www.ziyouz.com kutubxonasi
36
Эслармиз исмингизни ҳар он Сарваримиз деяроқ,
Узоқ тушмасак сизнинг лутфингиздан, шоҳи Расул,
Тортармиз шарбати мавтни, қўрқмасдан Аллоҳ деяроқ.
Тилармиз: қолмайлик ҳеч сизни севмоқдан йироқ,
Умматингиз маҳшарга етгай шафоат деяроқ.
Охири маҳалла имоми дуо қилди. Сўнг Мустафо имомдан бошлаб улуғларнинг қўлларини
ўпди. Дўстлари билан қўл сиқишиб кўришди. Кейин онасининг олдига кирди.
—
Болам, Аллоҳ сени икки дунёда масъуд этсин, — дея дуо қилди Мунаввархоним.
Мустафо онасининг қўлини ўпди. Келиннинг хонасига, Аминанинг олдига кирди.
* * *
Юсуф афанди қариндош аёлларга таом ейилган дастурхонларни, коса товоқларни тозалашни
буюрмоқда. Меҳмонлар хуфтон намози учун жомеъга кетишаркан, азон овози эшитилди. Бу
азон ҳар кимга — уйланган Мустафога ҳам Аллоҳнинг бандаси эканини, фарзини адо этиш
вақти киргани ва шарт эканини эслатарди.
Ичкари кираркан Мустафо таҳоратли бўлгани учун:
—
Қани, Амина аввал намозни ўқийлик, бандалик бурчимизни адо этайлик, — деди.
Жойнамозлар ёзилди ва Мустафо «Аллоҳу акбар!» деб намозни бошлади. Амина умр бўйи
итоат этмоқ қарори билан унга эргашди.
* * *
Амина тонгда уйғониб Мунаввархонимнинг қўлларини ўпди. Янги оила қурганлар учун бир
одат бу. Жума бўлгани учун Мустафо масжидга кетди. Мунаввархоним келини билан ёлғиз
қолди:
—
Қизим, бундан сўнг сендан ҳар ким: «Қайнонанг билан қандайсан» деб сўрайди. Мен
аслида бир яхши аёл эмасман. Балки сенга ноҳақлик қилиб, билиб билмай хафа қилиб қўйишим
мумкин. Булар ўзимизнинг дардимиз, уйнинг ичида қолсин. Сенга нисбатан ноҳақлик қилсам,
фақат ўзимга айт, тузатаман. Аммо бошқаларга гапирма, яхшимиз дегин. Бу саволларни
беганларнинг мақсади дардингга чора изламоқ эмас, қўшиб чатиб элга тарқатиш. Иккимиз
қайнона келин эмас, она боламиз. Шундай яшашга ҳаракат қиламиз. Бугундан эътиборан
келинлигинг ниҳоясига етди. Балки мен сенга оналик қилишни уддалай олмасман, аммо сен қиз
бўлишни уддаларсан, иншааллоҳ.
Мунаввархоним бу гапларни айтгача, сўради:
—
Қуръон ўқишни биласанми?
—
Ҳа, она.
—
Яхши, уйимизда ҳар тонгда Қуръон ўқиш одат. Бу одат сенга ҳам тегишли. Аллоҳ ҳаргиз
сени уялтирмагай. Бандам ҳар кун Мени биринчи, энг аввал эслайди, Каломимни ўқийди, деб
саодатлар ато этгай, иншааллоҳ.
Бу одат, бу насиҳат Аминага жуда маъқул келди.
* * *
Тўйдан кейин уйда Маҳмуд оға билан хотинидан бошқа ҳеч ким қолмади. Улар олдига
қўйилган турли таомларга қўл узатмаган ва томоқларидан ўтмасди ҳам. Уй Чўрум таъбири
билан айтганда, суви тинган тегирмондай жимиб қолган. Кетган фақат Амина эди. У ўзи билан
уйнинг барча нашъу намосини ҳам олиб кетганди. Маҳмуд оға қорни очлигига қарамасдан:
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |