www.ziyouz.com kutubxonasi
41
хотинини деб, йигирма йиллик синглисини айблайди, хафа қилади. Бировнинг қизи яхши
кўринади-да.
Бу созлар бошимга болғадай урилди. Улар ўзлари кундузлари таом пиширадилар ва буни
менга тўнкайдилар. Ҳақиқатдан ҳам бир ҳафтадан сўнг ёғ тамом бўлди деганимда эрим менга
дедики:
“
Хоним фақат кўп исроф қилманг, аввал олиб келганимда бир ярим ойга етарди, энди ўн
беш кунда тугаяпти”.
Ҳолбуки, мен таомга ортиқча мўл ёғ солмасдим, бу ўзларининг қилиғи. “Онасиникида
овқатга мўл ёғ солишдан бошқасини ўрганмаган” деган гапи менга алам қилди. Чунки буни
айтган қайнсинглим ўзи тухум пиширишдан бошқасини билмасди. Буни ҳеч бўлмаса, қўлидан
иш келадиган қайнонам айтса менга алам қилмасди. Ростини айтсам, қайнонам таомни жуда
ширин қилиб пиширарди. Ўша қайнсинглим келин бўлиб борган жойида қандай иш тутаркин?
Лоақал бирор хил таом пиширишини билмаса? Айниқса унинг: «Бировнинг қизи яхши
кўринади-да» дейиши аниқ нишонга урилган эди. Шу сабаб оқшом эрим билан росса
айтишдилар. Охири қайнонам:
—
Бас, етар, иккингиз ҳам жуда ошириб юбординглар, энди таёқ ейсизлар, — деганидан
кейин бас қилишди.
Эрталаб қайнсинглимдан гарчи пазандаликда нўноқлигини билсамда, овқат пиширишни
илтимос қилдим. Шундай жавоб берди;
—
Овқат пишириш менинг вазифамми? Сиз нима учун келин бўлиб келгансиз?
Сўнг дағал оҳангда қўшиб қўйди:
—
Менга қаранг кеннойи, бу уйда сизнинг эмас, бизнинг айтганимиз бўлади.
Менинг нима дейишимни кутиб ўтирмасдан:
—
Ҳиҳ, шу ҳам ўзини одам санайди, — деб лабини буриб чиқиб кетди.
Қизим, келин бўлгандан кўра ҳар нарса бўлган яхши. Менга жуда оғир ботди. Хонамга
кириб йиғладим. Ҳолбуки, мен уларни менсимайдиган ҳеч бир иш қилганим йўқ. Ҳали
уйдалигимда: «Ўзинг тенги икки қайнсинглинг бор» дейишганида, хурсанд бўлгандим: «Улар
мени тушунишади, дўстлашиб кетамиз», деб ўйлагандим. Бу умидларим пучга чиқди. Ўша куни
овқат таёрлаётганимда қайнсинглим ёнимга келиб, бир муддат тикилиб, томоша қилиб турди.
Эрталабки сўзлари етмагандек яна нималардир демоқчи бўларди.
—
Ўтиринг, Нигор хоним, — дедим. Томдан тараша тушгандек:
—
Кўрамиз, бугун таомни қандай тайёрларкансиз? Кечагидек бўлмасин, — деди.
—
Бўлмайди, ундан ширинроқ бўлади. Бу гап сизга ҳам маъқул қиламан, — дедим. Яна
мени пича кузатиб тургач:
—
Овқатни онам пиширганда кўринг. Мен онам пиширган таомни яхши кўраман, — деди.
Жаҳлим чиқди.
—
Онангизга гап йўқ, аммо бундан сизга нима фойда? Онангиз сиз тушган жойга бориб
таом пишириб бермайдику, — дедим. Бу сўзим унинг ғазабини қўзғатди:
—
Менга қаранг, сиз менинг ишимга аралашманг. Ҳар ҳолда сизчалик билсам керак. Сиз
кимсизки, менга ақл ўргатасиз? Гўё келинлик вазифангизни дўндириб бажариб қўйгандек менга
насиҳат қиласиз. Ўзингизни билмасангиз, билдириб ўзингизга келтириб қўядиганлар, бор. Жа-а
биздай ювош қайнсингилларнинг бошига чиқиб оляпсиз. Аслида айб ўзимизда, инсондай
муомала қилдик, — деди.
Гапни чўзмадим. Вайсаётган қайнсинглимга бироз тикилиб турдим. Инсон зоти шу қадар
орсиз бўлишини шу кунгача билмасдим. Сўзларини жавобсиз қолдирганим учун қайрилиб
кетди. Қозонга масаллиқ солиб, бошқа ишалр билан машғул бўлдим. Орада овқат тагига
олмасин, деб сувига қарадим, таъмини кўрдим. Оловни паст баланд қилдим, қани бу кеч нима
дейишаркин? Менимча овқатнинг ҳеч камчилиги йўқ. Лекин қаердадир камчилик қилгандай,
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |