www.ziyouz.com kutubxonasi
61
—
Менга алоқаси бўлмаса, кимга алоқаси бор, қизим? Бу уйга нима учун келдингиз?
—
Ҳар ҳолда сизга чўрилик қилиш учун эмас! Ишнинг бундай тус олганини кўрган
Мунаввар:
—
Она, бугун менинг навбатим. Комила, эртага қилар, деди.
—
Қизим, ҳар кун навбат сизники бўлмайди-ку. Ҳаммасини сиз бажаряпсиз.
—
Майли, она. Бугун мен бошлайверай... Гап тўхтади. Мунаввар барча ишни ўзи қилди,
жанжалнинг олди олинди.
Асрдан кейин қайнона қўшнилар уйига чиқиб кетди. Икки келин уйда қолди. Комилага бир
оз насиҳат қилиш мақсадида:
—
Комила, бугун жанжал чиқишига сал қолди-я, эҳтиёт бўлинг, синглим, — деди Мунаввар.
—
Чиқса нима бўпти? Кўрқармидим ундан?! Мунаввар секин давом этди:
—
Мақсад — яхши турмуш, жанжал эмас, бу инсон бизнинг онамиз. Каттадан ёмонлик
чиқмайди. Сизга яхшиликдан бошқа нарса истамайди. Она қизига бақиради, яхши-ёмон сўз
айтиши ҳам мумкин.
Комила келин бу уйда истаганини кўрмади, излаганини топмади. Бир келин борлигини
эшитгач, қайнонани қайириб оламиз, деган ўйда эди. Мунавварнинг феъли бу ўйга мувофиқ
эмаслигини илк ҳафтадаёқ тушунди. Бу гал иккисининг ҳақларини бирдан бериб қўйишни
мўлжаллади. Фақат қайси биридан бошлаш керак?
Мунаввар сокин ва хотиржам оҳангда сўзлади. "Ишни бундан кейин бошлаш маъқул".
Мунавварни ортиқ тингламади.
—
Қаёқдан бизнинг онамиз бўлсин?! Қайнонанинг она дейиш одат бўлдими дейман?!
—
Одат эмас, синглим. Агар турмушингиз яхши бўлишини хоҳласангиз, она деб биласиз.
Менга қулоқ солсангиз, сабрли бўлинг. Ёмонлик қилганга яхшилик қилинг. Инсондан яхшилик,
инсонийлик қолади. Албатта келин бўлиш осон эмас. Ота уйидаги роҳат борган жойда
топилавермайди. Қовоқ солса, кулиб қаранг. Дағал гапирса, юмшоқ жавоб беринг. Ҳийла
қилганга, яхшилик қилинг, охири бахайр бўлади.
—
Хўш, сиз шундай қилдингизми? Қайнона қўпол муомала этганда сиз уни она
билдингизми, сабр этдингизми?
Мунаввар бу саволга жавоб бермади. Сукут сақлади. Келин давом этди:
—
Бошқага ўргатиш осон. Аммо амал қилиш қийин. Ўзингиз амал этмаган ишни менга қил
дейишга уялмайсизми? Сиз оқловчимисиз? Иккингиз бир бўлиб мени эзмоқчимисизлар? Мен
ҳайвондай ишлармишман-да, хонимлар истироҳат қилмоқчи эмишлар. Яна она-бола
бўлармишмиз.
Овоз баландроқ кўтарилди:
—
Менга қаранг! Ҳушингизни йиғинг! Мен ўзимни эздириб, хор қилиб қўймайман. Шундай
қайнонага ёлғондан чўри бўлиб, мени ҳам шу кўйга туширмоқчимисиз? Ҳаддингиздан ошманг.
Бугунгача жим юрдим, сабр этдим.
Мунаввар бу сурбетлик олдида жим туришни маъқул кўрди. Лекин келиннинг оғзи ҳали
замон ёпиладиганга ўхшамайди.
Дағал оҳангда амр этди:
—
Бугундан бошлаб бу уйда бирор ишга аралашмайсиз. Сизга биринчи танбеҳим шу.
Нима демоқчилигини Мунаввар англай олмади:
—
Тушунмадим, Комила...
—
Тушунмайдиган жойи йўқ. Бугундан бошлаб бу уйда ишламайсиз.
Во ажаб! Шу кунгача қўлини совуқ сувга урмаган Комила барча ишни ўз зиммасига
олмоқчими? Йўқ, ололмайди.
Уйнинг бутун ишларини унга юклаб, ўзи бир чеккага чиқиб ўтириш хонимнинг қўлидан
келмайди. Дарҳол эътироз этди:
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |