Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
33
айтган, келин бўлганига эмас, дунёга келганига пушаймон бўлиб, ота-онасига лаънат 
ёғдирганлар ҳам бор. Бу ерда ўтириб, сассиз-садосиз йиғлашган, атрофга эътиборсиз икки ёш 
хонимга не дейсиз? Юз-кўзлари бир бирига нақадар ўхшаш буларнинг. Тўйга фақат йиғалмоқ 
учун келишганми? Бошқа топишиб йиғлайдиган жойлари йўқми? Ҳа, булар ойлардир бир-
бирини кўришдан маҳрум, агар тасодифан учрашсалар-да, суҳбатлашиш ман этилаган бахти 
қаро опа-сингиллар. Иккови ҳам оилали, эрлари орасидаги келишмовчилик туфайли тўйда ҳам 
суҳбатлашолмайдилар. Суҳбатлашсалар эрлари ажрашишни шарт қилган. Аслида тўйга бир-
биридан тамоман хабарсиз келган бу хонимлар тасодифан кўришиб, қучоқлашиб, ўпишиб, 
йиғлашдилар, аммо бир сўз айтолмайдилар, қалайсан, жигарим деёлмайдилар. Энди ёнма-ён 
ўтириш завқини тотар эканлар, айни пайтда суҳбатлашмаслик изтиробидан эзилар, бу икки 
туйғу қўшилиб, севинч ва азоб остида йиғлашар эди. Бир уйда ўсиб, минглаб ширин-аччиқ 
хотирларни сўзлашдан маҳрум. Бу зулм. Қайси ахлоқ қоидасида бор бу.
Шунга қарамасдан тўй кўнгилхушлик билан давом этарди. Баъзан бир-бирига қараб 
ўйнаймиз деб туришган икки болакай томошабинларга завқ улашар, уларни кулдиришарди. 
Баъзан базўр қўлларидан тортиб ўртага таклиф этилган келинлар бир икки айланиб ўз жойига 
ўтиришарди. Бу орада семиз қорнини сакрата-сакрата ўртага ёш бир жувон чиқди. Модомики, 
тўйга келидикми, ўйнаб кулайлик дея айланди. Турли нағма, муқом ҳунарларини кўрсатиб, гоҳ 
ўнгга, гоҳ чапга айланиб завқ ва шодлик улашарди.

Қозонда ҳедик қайнона,
Тишлари кемтик қайнона,
Ўғлинг егулик келтирмиш,
Сенсиз едик қайнона. ” 
Мунаввархонимга қараб сизга айтяпман, дегандек бўларди. Ёши ўттиз бешлар атрофида 
кўринган бу аёлнинг ё қайнонаси йўқ, ё унинг оғзини очирмайдиган ҳолга келтирган. Яна ким 
билсин, ўз уйида келинидан мағлуб, ўғлини уйлантирганидан, шу ўй бошига келганидан 
пушаймон, ҳар кун келинидан ёмон сўз эшитадиган, калтак ейдиган қанча-қанча қайноналар 
бордир-ки, бу сўзлар уларга балки игнадек ботиб борарди. Бошларига мушт тушгандек бўларди. 
Қориндор аёл етарлича ўйнади. Сўнг тишларининг бир қисми тушган, бир қисми чирий 
бошлаган ўн олти ўн еттиларга кирган бир қизни терларини артиб, бир тарафдан қиз сенинг 
қандай ҳунарларинг бор, дегандек кулимсираб ўртадаги қизни кузата бошлади. Қиз агар 
бошқаси таклиф этмаса, ўзи ўртага отилиб чиқадиганлар хилидан эди. Баъзиларнинг уяла-уяла, 
бир айланиб-қоқилиб, ўтириб қоладиган ўйингоҳни завқ ва ҳаяжонла кезишлари бутун 
маҳоратини намоён қилиб усталикларини кўрсатарди. Тишларининг хунуклигига қарамасдан 
ниҳоятда хуш овоз эди.

Онажонимжигарни мушуклар еди,
Оҳшу мушукни тутиб олсам… 
Шу мушукнинг тукларини юлиб олсам,
Этларини дудлаб қоқ қилсам,
Қайнонамгақайнсинглимга едирсам…” 
Шу зайлда куйлаб ҳаммани кулдирар, тўйни қиздирарди. Фақат у ўйлаб кўрмаган балки 
ўйласа-да бепарво қарайдиган бир нарса бор эди. Балки бўлажак қайнонаси ҳозир уни 
тинглаётгандир. На қадар хунук бўлса ҳам, битли ёсмиққа ҳам бир кўр харидор топилади. Унга: 
«E
ҳ, бир қўлимга тушсайдинг», деб тиш қайраганлар билан бирга: «Аллоҳ сендан ўзи қарасин, 
ҳозирдан шундай десанг, ким билсин борган жойингдагиларнинг бошига не савдолар, не кунлар 
соласан. Аллоҳ бўлкаж қайнонагга сабр берсин», дегувчилар ҳам бор. Тажрибали келинлар 
унинг бу сўзларидан келажак ҳаётини тасаввур қилаётгандек, ачинаётгандек бўлишарди. 
Шулардан бирининг кўзлари унга: «Дунё нелигини тезда биларсан ва бу сўзлариннг пушмон 
қиларсан», дегандек боқиб турарди.


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish