Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
52
ҳаёт кечирган аёллардир. 
Мунаввархоним сўзлари фаросатли бир инсон учун кифоя эканлигини ўйлаб тўхтади. Қиз 
паришон бўлиб қолди, умридаги энг кучли зарбани олди. Шу билан бирга кўнглида бир мароқ, 
бир қизиқиш пайдо бўлди. Ким экан бу Мунаввархонимларнинг «мода»чилари? Нега шу 
пайтгача ҳеч ким эшитмаган уларни. Секингина сўради: 
— 
Кечирасиз, Мунаввархоним, кимлар сизларнинг модачиларингиз? Нега ҳеч ким 
билмайди, нега ҳеч ким эшитмаган? Сиз айтган мода қай бичимда? 
— 
Қизим бизнинг «мода»чиларимиз, Хадича онамиз, Ойша онамиз ва Фотима онамиздир. 
Биз уларнинг андозасига эргашамиз. Бу юз, қўлимиздан бошқа жойларимиз ёпиқ бўлиши, 
номаҳрамга кўрсатмаслик, номаҳрамлар билан бирга ўтирмаслик, ёлғиз ҳолда ҳам уятли бир 
қиёфада қолмасликдир. Мана, ҳаммаси шу. Бу улуғ миллатларни тиклаган, маънавиятларни 
сақлагандир. Бу улуғ зот аёлларни эшитмаганлигингиз масаласига келсак, кўпгина ёшларнинт 
қулоқлари очиғу, жон қулоғи, қалб кўзи беркилган. Аксинча бўлса, яхши, эди. Яъни, инсон 
қулоғини турли зарарли шамоллар, ёмон сўзлар, маънавий хасталиклар киришидан тўсса, 
беркитса, шундагина кўнгил кўзи ва қулоғи очилса ажаб эмас... 
— 
Ким бу Хадича онамиз, Фотима онамиз, хола? 
— 
Хадича ва Ойша онамиз Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) хотинлари. Фотима эса қизлари. 
— 
Хола, ундай бўлса онам иккингиз бир «мода»да экансиз-да? 
— 
Шундай, қизим. Фақат битта фарқи бор. София хоним вақтида буларни қизига 
англатмади. Қалбига Аллоҳдан қўрқишни жойламади. Бошига рўмол ўратсам бўлди, иш битади, 
деб бошқа томонларини эсдан чиқарди. Бугун ўша унутишнинг жазосини тортмоқда. 
Бу орада Амина меҳмонларга чой келтирди. Мавзу шу ерда тугади. 
Яна ярим соатча ўтиришган меҳмонлар такрор-такрор шифолар тилаб қўзғалишди. Қўшни 
қизнинг ҳолида ўзгариш борлиги кўзга ташланди. Энди аввалгига нисбатан бироз ўранса, янада 
одоблироқ йўлдан кетса ажабмас. Улар кетиши билан Амина ҳайратини яширолмади: 
— 
Она, сизнинг бунчалик гапирганингизни кўрмагандим. 
— 
Қизим, бундай пайтларда гапириш жим турмоқдан хайрлидир. Қиз тўғри (ҳақ) йўлга 
кирса ажабмас. 
Кўшни қиз бир неча кун ўтиб, эшик қўнғироғини чалди. Кнйим-кечаги нисбатан одоб 
доирасида эди. Онасига бир кийим тиктирмоқчи экан. Ўша кун эшитганига кўра қандай 
бичимда тиктиришни сўрамоқчи бўлибди. Мунаввархоним кулимсиради: 
— 
Қизим, бизнинг андозамизнинг шакли йўқ. Осон. Фақат чегаралари бор, буни ўша кун 
айтдим. Юз-қўлдан бошқа жойларнинг ёпиқ бўлиши. Шаклини эса ҳар кимнинг хоҳиши, таъби, 
диди белгилайди. Ҳар ким истагандай тиктиради ва сизнинг бунга ақлингиз етади. Гўзал бир 
кийим тиктиринг-ки, ёшларимизга ҳам ёқадиган бўлсин. 
Орадан кунлар, ойлар ўтди. Амина Мунаввархонимдан фақат яхшилик ва самимият кўрди. 
Мунаввархоним унга она ўрнида она, керагида опа ва бир яқин жигар мавқеида бўлди. Унга йўл 
кўрсатди, қадрлади, рағбатлантирди, ўрни келганда кўнглини оғритмай танбеҳ-насиҳатлар 
қилди. Бу унинг она меҳри билан бирга ақлий, мантиқий бир шафқати ҳам эди. Балки бу 
шафқатни она ўз қизига кўрсата олмас, лекин Мунаввархоним келинини асло ранжитмади. 
Уйқунинг энг ширин пайти саҳарга тўғри келади. Бомдод вақти. Бу вақт Холиқ ошиқлари 
учун бедорлик, ғофиллар учун ғафлат пайтидир. 
Мана шу дамларда Аминанинг эшиги оҳиста чертилар ва ташқаридан: 
— 
Мустафо, Амина, туринглар, болаларим, — деган овоз эшитиларди.
Баъзаи турмуш қурганларига эндигина бир неча ой бўлган икки ёш уйғонишга уйғонсалар-
да, жойларидан кўзғалишга қийналишар, мудраб қолишарди. Бу пайтлар жойнамоз устида 
қиблага йўналган, кўнглини Парвардигорга боғлаган бир мўмина ўрнидан туриб, такрор эшикни 
чертарди: 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish