Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
45
кунлар келиб асқотиб қолиши мумкин. 
Қайдан келиб қолди бу аёл? Ҳар куни келсайди. Ҳар куни суҳбатлашсайди. Унга дардини 
ёрса, бироз енгил тортармиди? Беш дақиқа деган аёл икки соат ўтириб қолганини жуда яхши 
биларди. Бугунча шуниси кифоялигини, вазифасини етарли бажарганини, ҳали замон уй 
эгалари — қайнона ва қайнсингил келиб қолиши сезган аёл: 
— 
Вақт кеч бўлди, болам. Беш дақиқа деб шунча қолиб кетдим. Сизнинг ҳурматингиз учун, 
қизим. Яна келаман, сизни яна йўқлайман. Ҳозир келсалар нари-бери, паст-баланд гапириб 
юришар. Яхшиси кетайин. Келганимни айтманг, ҳеч нарса гапирманг, яхшиси, — деди. 
Турди, рўмолини олди, эшикка томон юраркан, ногоҳ тўхтади, ёдига муҳим нарса тушиб 
қолгандай келинпошшога насиҳат қилишни унутмади: 
— 
Сабр қилинг, чироғим. Сабр билан ҳар иш ҳал бўлади. Сабр қилсанг, ғўрадан ҳолва 
пишар деб бежиз айтишмаган. Бу дунёга ҳеч ким устун бўлмайди. Ҳамма кетади. Бир кун; 
қарабсизки, эрингиз билан ёлғиз қолибсиз.. Икки кунда қайнсинглингиз узатилади. Уй 
ўзингизга қолади. Бир эрингизни амаллаб идора қиларсиз. 
Дарвоза томон юришди. Шунда келин: 
— 
Хола, айбга буюрмайсиз, қўлингизни ўпишни унутибман, — деди. 
— 
Ундай деманг, чироғим. Тушунмайманми?! Бегона эмасманку, холангиз ҳисобланаман-
а?! Фалон-писмадон десангиз хафа бўламан. Қўл ўпишга ҳавасмандлар қўлини ўпинг. Мени 
қўяверинг. Хайр, хўш, Аллоҳ ёр бўлсин! 
Дарвозани очди, аста бошини чиқариб, аланглади сўнг биров кўриб қолмасин деган тарзда 
тез чиқиб, йўрғалаб қолди. Келиннинг оҳистагина: 
— 
Яна кутаман сизни хола, бошқа келинг, бизни унутманг, — дейишига тасдиқ маъносида 
бош қимирлатиб, узоқлашди. 
Аёл қай даражада самимий эди? Албатта, келин бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади, аёл ўша кун 
бошқасига: 
«
Келини жуда аҳмоқ. Бугун бордим ўтирдим-ўтирдим, то дарвоза оддига келиб 
хайрлашгунча қўл ўпиш эсига келмади» деб айтганларини эшитса, ҳар ҳолда ўша аёл 
кимлигини дарҳол билиб олар эди. У кетиши билан келин эшикни оҳиста бекитди. Неча кун-ки, 
ўзига ҳамдард бир дўст тополмаётган келин томонга ҳам сарин бир шабада эсгандай бўлди. 
Чуқур нафас олди, хўрсинди. Қайнонаси кетаётиб айланишга уни ҳам таклиф этмагани учун 
ўзича койиниб хафа бўлганди, ҳозир эса бундан хурсанд бўлди. Сабр қил деди аёл, қарабсиз-ки, 
уйда бир эр, бир хотин қолибсиз. 
Тўғри айтади. Султон Сулаймонга қолмаган дунё қайнонасига вафо қилармиди, у ҳам бир 
кун хайр-хўш қилади, дунёга видо айтади. У кетгач, ўзи хон, кўланкаси майдон. Ёлғиз 
қайнсингилнинг қўлидан нима ҳам келарди. Бир-икки йил ўтсин, кетишмаса иккисига ҳам ўзи 
бас келади. Ҳозирнинг ушданоқ қайнсингил билан ёлғиз қолса, уни чўқиб ташлайдигандай 
кучли ҳис этарди ўзини. Ҳатто ўтган кун қайнонасининг боғчада йўқлигидан фойдаланиб, ишга 
жойлашмоқчи бўлган қайнсингилга шундай тикилдики, сўзсиз, уми чекинмоққа мажбур этди. 
Қайнонаси бўлса, бундай қилолмасди, аммо унга ҳам навбат келади. Зотан, опаси келин 
бўлаётганда унга: 
— 
Синглим, қайнона ва қайнсингил шундай-ки, жим турсанг, улар гапиради, агар сен 
гапирадиган бўлсанг, улар жим бўлади. Овозингни чиқармасанг бошингга чиқиб олади, бир оз 
дағалроқ муомала қил, дарҳол бўйин эгадилар, — деганди. Айтишича, келганининг иккинчи 
ҳафтасидаёқ қайнсинглисига қўрслик қилган эди: 
— 
Қани кетинг-чи, сиз кимсизки менинг ишимга аралашасиз?! Бу уйнинг келинпошшоси 
менман. Икки кун ўтар-ўтмас кимнингдир эшигига кетасиз, шу икки кун эримнинг нонини 
ейиш учун ишларимга аралашасизми?! Қорнингизни тўйдирганимиз етмаганидай, энди 
гапингизниям эшитамизми?! Одобингизни тузатинг, — деди ва қиз жимиб колган эди ўшанда... 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish