Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
46
Ёлғиз қолиб ортиқча тотли хаёллар суролмади. Эшик очилгандай бўлди. Деразадан қаради. 
Келдилар. Қаҳва идишларини йиғиштирмагани ёдига тушиб, тезлик билан саранжомлади. Сўнг: 
"
Хуш келдингиз", дея уларни кутиб олмоқ учун ташқари чиқди. 
 
* * * 
Ҳар келин хонасига кириб, ўзларича тафтиш ўтказиб, хотинларга ғийбат қилиш учун 
ахборот тўплаш ҳавасида бўлганлар Аминанинг хонасига кириш имконини топа олмадилар. 
Лекин бари бир гап топиш илинжида келинга "Қалайсиз?" дейишни унутмадилар. У ҳақида 
ёмон гап эшитмаган, ҳатто Мунаввархонимнинг миш-миш, ғийбат қилмаслигини билсалар ҳам, 
ҳар дуч келганда бу саволни такрорлайдиганлар бор эди. 
Бир кун хаста қўшни хотиндан ҳол сўрагани кетишганди. Бемор оғриқ ва изтироб ичида эди. 
Бир хилда ётолмай беҳузур бўлар, гоҳ ўнг, гоҳ чап ёнига ағдариларди. Мунаввархоним соғайиб 
кетинг, деб шифолар тилади. Аёл чекаётган азоб қаршисида изтиробга тушмоқда эди. Шу сабаб 
хасталикдан қутулолмаслигини сўзларди. 
— 
Ҳеч бўлмаса, ўлиб қутулсам, — дерди. Мунаввархоним тасалли берди: 
Ноумид бўлманг, синглим. Аллоҳ буюкдир. Хасталигингиз унинг мағфирати учун балки бир 
каффоратдир. Ҳали тузалиб қоласиз. Аллоҳ таолонинг ўзи бир кун ичида шифо беришга қодир. 
Ҳеч нарса кўрмагандай бўлиб кетасиз. Шифо бергани учун шукр этиб, яхши ишлар қиласиз. 
Ўлимни орзу қилиш яхши эмас. Ҳаммамиз ўламиз. Бироқ қандай? Бўш қўл биланми ёки охират 
учун йиғилган сармоя биланми? Гап шунда. Аллоҳдан шифо сўранг. Хайрли умр сўранг. Бу 
орада қўшнининг тоби қочганлигини эшитган бошқа бир хотин ҳам кириб келди. 
— 
Ҳой қиз, жудаям мазангиз йўқ. Нима булди? Хабар юбормабсиз. Келиб кўрардик. У-бу 
нарса керакми, ёлғизликдан сиқилмаяпсизми, аҳволингиз қалай? Қаранг,
қабоқларингиз, 
чаккалариигиз чўкиб кетибди. Одам сал ўзига қарамайдими? Бир устихон бўлиб қолибсиз. 
У бир оз шунга ўхшаш гапларни вайсагач, Мунаввархонимга қаради. 
— 
Қалайсиз, Мунаввархоним? Яхшимисиз?
— 
Худога шукр, яхшиман? 
— 
Келин ҳам яхшидир, иншааллоҳ. Ие, шу ердамисан, қалайсан қизим? 
— 
Раҳмат, яхши хола. 
Орадан беш дақиқа сассиз садосиз кечди. Фақат бемор аёлнинг ингроқлари эшитилиб турди: 
Мунаввархонимга қаради. 
— 
Бир оз сув... 
Амина дарҳол сув келтириш учун ташқари чиқди. Хастанинг тўққиз ёшлардаги қизи ҳовли 
супириш билая машғул эди. Онаси сув сўраётганини эшитиб ичкари кирди. 
Бир оздан сўнг Амина Мунаввархонимнинг қулоғига яқин қилиб секингина: 
— 
Она, ҳовлига чиқмоқчиман, — деди. Мунаввархоним бош қимирлатиб тасдиқлади ва 
Амина ташқари чиқди. Бу орада ҳалиги хотин бемор ёнида ўринсиз сўзларини давом эттирди. 
Бу гал Мунаввархонимга: 
— 
Келин билан яхшисан, иншааллоҳ, шундайми? — деди. Бу биринчи, иккинчи ёки 
бешинчи сўраши эмас эди. 
— 
Худога шукр, яхшимиз, — деган жавобни олди. 
— 
Келин бироз ётсирагандай, ғалатироқ кўринди. Юзи ҳам тундроқ бугун, бир гап бўлдими 
дейман? 
Келгандан бери хастага хасталик, дардига дард қўшган, озгина яшаш умиди бўлса шуни ҳам 
сўндирган бу эзма хотинга не керак ўзи? Нимага эришмоқчи? 
— 
Масалан, келиним билан ёмон бўлсам, бунга бирор чорангиз борми ёки бу билан бирор 
нарсага эга бўласизми? 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish