www.ziyouz.com kutubxonasi
37
—
Онаси, ол дастурхонни ҳеч нарса емаймиз, — деди. Хонимнинг йиғлаши учун шунинг
ўзи кифоя.
—
Онаси, яна йиғлаяпсанми?
—
Йиғламай нима қилай, кулайинми?
—
Кул, Аллоҳга шукр, қизинг яхши бир хонадонга тушди. Иншааллоҳ, энди юзимиз ёруғ,
хурсанд бўламиз.
—
Хўш, унда нега хурсанд эмассиз?
—
Меники ҳозир ўтиб кетади онаси. Фақат ундан айрилганим учун кўнглим бироз қайғули.
Лекин келин қилиб узатганим учун хафа эмасман.
* * *
Аминани одатга биноан тўйдан сўнг ота уйига қўл ўпмоққа олиб бордилар.
Меҳмондорчиликка чақирилган бир-икки яқин қариндошлар ҳам бор эди. Кирганда-чиққанда
ёлғиз дуч келган ҳар бир киши:
—
Қайнонанг билан қандайсан? — дер эди. Амина ўргатилганига биноан:
—
Аллоҳга шукр, жуда яхшимиз, — деб жавоб берарди.
Тўйдан бор-йўғи икки кун ўтди. Икки кун ичида ҳам саволларига жавоб бўлгудек бирор
ҳодиса бўлгандир деб ўйлашарди. Лекин Аминадан яхши жавоб олишарди. Аслида оила муҳити
жавобдан ҳам яхшироқ эди. Бир она фарзандига шафқат кўрсатади. Амина ҳам бу шафқатни
кўрмадим деёлмайди. Онасидан меҳр муҳаббат кўрмаган фарзанд бўлмайди. Бу ўлгунча давом
этади. Амина келин бўлгач, Мунаввархонимни онасидай яхши кўрмаганлигини иддао
этолмайди. У буюк шуурли, меҳр муҳаббат билан яхши кўришига ҳар вақт гувоҳ бўлажакдир.
Онаси хавотирланиб унинг юзида хафалик излари бормикин деб қараган бўлса-да,
мамнуниятдан бошқа нарса кўрмади.
VII
Ҳар маҳаллада сувни лойқалатиб юрувчи бекорчи хотинлар топилади. Улар келин тушган
уйга ўралашиб қоладилар. Келин кўриш бахона, ниятлари эзмалик, ғийбатчилик. Жуда ҳам
қизиқиб тўй бўлиб ўтган хонадонга югуради улар. Келинни, сепларини кўрадилар, ким нима
ҳадя этганлиги тўғрисида маълумот оладилар. Бойлар билан беллашолмаган, керагича ёки
ошириб тошириб уйини безаб тузай олмаганлар бўладики, келганларга уй кўрсатишни
истамайдилар. Бу бекорчи ғийбатчилар эса ҳеч узрни қабул қилмайдилар. Гўё ҳокимдай,
терговчидай туриб оладилар. Ҳамма ёқни титиб кўрадилар, текширадилар. Ҳадялар ҳақида
насиҳатлар ўқиб, қайнона қайнота қуруқ қолганлигини, бу иш жуда катта айб эканлигини
уқтирадилар. Келган ҳадяларни бир қисми оддий, буларни келтиргандан келтирмаган афзал
дейишади. Ҳадяларни бир-бир кўзадан кечириб, яхши ёмонга ажратиб берган бўлишади.
Камчиликларни айтиб ўтишгач, навбат уй тузашга, нарсаларни жойлаштиришга келади. Шу
каравот бурчакка эмас, унисига муносиб кўчириш керак. Четда турган мана бу кичик таглик бир
қарич яна ўнгроққа олинса уйга бошқача файз киради. Кўрпа ёстиқ оч мовийдан ним пушти
бўлса, ётоқдаги нарсалар фалончиникига ўхшаб жойлаштирилса яхши бўларди. Шунга ўхшаш
маслаҳатлар айтиб чиқиб кетишади. Келинпошша ўша ондан бошлаб маъюсланади.
Не-не заҳматлар эвазига йиғилган сеплар, ҳадялар ерга урилди, келин кўзига паст
кўрсатилди. Бу ишлар бир-икки ғийбатчи аёллар томонидан амалга оширилади. Бу хотинлар
сепларни йиғиш учун эртани эрта, кечни кеч демай тер тўккан ота меҳнатининг қадрига
етармиди? Қўл қадоқларини кўрармиди? Уларнинг яна бир мақсади келиннинг қусурларини
топиб, элга ёйишдир. Қусур тополмаса, қўшиб чатиб ғийбатнамо гапларни кўпайтирадилар,
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |