www.ziyouz.com kutubxonasi
38
шундан завқланиб, кўнглини хушлаб юрадилар.
Мунаввархоним буларни яхши билгани учун борган жойда келин хонасини, сепини кўришга
интилмайди. Ҳатто уй эгалари:
—
Келиннинг хонасини кўрмайсизми? — деб таклиф этса ҳам, шундай жавоб беради:
—
Йўқ, у жой фақат келин куёвга тегишли, менга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Амина келгач бу одат такрорланадими? Албатта. Лекин Мунаввархоним бунга рухсат
бермайди. Бегона аёл тугул, ҳатто ўзи ҳам уларнинг хонасига кирмайди. Деразасидан ҳам
қарамайди. Гарчанд ҳозиргача юзлаб келин уйлари кезилган бўлса-да, ғийбатчи хотинлар учун
ҳам, келин учун ҳам асло фойда берган эмас. Мунаввархоним биладики, рухсат этмаса, буни
ҳам ғийбат қиладилар, албатта. Йўқ ердаги гапларни тўқиб чиқарадилар. Бу гаплар ё
Мунаввархоним ёки Амина ҳақида бўлади. Уй кўришни истайдиларми? Марҳамат!
Меҳмонхона, ошхонани кўрсинлар. Улар уйдан, уйдагилардан, Аминадан қанчалик камчилик
ахтармасин, асло тополмайдилар. Чунки Амина уй ишларига ота уйида яхшилаб ўрганган.
Қолаверса, Мунаввархоним ҳам қараб турмайди. Кутилмаган бир пайтда меҳмон келиб қолиши
ёки одамлар ўзи учун эмас, балки покизаларни Аллоҳ севгани ва Аллоҳ ризоси учун озодаликка
эътибор берилади бу хонадонда. Бир умр миш-мишу ғийбатлардан узоқ юрган, дили пок
Мунаввархоним тонглари:
—
Мени банда ҳаққи билан ҳузурингга келмоқдан Ўзинг сақла, эмн ҳақимда ғийбат
қилганларни авф эт, — дея дуолар, илтижолар, нолалар қилган. Аллоҳни эслаб, Расулуллоҳга
с.а.в. саловат айтиб кўнгил уйини нурлантирган Мунаввархоним уйида бирор тартибсизлик
кўролмайди. Аминага айб тақолмайди.
Янги келин тушган уйга келиб ўтирган ғийбатсевар хотинлар барибир бир йўл топиб
мақсадига эришишга интиладилар. Аминанинг бир дақиқа ташқарига чиқишидан фойдаланиб
сўрашади:
—
Мунаввархоним, шу келин буғдойранг ёки жиндай қорамағиз эмасми, менга шундай
туюлди-да. Бир оз гўзалроғини топсангиз бўлмасмиди?
—
Бўлиши мумкин. Қоралик Аллоҳдан. Ёнида бўлиб, бу Мунаввархонимнинг бўлажак
келини, ё Раббий, яна бир оз гўзалроқ ярат дермидингиз, — деган жавобни олдилар.
Хотинларнинг ранги рўйи салгина ўзгаргандай бўлди. Мунаввархоним давом этди:
—
Ташқи чирой икки кунда ўтиб кетади, бировга вафо қилмайди. Қаригач бизни ҳеч ким
ёшликда гўзал бўлганимиз учун ҳурмат қилмайди. Аммо кўнгил гўзаллиги ўткинчи эмас.
Муҳими ҳам шу – ички гўзаллик, қалб гўзаллигидир. Мен келинимнинг ташқи чиройидан
зиёдароқ ички гўзаллиги, одоби ва тарбияси учун олдим. Майли, менинг келиним қорамағиз,
буғдойранг бўлсину, гўзаллик бошқаларга қолсин. Буғдойранг чиркинлик аломати эмас-ку!
Биров оқни, биров сариқни яхши кўради. Мен эса қорамағиз, буғдойрангни ёқтираман.
Амина кириши билан Мунаввархоним гапини тўхтатди. Мақташни лозим кўрмади.
Бировнинг ёнида келинининг камчилигини айтишни ёқтирмаганидек, мақташни ҳам хуш
кўрмади. Хотинлар кетишга чоғланди. Кексароқ бир аёл Аминанинг қулоғига пичирлади:
—
Қизим, қайнонагга эътибор бер. Умринг бўйи Аллоҳга ёлворсанг ҳам, эҳтимол бундан
яхши, бундан гўзалроқ бир қайнона тополмас эдинг. Қадрига етгин.
* * *
Уч эшик наридаги қўшниларга келин тушди. Келинни уйини маҳалла кезувчи хотинлар
обдон текширдилар. Зарур гаплар айтилди. Кетар чоғи қайнсингил келинга эшитилмайдиган
товушда:
—
Хомроқ чиқди, опа. Қайнота учун ақалли бир сочиқ ҳам қўймади. Бир жуфт пайпоққа ҳам
лойиқ эмасми? Уялиб кетдим. Ўзим қўйдим. Эшитса қиёматни бошлайди. Нечора бошга
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |