www.ziyouz.com kutubxonasi
59
қолган икки хотин қандай муҳим гапни гаплашарди. Диндан, Аллоҳдан, фазилатданми?!
Мунаввар бундай миш-мишларни тинглашни хуш кўрмасди. Лекин, уйига келган бу икки
меҳмон аёлни ташлаб кетиб бўлмасди. Иккиси ҳам нимадир тўқир, гаплашишни ҳам унутмасди.
Бири тўқиётган нарсасининг тугунларини санай бошлади. Қаршисидаги хотин бундан хабарсиз
эди.
—
Эртага, Фотима хонимларникига келасизми? — деди. Жавоб бўлмагач, бошини кўтариб
қаради, тугун санамоқда.
Саволни такрорлади. Аёлнинг фикри ҳисоблаш билан банд эди. Тугатиб қаради:
—
Бир нарса дедингизми, иш билан бўлиб яхши тушунмадим, узр, санаётувдим-да, — деди.
Тўғри. Ҳисоблаётганда тинглаёлмайди, тингласа ҳисоблаёлмайди. Бир инсоннинг фикри-
зикри, касби бир онда икки нарсага машғул бўлолмайди. Бири билан машғул экан, бошқасини
унутишга мажбур. Мунаввар мана шу фикр устида тўхталиб қолди. Шу пайтда сохтакор
эканини яхши англади.
Ҳа, Мунаввар сохтакор эди. Намозда тили зарур, лозим бўлган оят, такбир, тасбеҳларни
такрорлар, дили эса намозга мутлақо алоқасиз нарсаларга машғул эди; уй супурар, кир ювар,
овқат пиширар, либосларининг сўкикларини тикар, намозидан ташқарида бўларди.
Ажабланарли томони бу аҳволни намоз ўқиш ҳисоблаб, Мунаввар ўзини алдарди. Мана, шу
сохта намоз. Демак, бундай намоз ўқувчи ким бўлиши маълум. Аллоҳ ҳузурида туриб ҳушсиз
ўқиган намозларидан уялди. Неча йиллар бу маънавий ҳузурдан бебаҳра қолганидан ўкинди.
Натижада уни сохтакор атаб, билмасдан ўзини ўзига танитган қайнонасини дуолар қилди.
Мунаввардаги ахлоқий ўзгаришлар асосан шундан бошланди. Нотўғри ишга қўли, нотўғри
сўзга тили бормай қолди, бунга кўнгли рози бўлмас, қандайдир ички ҳис жиловлаб турарди. Бир
соат аввал Аллоҳ ҳузурида турганини, бир-икки соат кейин яна туражагини ўйлар, кўнглини
бир соат аввалгига нисбатан кирли кўрсатишга Парвардигордан уялар, буни мурувватсизлик
ҳисобларди.
Бир кун Парвардигори:
—
Сенга покиза қалб ато этдим, нечун доғ туширдинт? Не учун омонатимга хиёнат этдинг?
—
дея ҳисоб-китоб қилажагини ўйлар эди. Мунаввар буларни ўйлар экан, кўнглида ёлғон
сўзлаш, миш-мишга ўрин қолмади.
Мунавварда ғайриинсоний ҳаракатларга нисбатан инсоний муомала билан жавоб қайтариш,
уйга иккинчи келин келиши билан бошланди. Тўғрироғи, қайнонанинг фикрича, унинг истагини
келини бўйин товламасдан бажариши керак. Мунаввар шундай эди. Иккинчи келинни ҳам
Мунаввардай эгиб, букиб олмоқни истарди. Бу унинг табиий ҳаққидай, ҳатто бошқасини
хаёлига ҳам келтирмасди. Қиз бола баъзан ўз онасидан танбеҳ эшитади-ку, қайнонадан кўпроқ
эшитиши табиийдек эди гўё. Не бўлса-да, қайноналикиинг ҳам алоҳида, ўзича шарафи бор.
Иккинчи келин келганига, орадан ўн беш йигирма кун ўтгунча қайнонаси шундай фикрда
эди.
Инсон кўпинча яхшиликнинг қадрига етолмайди. Унутади. Лекин мусибат, эсини жойига
тушириб қўяди. Шу жиҳатдап мусибат рағбатга лойиқдир!
Мунавварнинг қайнонаси учун ҳам бир мусибат кутилгандек эди. Келди. Қайнона хоним
Мунаввардан яхшироғини кўзлаб юрганида, Мунавварнинг қадрини билдириб янги келин
келди. Қўлини ўпиш ўрнига юзига тупурилган, салом бериш ёки алик олиш ўрнига сўкиш
эшитган, ҳақоратланган одам қандай ҳолга тушса, қайнона ҳам шундай ҳолга тушди.
Қайнона довдираб қолди. Мунаввар саломатга ўхшаса, янги келин, юмшоқ қилиб айтганда
нақ хасталикнинг ўзи эди. Сиҳатлик қадрланмаган, унинг ўрнига хасталик бош кўтарган эди.
Беҳаловат ҳолат тинчликнинг қадрини билдириб қўяди. Мунаввар қайнонасини ҳар жиҳатдан
мамнун этадиган бир фазилат эгаси эди. Лекин ношукр қайнона ундан мамнун бўлмаганди.
Бунинг эвазига бало-офат келган эди. Кўрайлик-чи нима бўлар экан?
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |