www.ziyouz.com kutubxonasi
44
—
Фақат қайнсингил дарди, қайнсингил балоси бўлса чидардим, сабр этардим. Икки кундан
сўнг эгалик бўлиб кетади дердим. Лекин эр дарди ундан ошиб тушди. Ҳар оқшом ичиб келади.
Куним мастни овутиш, сўкиш эшитиш билан ўтмоқда.
«
Гапир, — дейди, — гапир, мен яхшиманми?»
«
Яхшисиз, ҳаммадан яхшисиз!» дейман.
«
Мен яхшилигимни сендан сўраб биламанми? Сен ким бўлдинг-ки, менинг яхшилигимни
таърифласанг», дей бақиради. Уят сўзлар айтиб сўкинади. Жим туриш иложсиз, ёмонсан десанг
бу ҳам бўлмайди. Қусади. Эрталаб либосини ифлос ҳолда кўриб, айбни менга ағдаради.
Нигор шу тариқа гапириб, кўнглида борини тўки бўшатди:
—
Сизга қилганим ортиғи билан қайтди, янга. Оҳ, бир қутулсайдим, — деб сўзини тугатди.
Тасалли бердим:
—
Хафа бўлманг десам, фойдасиз, аммо начора, сабрдан ўзга чора йўқ. Дунё роҳат дунёси
эмас. Ҳамманинг бир дарди бор. Бир кун сиз ҳам ҳузур кўрасиз, — дедим. Шу ерда сўзимни
бўлди:
—
Менинг дардим бошқаларникидек эмас. Бу кетишда фақат ўлим ҳузурига бораман, —
деди ва кўзларини юмди. Кўз ёшлари дув-дув тўкиларкан, диққат қилдим: Нигор бир ярим йил
аввалги Нигор эмас, хароб бўлганди, ўн ёшга қаригандек эди. Аввал ўчим ошиғи билан олинди
деб ўйладим, сўнг яна ачиндим. Бечора мендан ҳам кўпроқ азият чекибди.
Аёл ҳикояси сўнггида яна шуларни айтди:
—
Мана, шундай, қизим. Сепларингни кўрдик. Дунё келтирмайсан-ку. Кучинг нимага етса,
қўлингдан нима келса шуни адо этасан. Қани нималар дейишаркин дея бир йўқлаб қўйгим
келди. Улар ёнида бир-икки оғиз гапирдим, сиз ҳам бор эдингиз. Чиқаётганимда қулоғимга
нималар демади.
Сочиқ, пайпоқ келтириб олдиларига қўймабсизми-ей... Яна нима балолар. Бундай қилиш
уят. Буни гапириб юриш инсонга ярашмайди. Тарбияли одам бундай иззатталаб бўлмайди. Яна
тўйнинг иккинчи куниёқ келган-кетганга буларни гапириб юриш яхшимас. Шундаймасми,
болам?! Машааллоҳ, гўзалсиз, одоблисиз, кўлингиздан иш келади. Кўрдим, уйни тартибга
келтирибсиз. Яна нима керак?
Уйга бир кўз югуртириб чиққач:
—
Сиз келгунча ифлос бўлиб ётарди бу уй. Ҳамма нарса остин-устун, айқаш-уйқаш эди.
Начора, болам. Ўз бошидаги калини кўрмаганлар, бошқанинг сунбул сочидан айб ахтараркан.
Дунё шундай, тескари дунё, тескари айланмоқда.
Келиннинг дарди қўзғалди. Ҳақиқатдан аёл айтгандек эмасми?! Не қилса, ёқтиришмайди.
Меҳмон олдида изза қилади, кийган кийимигача гапириб камситади:
«
Буни кийиб бўлмайди, қизим, бориб пушти кўйлак кийиб келинг», дейди. Бошқа меҳмон
олдида бошқача гапиришади.
«
И-е, қизим, ҳар келганнинг ёнида бу кийилавермайди-ку, айб бўлади. Тез ўзгартириб,
бошқасини кийиб келинг. Қўлимни ўпишни унутманг».
Буйруқ бераверишади. Истаса унисини, истамаса бунисини кийдиргизишади. Ҳар келган
меҳмон учун алоҳида либос киймоқ керак, деган хулосага келган ҳолда эртадан кечгача кийим
алмаштиради.
Келин бугун ўзига бир ҳамдард (аслида дардига дард қўшувчи) топганди. Унинг ҳикояси
дардига малҳамдай кўринса, аслида туз, ундан ҳам баттар бир заҳар эдиким, икки томонни —
қайнона, қайнсингил ва келинни жиққа мушт қилишга, оила ва айниқса келиннинг дардини
кучайтиришга бемалол етиб ортарди.
Бечора келин тушуна олмасди. «Мен бу ерга турмуш қургани келдим, ғавғо учун эмас» дея
олмасди. Уларнинг ёмонликлари ҳақида эшиттан ҳар ёмон гапни интиқомнинг бир тури
сифатида қабул этар ва руҳи бу сўзлардан шифо топажагини ўйларди. Қолаверса, унинг сўзлари
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |