаи ва унинг ҳақиқийлиги меъѐри деб
тан олувчи фалсафий қарашдир. Рационализм усули фикрнинг аниқлиги ва унинг ўзининг
амалларининг бир-бирига қарама-қарши эмаслигини, фикр объектини оддий қисмларга
бўлиб ва уларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганишни, кейин эса фикр ҳаракатини соддадан
мураккабга томон боришини тақозо этади. Декарт фикрича, ҳеч қандай узоқ нарса йўқки,
уни кашф этишга эришиб бўлмасин.
Декарт рационализми жуда кўплаб ўз давомчиларига эга бўлдики, улар ичида энг
йириги Нидерланд файласуфи
Do'stlaringiz bilan baham: