www.ziyouz.com kutubxonasi
42
яна гап эшитадигандай туюлаверди. Ҳақиқатдан ҳам кутганимдек бўлиб чиқди. Эрим биринчи
қошиқни олар олмас юзини буриштирди. “эй, воҳ энди у ҳам камчилик ахтара бошлайди”
Юрагимни уруши тезлашди. Ажабо, нима бўляпти? Қайнонам кўзларини менга тикди. Бир
нарсалар демоқчи бўлди. Индамади. Балки эримнинг сўз бошлаши уни тўхтатди. Эрим тўғри
қайнсингилларимнинг олдига бориб сўради:
—
Ким пиширди бу овқатни?
—
Мен пиширдим.
Улардан аввал жавоб бердим.
Эрим мулоҳазакор:
—
Ундай бўлса бир қошиқ сен ҳам ол. Кўр, қандай бўлибди.
Тезда бир қошиқ олдим. Менинг ҳам юзим буришди. Ейишнинг ҳеч иложиси йўқ эди. Шўр,
жуда ҳам шўр эди овқат. Юзларим қирмизи тус олди, лекин бу хатолик учун эмасди.
Капалаклардай бир бурчакка ўзини урган қайнсингилларимдан кейин қайнонам ҳам қўзғолди.
Эрим ҳам қўлига нон олиб ўрнидан тургач:
—
Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакийл, — деб жўнаб қолди. Дастурхон атрофида мендан бошқа
ҳеч ким қолмади. Мен ҳам турайми-турмайми, деб тараддудландим. Нима қилишимни билмай
хайрон қолдим. Турсам ўзиям еёлмадику дейишади, қолсам, билмадим яна нима балолар
дейишади. Барака топсин эрим:
—
Дастурхонни йиғиштир, ҳар ким топганини есин, — деди ва дастурхонни ўраб олиб
қўйдим.
Ётиш олдидан эримга сўз очдим:
—
Агар мусулмон бўлсангиз сўзимга ишонинг. Таом шўр эмасди. Оқшомгача неча марта
сувини ҳам, тузини ҳам кўрдим. Дастурхонга қўйишдан олдин ҳам ҳаммаси жойида эди, —
дедим. Бу гапларим эримни ҳайрон қолдирди.
—
Тушунолмадим, таомнинг тузи яхши эди дедингми?
—
Ҳа, яхшийди.
—
Хўш, унда қандай қилиб шўр бўлиб қолди?
—
Мана, шунисини билолмаяпман. Билганим шуки, мен бунча туз солганим йўқ.
Эрим ўйланиб қолди. Сўзимга ишонсинми? Бир тўхтамга келолмасди. Жуда соф, пок ва
беғубор йигит эди. Сингиллари шу хиёнатни қилишлари хаёлига ҳам келмасди.
—
Мен энди бундай ҳийлаларга чидаёлмайман. Ёдингизда бўлсин, эртага таомга умуман туз
солмайман. Кўрайлик-чи, нима бўларкин? — дедим.
Эрим ҳайратланиб сўради:
—
Нима бўлади?
—
Билмадим. Лекин шуни билинг-ки, эртанги таомни тузсиз пишираман.
Гап шу ерда тўхтади. Лекин эрим ҳануз асабий ҳолда эди. Туриб юзини ювди. Деразани
очди, уйга салқин шабада кирди.
Ярим соатча шундай турди. Мен майда-чуйда ишларим билан банд эдим. Кўнглимда:
—
Ё Роббий, мени уялтирганларни, ўзинг паришон қил, хор қил, юзларини қаро айла, — дея
дуойибад қилдим.
Ниҳоят эрим деразани ёпди:
—
Қани. Энди ухлайлик, — деди ва ухладик.
Эртаси кунни бу ишни қандай амалга ошириш керак деган ўй билан ўтказдим. Кеча ҳеч
нарса бўлмагандай кўриндим уларга, очиқ чеҳра билан муомала қилдим. Бирон нарса сўраганда,
яхши жавоб бердим. Айтганимдай таомни туз қўшмай пиширдим. Кечқурун эрим жомеъдан
қайтиб келди. Дастурхон тузадим. Бу гал қандай бўларкин, дея ҳаяжон билан кутардим.
Натижа, яна аввалги кечагидек бўлди: илк луқмаданоқ буришган юзлар, тарк этилган қошиқлар,
юзимга ғазабла тикилган кўзлар ва яна бирин-кетин дастурхондан узоқлашишлар. Бу гал
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |