www.ziyouz.com kutubxonasi
47
—
Бу қанақаси, Мунаввархоним, сизлар яхши яшамасангиз, чиқишмасангиз мен нимага эга
бўлардим?!
—
Ундай бўлса, бунчалик сўраб-суриштиришда қандай маъно бор? Тушунолмаяпман. Яхши
яшаса сизга фойдаси йўқ, ёмон бўлса ҳам бирор зарар кўрмайсиз. Ташвишланманг, чиқиша
олмасак, атрофга ёйилиб кетарди, гапиришга ҳожат қолмасди. Умуман, нега энди
чиқишолмаслигимиз керак? У ўзимнинг қизим, мен эса онасиман. Ҳайрон қоладиган жойим
шуки, биров қизингиз билан қалайсиз демасди, келинингиз билан қалайсиз дейди. Нега у
кўпчиликни бунчалик қизиқтиради: ҳеч тушунолмаяпман. Яна такрор айтаман, мен келиним
билан яхшиман. Бундан кейин ҳам Худо хоҳласа яхши яшаймиз. Келинимнинг ҳозирги
маъюслигига келсак, менинг қизим бемор ёнида ўзини қандай тутишни яхши билади. Албатта,
бу ерда тўй бўлаётгани йўқ. Аллоҳдан беморга шифо сўраб, қалбан дуо этаркан, кулолмайди,
албатта, кулса одобсизлик қилган бўлади.
Яна кўп гапириши мумкин эди, бироқ ўз дарди билан овора хастанинг ёнида ноқулай. Зотан,
беморни хафа қилган бу аёлга озгина сабоқ берилди. Хасталар зиёрати ҳақида ҳам озроқ
гапирса бўларди, бироқ аёл аллақачон чиқиб кетган эди. У кетгач беморнинг Мунаввархонимга
биринчи сўзи шу бўлди:
—
Тўғриси, аҳволим шунчалик бўлиб қолдими? Демак, анча ёмонлашибман-да ?
—
Йўқ, синглим. Худога шукр, яхшисиз. Айтганимдай, Аллоҳдан умид узманг. Шу ёшга
кирдим, ҳар йил ниҳолларнинг, дарахтларнинг ёздан сўнг қуп-қуруқ бўлиб қолганини кўраман.
Илк баҳор келиши билан Аллоҳ уларга яна ҳаёт бахш этади, улар яна жонланади. Ўша жонсиз
қуруқ новдалар, шохлар ёз келиши билан қанча одамга соя бўлади, қанчасига мева беради. Сиз
ҳам шундай бўласиз, синглим. Бу хасталик сиз учун, баҳор ёздан сўнгги бир мавсумдир-ки,
дарахт япроқларидек гуноҳларингаз тўкилмоқда. Аллоҳ насиб этса, яқинда онадан қайта
туғилгандек покиза, беғубор бир мусулмон хоним бўлиб оёққа турасиз. Узоқ йиллар қанчадан-
қанча одамларга фойда келтиргансиз. Фақат сабр этинг. Келган-кеттанга аҳволингиздан шикоят
қилманг. Доим Аллоҳни ёдингизда тутинг, унутманг, тилингиз толса, дилингиз билан гўзал
исмини такрорланг, синглим.
Хаста ёнида узоқ қолмаслик лозим эди, бироздан сўнг кетишга рухсат сўрадилар. Бемор
эшитган сўзларидан мамнун эди. Яна бир оз ўтиришларини, йўқса тез-тез йўқлаб туришларини
илтимос қилди. Мунаввархоним сўз берди. Такрор-такрор шифолар тилаб, Аминани ёнига олиб
хайрлашди, ўзига айталган сўзлардан фароғат топган, бир талай яхшиликлар ҳис этган бир
хаста вужуд ва бу вужудда илиқ ёшларга тўлган бир жуфт кўз бор эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |