3–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: Ғарб фалсафаси режа



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/38
Sana26.02.2023
Hajmi0,5 Mb.
#914845
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза матни

Тит Лукреций Кар
(эр. авв. 99 - эр.55 йй. ) эди. У Демокрит ва 
Эпикур таълимотини қабул қилиб, бадиий шаклда ҳаѐт ва ўлим ҳақидаги таълимотни 
ривожлантирди. Бунда у диний афсоналарни танқид остига олди. Лукреций фикрича, 
худоларга ишониш бутунлай табиий равишда, кўрқув ва табиий сабабларни 
билмасликнинг маҳсули сифатида келиб чиқади. Инсон бахтли яшаши учун, худолар 
олдидаги қўрқувдан озод бўлиши лозим. Эпикурчилик Рим жамиятида нисбатан узоқ 
сақланиб қолди. Бироқ, эрамизнинг 313-нчи йилида христианлик расмий дин бўлиши 
биланоқ, эпикурчиликка қарши шиддатли ва шафқатсиз кураш бошландики, пировардида 
ушбу фалсафани аста-секин тушкунликка олиб келди. 
Гуллаб-яшнаши қараб чиқилаѐтган даврга тўғри келган киниклар таълимотининг 
асослари Суқрот дарвидаѐқ 
Антисфен
(эр. авв. 444- 370 йй.) ва кейинроқ Синоплик 
Диоген
(эр. авв. 400-325 йй.) томонидан ишлаб чиқилган эди. 
Киниклар
ўзларини полис 
тартиблари ва ҳаѐтнинг анъанавий шаклларига қарши қўйиб, эҳтиѐжларни чегаралашни 
таълим бердилар. Улар фикрича, тўғри хулқ-атворнинг асосларини ҳайвонлар ҳаѐти ва 
кишилик жамиятининг илк босқичларидан қидирмоқ лозим. Стоиклар, скептиклар ва 
эпикурчилардан фарқли ўлароқ, киниклар кўчалар, майдонлар ва бандаргоҳларда оломон 
олдида сўзга чиқиб, мавжуд тартибларнинг ақлга мувофиқ эмаслигини исботлаб, 
камбағалчиликни сўздагина эмас, балки ўз ҳаѐт тарзлари билан ҳам кўкларга кўтариб 
мақтадилар. Масалан, Фива шаҳридан бўлган 
Кратет 
(эр.ол. IV аср) бой оиладан келиб 
чиққан бўлиб, киниклар таълимотига берилиб кетиб, ўз қулларини озодликка чиқарди, 
мол-мулкини камбағалларга бўлиб бериб, фақирона-файласуфона ҳаѐт кечира бошлади. 
Кратетнинг бизгача етиб келмаган фожиавий асаридан келтирилган сатрлар диққатга 
сазовордир: «Ватан менга қалъа ҳам, уй ҳам эмас, менга бутун ер юзи-ибодатхона ва 
бошпана, унда яшаш учун нима керак бўлса, ҳаммаси бор»
1
. Эллинистик давлатларнинг 
инқирози ва римликлар босқинчилигининг бошланиши билан ақлий дунѐқараш борган 
сари ўз ўрнини дин ва тасаввуфга бўшатиб берди. Сеҳргарлик, яширин диний удумларга 
ишониш, мунажжимлик кенг тарқалди. Ижтимоий хаѐлпарастлик ва пайғамбарликка 
эътиқод қўйиш, айниқса кенг шуҳрат касб этди. Яширин диний удумларга ўзини 
бағишлаш, Худо билан бевосита алоқа ўрнатиш ва тақдир ҳукмидан озод бўлиш 
имконияти сифатида қарала бошланди. 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish