www.ziyouz.com kutubxonasi
49
олганларини кўтариб ташқари чиқаркан Аминанинг:
—
Она, кийимларимни бир четга қўйинг, тургач ўзим юваман, — деганини эшитиб:
—
Хўп, қизим, энди дам олинг. Мен намозимни ўқиб келаман, — деб ташқарига чиқди.
Намозини ўқиди, кирларни ювиб, илиб қўйди. Сўнг Амина учун таҳорат суви олиб кирди.
—
Амина, қани таҳорат қилиб, намозингизни ўқиб олинг, — деб уни турғазди. Ёрдамлашиб
таҳорат олдирди. Амина намозини ўқиб, яна ётди.
—
Она!
—
Лаббай, Амина!
—
Тонгдан бери нима бўлаётганини билмай овораман. Бошимда бир нарса музлаб, қотиб
қолгандай. Ҳеч қутулолмаяпман. Зеҳним шу қадар толдики, тушунтириб беролмайман. Нима
қилишни билмай ҳайронман?
—
Бу нимаданлигини биласизми, қизим? Инсон соғ пайтида нима билан кўп шуғулланган
бўлса, ўзига ҳоким бўлолмай хасталаниб қолганида ҳам ўй-хаёллари мажбуран ўша нарса билан
машғул бўлади. Бундан кейин кўнглингизни Аллоҳнинг зикри билан нурлантиринг.
Хасталанганда ўзингиз билиб-билмай тилу дилингиз Унинг зикри билан машғул бўлади. Шунда
ҳолсизланмайсиз. Ухлаётганда ҳам ўз-ўзидан уни эслайсиз, уйқунгиз ҳам ибодатга айланади.
Амина оқшомга бориб ўзига келгандай бўлди. Турайин деди, рухсат этилмади, яна ётди.
Хасталигини оёқда утказадиганлар бор.
—
Касал бўладиган нима бор, ётишга бало борми, ноз қилади-да, энди бир хизматчи керак
бу келинпошшага, — деган сўзларни эшитадиган келинлар ҳам бор.
Бу хасталик Мунаввархонимнинг олижаноблигини, қайнона бундай ҳолда ўзини қандай
тутиши кераклигини ва бу ҳолда келинга самимий ёрдам кўрсатиш яхши бир вазифа жанини
намоён қилди. Бу жиҳатдан Амина бахтиёр эди. Чунки бу уйда инсоний муомала туфайли
қайнонасини онасидай яхши кўриб қолган бир келин, бир умр Аллоҳ ризосини топай деб
ҳаракат қилиб яшаётган шарафли бир қайнона бор.
* * *
Бир миллатни маҳв этмоқ учун излаб топилган йўлларнинг энг таҳликали бузувчиси мода,
деган киши янглишмайди. Мода эҳтироси, модапарастлик, мода тажовузи миллат ичига вабодай
кириб тарқалса, бу йўл охирида фалокат бор, холос.
Амина хасталигининг учинчи кунида ён қўшниси Сория хоним, келини, қизи ҳол сўрагани
киришди. Эски билан янгини бир онда кўришни истаган киши Сория хоним билан қизига назар
ташласа етади. Сория хоним сочининг бир толаси кўринмайдиган шаклда муносиб кийинган,
қизи эса боши тамоман, қўллари тирсакдан юқорисига ва оёқлари тиззаларигача очиқ ҳолда.
Она қизининг бу кийимидан, қизи онасининг эскича қолганидан уялишмоқда. Бири қизида одоб
ва иффат туйғуси қолмаганидан, қизи оила шарафини бир пулга чиқарганидан маъюс ва
изтиробда. Бошқаси онасининг эски тушунчаларига берилиб, маданий оламга муносиб ва
мувофиқ қадам ташлашда ғайрат кўрсатмагани учун маҳзун. Она истайдики, қизи ҳам ўзидай
ўрансин, сотиладиган молдай ўртага чиқмасин. Қизи орзу этадики, онаси хонанишин бўлиб,
уйда бекиниб қолмасин ва дунёдан бир оз бўлсада насибасини олсин.
Меҳмонлар келдилар, ўтирдилар. Амина энди ўрнида ётмас, туриб ўтирарди.
—
Тузукмисиз, Амина, хаста деб эшитдик?
—
Раҳмат, Сория хола, бир оз шамоллабман. Худога шукр ўтиб кетди.
—
Ўзингизга қаранг, қизим, яхши қаранг. Эҳтиёт бўлиш керак.
Сўнг Мунаввархонимга қаради:
—
Бизнинг қизимиз гапга кирмаяпти, сўзимизни олмаяпти, қўшнижон. Қизим бунчалик
очилма, шамоллаб қоласан десам, қулоқ солмайди. Бошига рўмол ўратолмайман. Кўйлагини
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |