Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
58
чекиб юрасизу, мен истироҳат қилиб тақиб юрайми, ота? — дея отасини кўндирди. 
Мунаввар бой бўлиши, тақинчоқларини тақиши мумкин, лекин бир шарт билан — 
қаршисида ҳеч кимсанинг кўнгли эзилмасин, молининг кўплиги уни севинч ва ғурур кўчасига 
йўлламасин, қўлидан кетса, ғусса ва қайғу чекмасин. Фақат бундай бўлиши қийин. 
Мунаввар ота уйини келин бўлиб тарк этгач, бошидан нималар кечди? У ҳам қайнона 
дардини тортдими? Бу саволларга бир сўз билан жавоб бериш мумкин эмас. 
Чунки баъзи нарсалар кишилар ва уларнинг дунёқарашига кўра ўзгаради ва тушунчаларига 
кўра қиймат топади, бирининг фикрича дард, бошқасининг фикрича ҳеч нарса эмас. Булар 
Аллоҳ томонидан юборилган синовлар-ки, сабр этганларнинг мақоми юксалади. 
Келин, яъни Мунаввар борган жойида роҳат топмади. Ёмон сўз эшитди ва ҳақсиз муомала 
кўрди. Қилмаган иши учун айбдор саналган пайтлари бўлди. Рағбат ўрнига туҳматга қолди, 
яхши сўз ўрнига танбеҳ эшитди. Самимият кўрсатиб, изтироб чекди. «Лекин буларни мендан 
зиёдароқ чекаётганлар бор-ку», деб кўп ҳам аҳамият бермади. «Шундай муомалага лойиқ 
бўлиб, гап эшитганимда эди, бундан ёмони бўлмасди», дея ўзига тасалли берди. «Менинг 
намозимга, рўзамга аралашмаяптилар, дину имонимга тўсқинлик қилмаяптилар, куфр 
келтирмаяптилар, ахлоқсизликка ташвиқ этмаяптилар, бундан ёмонроғини кўришим мумкин 
эди», дея овунарди. «Парвардигорим олдида қанча қусурим бор, балки, булар шунинг 
жазосидир», дея ўйлар ва сабр этарди. Бу ишлар келажақда асқотиб қолишини ўйлаб, фикр 
сузгичидан ўтказар, яхши-ёмонга, ёқимли-ёқимсизга ажратарди. Аслида ёқимлиси оз, ҳатто йўқ 
дейиши мумкин. Фақат ёқимсизи бор. Мунаввар шу ўйлар билан, ҳаракат қилар, таъбир жоиз 
бўлса, қайнона элагида эланиб, тандрида пишиб етиларди. 
Турмушидан, қайнонасидан ғийбат қилиш учун камчилик ахтарганларнинг уринишлари 
беҳуда бўлди. Бир оз дадилроқ, дағалроқ муомала қилиб қайнонангга ҳаддингни билдириб кўй, 
ҳаққингни кетказма, иложи бўлса қўлга олиб ол дегувчи насиҳатгўйларга: 
— 
Қайнонам ёмон деб сизларга ким айтди? У зот катта, мен кичик, — деган жавобни 
олдилар. «У катталигини билмайди», дедилар. «Мен кичиклигимни биламан», деди. Ҳеч 
бўлмаса, ёмон сўзласа, жавоб қайтаришни насиҳат қилганлар бўларди. 
— 
Мен бу уйга айтишиш ёки ғавғо чиқариш учун келмадим, — деди ва жим бўлди. 
Йиллар давомида келинлик ҳаётидан шикоят қилганини биров кўрмади, ҳеч ким эшитмади. 
Бу уйга жанжал учун эмас, яхши турмуш учун келганини барча хатти-ҳаракатлари билан исбот 
этди. Ўрнак бир қайнона бўлиб етишганидек, аввал намунали келин бўлиб яшади. 
Ёмонликка қарши яхшилик, турли муомалаларга нисбатан ҳурмат, тескари гапирганларнинг, 
миш-миш тарқатганларнинг фойдасини ўйлаб сўзлаш фазилати у келин бўлган уйда кунлик 
ҳодисалар орасида ўрин олди. 
Ҳар қачон, ҳар маҳаллада бўлганидек, жағи очилган вайсақи хотинлардан бири 
қайнонасидан эшитганларига бир талай гапларни қўшиб-чатиб, унга айтиб бериш, тўғрироғи, 
чақиш учун чиқди. Мунаввар бир пасда унинг умидини пучга чиқарди. 
— 
Хола, мен унинг қизиман, бундан ортиқроқ танбеҳ беришга ҳаққи бор. Сиз нега бекорга 
заҳмат чекяпсиз? Узоқда эмасман-ку, чақириб юзимга айтар. Бундай ишлар учун ўзингизни 
уринтирманг. Ёшман, уларчалик тажрибам йўқ. Албатта, қусурим бор; улар гапирадилар. Агар 
улар гапириб, ўргатмасалар ҳолим не кечади. Эл-элатга шарманда бўлмайманми? 
Эшитган танбеҳлари ўз-ўзини тарбиялашга, камчиликларини йўқотишга ёрдам берарди. 
Аввал ўйлаб кўради: «Мен ҳақиқатан ҳам шундайманми?» Шундай бўлса, бу феълдан воз 
кечтирадиган чоралар ахтаради. Аксинча бўлса, Аллоҳдан қайнонасини афв этишини сўрайди. 
Мунаввар қайнонаси айблагандек сохтакор эмасди. Ҳийладан, икки юзламачиликдан 
нафратланарди. Ўзини бир муддат сохтакор эмасман дея овутди. Лекин бир кун рўй берган 
ҳодиса сабабли ўз-ўзидан уялди. 
Муҳим бўлмаган бир нарса хусусида икки аёл суҳбатлашарди. Зотан, баногоҳ учрашиб 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish