www.ziyouz.com kutubxonasi
55
—
Амина янгам шу ерда эди, онам унга қилдирсайди балки тўкилмасди, — илк бор
товушини чиқарди Али.
—
Не илож, қўзим. Шундай бўлишини билибманми? Мендан хафа бўлдингми, ўғлим.
—
Йўқ, она, сиздан хафа бўлармидим, сиз менинг бирдан бир онамсиз-ку?!
Шу билан масала ечилди. Меҳмонлар кечгача ўтирди, шифо тиладилар.
Шундан сўнг Мунаввархоним Аминанинг қулоғига:
—
Мени яхши кўрасизми, Амина? — деди. Амина унинг юзига ҳайрон бўлиб қаради:
—
Бу нима деганингиз, она, сизни яхши кўрмасам, кимни яхши кўраман?!
—
Шундай бўлса, Али ҳақида Мустафога бошқача гапирманг. Мени яхши кўрсангиз...
—
Лекин, она, нечун?
—
Бу менинг сизга буйруғим!
Амина ғалати бўлиб кетди, ажабланди.
—
Бу бўладиган нарса эмас, чидолмаяпман, она.
—
Агар гапимга қулоқ солмасангиз, рози эмасман. Ақлингизни йиғинг, — деди
Мунаввархоним. Бу орада меҳмонларни кузатиб қайтган Мустафо ичкари кирди:
—
Нимани гаплашяпсизлар, она? — деди. Онаси кулимсираб:
—
Она ва қиз нимани гаплашса, биз ҳам шуни гаплашяпмиз, — деди.
Шу кеча тонггача ухлаёлмаган уч жуфт кўз бор эди.
Бу кўзлар куйган бир вужудни, маҳзун бир қалбни, зирқираган бир виждонни тамсил этарди.
* * *
Бу ҳодиса... Бунда Мунаввархонимнинг инсонийлиги, вазминлиги, оқила ва олийжаноблиги
қаршисида Амина довдираб қолди, ҳайратланди. Ўйлади. Кечалар ўйлади, кундузлар ўйлади.
Қариндош-уруғларини, онасининг барча таниган аёлларини бир-бир кўз олдидан ўтказди. Ҳеч
бирининг бу даражадаги олий фазилатларини эслаёлмади. Келинининг энг кичик қусурини ҳам
ҳар келганга айтиб, тилларда "достон" қилган ғалати қайноналар олдида ўз қайнонаси
улуғлашиб, буюклашиб, унинг юксак фазилатлари қаршисида ўзининг нақадар кичик
эканлигини ўйлади. Яна Мунаввархоним шу гапи шу ерда қолишини, куйиш воқеасини
иккисидан бошқа ҳеч ким билмаслиги кераклигини уқтирди.
Амина кўп кутди. Кунлар, ойлар ўтди ҳамки, бир четга чақириб: "Бу хатони ўз бўйнимга
олдим, бошқа такрорланмасин" демади. Амина шу сўзларни беҳуда кутди. Қайнонасининг
қарашларида, ҳаракатларида ҳеч ўзгариш сезмади. Муомаласи ҳам худди илгаригидек.
Бир кун Амина қўлида пайпоқ тўқир, Мунаввархоним тасбеҳ ўгириш билан машғул, пок,
нуроний юзидан ёққан самимият Парвардигорга бўлган таслимиятини ифода этарди.
Амина қўлидаги ишини тўхтатиб нимадир сўрамоқчи бўлар, лекин Мунаввархонимнинг
ҳолини кўриб, маънавий ҳаловатига тўсқинлик қилишни истамас ва яна ишида давом этарди.
Охири:
—
Она, — деди. Мунаввархоним унга қаради:
—
Лаббай, марҳамат, қизим, гапиринг.
—
Она, нега мени ҳанузгача жазоламайсиз, койимайсиз?
—
Нима сабабдан жазолашим керак, Амина?!
—
Алини куйдириб қўйтаним учун.
—
Бу гапни қайдан топдингиз? Ўтди-кетди. Бир йил бўлди. Нега ҳалигача ўйлаб юрибсиз?
—
Мен ўйламай ким ўйласин, она?
—
Қизим, эслашдан не наф? Хафа бўлсангиз, Аллоҳ таолога яҳши қул бўлмаётганимиздан,
яхши бандалик қилмаётганимиздан хафа бўлинг. Сиз айтган ишдан эмас. Яхшилик қилинг.
Билмасдан хатоликка йўл қўйсангиз, она сифатида бекитмоғим лозим. Мени хафа қилишни
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |