www.ziyouz.com kutubxonasi
43
улардан олдинроқ мен сўзладим:
—
Нега овқатланмаяпсизлар? — дедим, — Бу гал ўзингизга ҳавола дея ҳеч туз солмадим,
яна хатолик бўлдими? Мана ўзингиз истаганча солиб олинг, — деб ёнимдаги туздонни
олдиларига қўйдим.
—
Машааллоҳ, қизим. Демак, сизнингча тузсиз шундай бўлади, тўғрими? Бу овқатни бир
кўринг, агар умрингизда заҳар емаган бўлсангиз, заҳар қанақа бўлишини билиб оласиз, — деди
қайнонам.
Бир қошиқ олдим. Ютишнинг иложи йўқ. Туз оғуси дейсиз. Ҳолимни ўзгартмадим.
—
Мен бугунги таомга бир чимдим ҳам туз қўшмадим. Ким қўшган бўлса, Аллоҳ қўлини
синдирсин, разил-расво айласин, — дедим.
—
Сизнинг қўлингизни синдирсин, айбни ўзингиз қилиб бировга тўнкайсиз, сувдан қуруқ
чиқмоқчимисиз?! Уялмайсизми-а!?
Бу сўзни айтган Нигор эди. Ўзини ошкор қилди. Эрим энди тушунгандай бўлди:
—
Нигор, нега бундай қиляпсан? Айбмасми синглим? Кеча таом шўр бўлди, емадик, тўкдик.
Бу оқшом яна шундай. Менга осонми, синглим? Сизлар бу ерда овқатни еёлмайдиган даражага
келтирар экансиз, мен бир кунлик овқат пулини топиш учун офтобда тер тўкаман. Юк кўтариб
қийналаман. Сизлар ёрдам бериш ўрнига, бундай ишлар қиласизлар, Аллоҳ рози бўлармикин,
синглим?!
Нигор бошини эгиб қолди, ҳеч нарса демади. Эрим ҳам сўзини чўзмади. Қайнонам ҳам жим
эди. Эрим хуфтонгача одатдагидек "Таборак" ўқиди... Вақтлироқ уйқуга кетдик.
Эрталаб ошхонада ёлғиз эдим. Нигор келди. Деворга суянди, оёғини чалкаштириб турди.
Мени бир паст кузатиб тургач:
—
Кеннойи, жудаям маърифатлисиз, — деди киноя билан.
—
Сиз ҳам яхшисиз, ғайратлисиз, — дедим.
Балки мендан бу сўзни кутмаганди. Унингча, узр сўрашим керакмиди, йўқса нима қилишим
кераклигини билмасдим. Бу сўзимдан сўнг гапирмай чиқиб кетди.
Яна нималар бўлганини айтсам, катта бир китоб бўлади. Ҳар қалай кўп ўтмади, бир йилдан
сўнг Нигор узатилди. Тушган жойида балодай бир қайнсингил менинг ҳақимни зиёда қилиб
олибди. Зулм қилган зулм кўриши аниқ. Ўз турмуши тўғрисида менинг олдимда сўзламасди,
аммо мен сезардим.
Нигорнинг узатилганига бир ярим йил бўлган эди. Бир кун уйда ёлғиз эдим. Қайнонам
кичик қайнсинглим билан айлангани кетган эди. Эшик қўнғироғи чалинди, очдим. Нигор ва
қайнонаси. Нигор киргач, қайнонаси:
—
Мен холамларникига кириб чиқаман. Бирор соатда қайтаман. Сиз ўтираверинг, — деди ва
кетди. Ўтириб бирпас суҳбатлашдик. Дардли эди Нигор. Нималардир демоқчи бўлар, лекин
истиҳола қилиб, очилиб гапиролмас эди. Охири:
—
Янга, сизга бир нарса айтмоқчиман, мендан рози бўлинг, — деди.
Нигорнинг гоҳо "келин ойи", кўпинча "келин пошшо", "келин хоним" дейишига ўрганиб
қолгандим, ҳозир "янга" дейишига ҳайратлангандай бўлдим. Кўнглида пўртаналар, довулу
бўронлар қўзғалгандек тўлқинланар ва чекаётган виждон азобидан халос бўлишни истаётгани
кўриниб турарди. Кўнглим зирқираб кетди, унга ачиндим. Меҳрим товлаб самимият билан:
—
Нигор, мен розиман. Нима бўлди? — дедим.
Кўз ёшларини артиб дедики:
—
Кўп ҳаққингиз бор менда, янга. Сизга кўп ҳақсизликлар қилдим. Бир кун ўзимга
қайтишини ўйламадим. Бугун жазойимни олаяпман. Бунчалик қийин, аччиқ бўлишини
билмаган эканман. Бир ярим йилки, тортмаган азобим қолмади, бўғзимга келди. Энди
чидолмайман, янга.
Нигорнинг кўзларидан жаладай кўзёшлар тўкилди, рўмолчаси ҳўл бўлди. Давом этди:
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |