www.ziyouz.com kutubxonasi
39
тушганни кўз кўради, — деди.
Сўнгра хўрсиниб қўшиб қўйди:
—
Билмай қолдик, билолмадик.
Яна гапирилажак нималар бор? Икки кун ичида миш-мишга арзирлик қандай воқеалар рўй
берди? Келинни кўриб, унинг камчиликларини атрофга ёйиш учун келган, бундан завқ оладиган
хотинлар учун ҳозирги воқеа ҳам ғийбатлари учун етарли хом ашёдир. Улар тўғри ўз уйларига
бормайдилар, аввал қайсидир дугоналариникига кириб, остонадаёқ воқеаларга ўзларидан
қўшиб, навбатдаги дугонаникига шошадилар. Ахир вазифа жуда оғир, шошилиш керак.
Ғийбатни тарқатиш керак. Бу орада йўлда таниши тўхтатади.
—
Қаёққа бундай шошиляпсиз, Закия хоним?
— (…)
никидан келяпман. Келин кўргани борган эдим.
—
Қандай экан?
—
Билмадим, охири бахайр бўлсин. Ҳар ҳолда яхши эмас. Чиқаётганимизда қайнсинглиси
бир икки гапни айтди. Фурсат бўлганида ким билади яна неларни сўзларди. Икки кун ичида
шунча гап, билмадим охири нима бўлади? Яна бировларга гапириб юрманг, эгачи. Оиласи
бузилиб кетса бизлардан кўришади. Яхши бўлса икки кунда шунча қабоҳат топармидилар? Бу
менинг келиним-ку, деб ёмонини яшириб яхшисини оширардилар.
Сўнг хўрсиниб:
—
Келинга ачинаман. Қиз не ниятлар билан келган бу уйга. Қандай қилиб уялмасдан
ўзларини ўзлари мақтайдилар. Ҳеч кимга билдирмасдан икки кунда келинни келтирдилар
қўйдилар. Мен билсайдим, қараб турмасдим, берманг буларга қизингизни, деб дунёни остин-
устун қилиб юборардим. Менга нимаям қилишарди? Кўрасиз кўп ўтмай келинни қай аҳволга
солишаркин? Фурсатини топиб буларнинг кимлигини келинга билдириб қўярман. Билсин-да бу
қизча, ҳеч бўлмаса шунга яраша оёғини, қадамини улар билан танг ташласин.
Суҳбатдоши бош тебратади:
—
Аввалги келинга нималар қилишмади булар. Э, эгачи сиз булардан инсонийликни
қидириб юрибсиз. Тағинам келин бардошли яхши келин экан, икки йил сабр тоқат қилиб яшади.
Қутулди, аммо дунёсидан кечиб қутулди.
Суҳбатлашарканлар йўл ўртасида эканликларини, оёқлари толганини ҳис этишиб, қўллари
билан ўтайлик дегандай ишора қилишиб, йўлнинг четига ўтиб олишди. Хотин такрор сўз
бошлади:
—
Нима деяпган эдим? Ҳа… бизникилар судларига боришди. Ҳакам: «Қизим, эрингни
дейсанми, отангни?» деб сўрабди. Қиз: «Ҳакам афанди, мен на эримни дейман, на отамни
дейман. Мени буларни қўлларидан қутқаринг. Истасангиз мени дорга осиб ўлдиринг, ҳатто
шунга ҳам розиман», дебди. Қиз буларни айтаётганида ҳакамнинг кўзлари ёшланганмиш.
Хотин яна давом этди:
—
Эгачи, булар Аллоҳдан қўрқмайдилар, ҳеч бўлмаса бандадан уялсалар эди. Йўқ.
Уйида боласини ёлғиз қолдиргани эсига тушиб:
—
Турайлик, эгачи, болам уйда ёлғиз ухлаб қолганди, уйғонса йиғлайди, — деди ва кетди.
* * *
Бир кун қайнона ва қайнсингил уйда йўқ пайтида “тасодифан” эшик тақиллади. Аслида, бу
тасодиф ташриф эмас, балки у қайнона ва қайнсингил бирга чиқиб кетганини кўриб, шоша-
пиша келганди.
—
Меҳмон оласизми қизим?
—
Марҳамат киринг хола.
Ичкари кирди, оёқ кийимларини ечди. Келин оҳистагина қайнонаси уйда йўқлигини айтди.
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |