Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
35
марҳаматли бўлиб, унга инсоний муомала қилишингни истайман. Ҳеч қачон уни хафа 
қилмаслигингни сўрайман. Сени ҳар кимдан зиёда яхши кўраман. Лекин Аллоҳ омонат 
сифатида берган келин, агар ўғлимдан норози бўлса, мен келинни эмас, ўғлимни айбдор деб 
биламан. Бир кун Аллоҳ ҳузурига сен билан чиқамиз ва келин ҳаққи риоясининг ҳисобини 
берамиз. Уни ҳурмат қилганинг мени ҳурмат қилганингдир. Уни хафа қилсанг, мен баттар хафа 
бўламан. Мен унинг қайнонаси эмас, ўз онасиман. У ҳам менинг келиним эмас, қизимдир.
Ҳамма оила ҳам бир хил эмас. Унга ўз уйининг одатларини тарк этиш қийин кечиши 
мумкин. Сен ва менга нисбатан камчиликка йўл қўйиши мумкин. Бундан хафа бўлма. Инсон 
баъзан Аллоҳнинг йўлига юра олмай хатога йўл қўяди. Бу бандага нисбатан ҳам бўлиши 
мумкинлигини ўйлаб, тасалли топ, тинчлан. Хом сут эмган банда, лекин у ҳам виждон соҳиби, 
секин аста хоним бўлар, яхшилик йўлини тутар.
Доимо Аллоҳга дуо қил. Яхшилик ва яхши турмуш ато этишини сўраб ёлвор ўғлим. Сени 
уйлантирдим, мени уялтирма! Менинг сутимни эмганингни, мени ўғлим эканингни исботла. 
Аллоҳ сени шод этсин, икки дунёда юзингни ёруғ қилсин.
Мунаввархоним шундай деб икки қўлини Мустафонинг елкасига қўйиб: 
— 
Менга сўз бер, Мустафо, қўлингдан келганича, кучинг етганича, айтганларимни бажар. 
Яхши турмуш кечириш учун сабр матонат билан ҳаракат қилишга сўз бер. Мусулмон сўзидан 
қайтмайди, сўз бер ўғлим, — деди ва Мустафонинг ваъдасини олди.
Мустафо катта жомеъ ҳовлисида ана шуларни эслади. Кошки берган сўзим ёлғон 
чиқмасайди, деб ўйлар эди.
Осмон тиниқ, қуёшли, сарин шабада эсиб турган бир кунда Амина кўз ёшлари сел бўлиб, 
ота уйи билан хўшлашди. Улуғларнинг қўлларини ўпди, дуоларини олди. Янги уйга бормоқ 
учун мураккаб, ғаройиб туйғулар оғушида машинага, шу беш-ўн кун ичида таний бошлаган бир 
икки аёл орасига ўтирди. Улов йўлга тушди. Аминани бир уйга туширдилар. Униб-ўссин 
дейилди. Устидан танга пул сочдилар. Эркаклар чекингач илк бор Мунаввахоним унинг ёнига 
борди. Аминага: 
— 
Қайнонангни қўлини ўп, — дейишди.
Мунаввархоним уларга қайрилиб қаради: 
— 
Йўқ, бу менинг қизим, онасининг қўлини ўпади, — деди ва қўлини тутди.
Амина йиллар бўйи фақат яхшилик учун очилган, фақат яхшилик учун чўзилган гуллардек 
пок озода қўлни ўпди ва кўзига пшонасига оҳиста босди. Уйга қадам ташлаши билан айтилган 
бир жумла сўз беран ишонч унга кифоя. Гўё ғариблик ва ёлғизлик ҳислари тумандек тарқаб 
кўнгли офтобли осмондек чарақлаб кетди. Мунаввархонимнинг: «Хуш келдинг, болам!» деб 
очилган қучоғи Аминага ором ва ҳузур боғидек туюлди.
* * * 
Оқшомгача келиб кетувчилар кўп бўлди. Кечгача уй аёлларга тўлди. Оқшом яқинлашгач, 
эркак меҳмонлар кела бошлади. Юсуф афанди уй соҳиби сифатида келганларни кутиб олди. 
Азон айтилгач, жомеъга борилди. Шом намозидан кейин таом тортилди. Таклиф этилан икки 
ҳофиз Қуръони Карим ўқиди. Амина хонасида илоҳийни тинглади: 
Хос боғингга келганлар,
Гулларингни терганлар,
Хабар берди кўрганлар,
Нури Қуръон ичинда.
Бу ҳикматлар барчанинг кўзларини ёшлади. Маъно мақоми билан кўнгилларда ҳузурбахш 
туйғулар уйғотарди. Ҳофиз афанди Фахри Коинот с.а.в. учун ёзилган бир наът ҳам ўқиди: 
Севармиз суннатингизни сиздан асариз деяроқ,


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish