www.ziyouz.com kutubxonasi
63
одамгарчиликни билмаган бу келиннинг адабини бериб қўймоқчи бўлди. Бу орада Комила
Мунавварнинг сочларини тортиб силкитарди. Сочлари тубидан суғурилгандек оғрир, кўзлари
ёшланар, қўллари билан унинг билакларни сиқарди. Қаттиқ сиқди. Ниҳоят бармоқлари бўшаб,
сочлари бу ифлос қўлдан халос бўлди. Билаклари бироз жонлансин дея индамади. Қўллари
дармонсиз пайтда уришмоқ мурувватдан эмас, деб ўйлади. Лекин келин такрор ташланиб
крлди. Мунаввар уни яна тутди.
—
Ташвишланма, яна уришамиз. Фақат қўлларинг оғриди. Бир оз дам бер.
Лекин ҳирс Комилани қўзғар, ҳақоратлаб, ташланар эди. Қараб туришдан фойда йўқ.
—
Тинчимадингми, мана ол, тинчи! Типирчилаши, ташланишига қарамасдан шапалоқ
остида Комиланинг вужуди ҳолсизланиб, яна устма-уст тушган зарбадан дармони қуриб,
чайқалиб қолди. Мунаввар уни қучоқлагандай букди ва остига босиб олди. Уруш учун эмас,
тавба қилдирмоқ учун шундай қилди. Комиланинг тарбияга муҳтожлиги кундай равшан эди.
Ниҳоят тарбиянинг биринчи дарси учун шуни кифоя билиб тўхтади ва ташқарига чиқди.
Оқшом яқин эди. Қайнонаси қайдандир келди. Ошхона томонга ўтди. Келин бориб юз-қўлини
ювди. Мунавварнинг ёнидан ўтаётиб:
—
Кўрсатиб қўяман, сенга — дея минғиллади.
—
Насиҳат қилдим-тушунмадингиз, одобсизлик қилиб охири калтак едингиз. Агар
ақлингизни йиғиб олмасангиз, билинг-ки, бу бошланиши. Иккинчи мартасида ёмон ураман.
Таёқ билан тарбиялаш сизга ёқадиганга ўхшайди.
Келин мағлубиятни ҳеч қабул қилолмаётган эди.
—
Ким кимни уради, кўрасан, нималар қиларканман сени. Ҳеч нарса қилолмасди. Қўлидан
пўписадан бошқа ҳеч нарса келмасди.
Биринчи ишни унинг айтганларини бажармаслиқдан бошлади. Нима деяпсан, демади.
Эшитмагандай турди. Билмагандай юрди. Мақсади — уни ҳурмат қилмаслигини билдирмоқ.
Баъзан ҳатто унинг айтганларининг тамоман тескарисини бажарарди. Қайнона жанжаллардан
хабарсиз эди. Келин бориб мени Мунаввар урди, деёлмасди. Мунаввар эса мақтанмайди.
Мунаввар билан бўлган иккинчи жанжалдан кейин чамаси йигирма-йигирма беш кунлар
ўтди. Уйда янги келин ва қайнона орасидаги вазият ниҳоятда таранг тортилган бир пайт. Гўё
икки келин орасида энди бундай ҳол йўқдай кўринарди. Лекин янги келин ва қайнона бир-
бирини кўрганда ҳўрпайишарди. Аслида бу ҳолатнинг мағлубият эшигида қайнона турарди.
Жангда ғолиб чиқиш учун эмас, бир оз кечроқ таслим бўлиш учун қўлида қолган қурол-
яроғлардан фойдаланаётган ярадор жангчи ҳолига тушганди. Не қиларини билмасди. Бугунга
қадар бир гапини икки қилмаган катта келинидан ёрдам умид этолмасди. Унинг хонимлик
шаънига, тарбиясига энди тан берар, дилдан қадрлар, аммо энди бунинг қандай фойдаси бор?!
Бугунгача уни хафа этмоқдан, келган-кетганга ғийбат қилмоқдан бошқа унга не каромат
кўрсатди-ки, бугун ундан иккинчи келинга қарши ёрдам сўрасин? Ёрдам сўраса: "Яхшиликка
ёмонлик қилиб, энди ёрдам сўрашга уялмайсизми?" демайдими? Шундай деса, яна не куйга
тушади?
Бугунгача Мунаввардан ёмонлик кўрдими? Йўқ. Аммо у ҳам келин. Ҳеч бир келин
қайнонани ҳимоя қилиб, бошқа келинга қарши чиққанми?! Шунинг учун Мунаввардан фойда
йўқ. Энди фақат ўғли қолди. Аммо ўғил... уйланганига бир ҳафта ўтмасданоқ қорасини
кўрсатмай қўйди ҳисоб. Фақат ишга кетаётиб:
—
Хайр она, — дейди, холос. Хотинининг қовоғи уюлса дарҳол:
—
Комила, нима бўлди? Хастамисан, — деб типирчилаб қолади. Во ажаб! Агар онаси
хасталанса, шундай заҳмат чекармикан? Яхшиям хаста бўлиб, уларнинг қўлида хор эмас.
Илгари бошқача эди бу ўғил. Келин гаҳ дея қўлига қўндириб олди. Бегона бир қиз келиб уни
ўзига бўйсундириб олганини тушунолмасди. Тунов кун бозордай бир тўрвачада нарса келтириб,
Комиланинг қўлига тутқазди. Кейин билса, узум экан. Кўрсатмасдан нелар қилишади, нималар
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |