www.ziyouz.com kutubxonasi
64
еймшади? Ким билсин? "Она, сизга мана шуни олиб келдим", деб бирор нарса бермайди.
Қўлидаги нарсаларни, халта-тўрваларни Комилага берар-бермас тўғри ҳожатхонага шошилди.
Ахир одам ёрилиб кетмайди-ку. Беш дақиқа кейин борса ҳам бўлар эди. Уйга олиниши керак
бўлган нарсаларни ҳам келиндан сўрайди. Онадан сўраш лозим эмасми? Икки кун аввал келган
келин олдида не деган одам бўлди? Одам ўрнида кўришми бу? Олдин онанинг ҳурматини
ўринлатиш керак эмасми? Онасининг ёнига ўтириб: «Қалайсиз, келинингиз билан
чиқишяпсизларми? Ё шикоятингиз борми? Одобсиз бўлса менга билдиринг, кулоғини чўзиб
кўяман!» — демайдими? Ўғил шу пайтгача ҳеч бўлмаса, бир-икки марта хотинини озорлаши,
кўз олдида мушт ўқталиб таёқ кўтариши керак эмасмиди? «Ақлингни йиғ. Агар онам зиғирча
игикоят қилса ёки қош чимирса, ўзинг. биласан, кўрадиганингни кўрасан», демайдими?
Не ўйлар, не сафсаталар айланарди қайнонанинг бошида. Энди унинг янги онаси бор.
Келган-кетганида отилиб туриб: «Марҳамат она, буюринг она!» деб жой кўрсатади, қўлини
ўпади. Унинг олдида ўз онаси ким бўпти. Йиллар бўйи ювиб-тараб ўстирган қизини берган
аёлдан қимматли бўлишармиди онаси?! Нега ўғли келиннинг қилмишларини текшириб
кўрмайди? Қисқаси, келин ўғлини хоҳлаган мақомига ўйнатади. Келинини қайириб олишга ҳеч
кўзи етмасди. Оҳ, бир оз ёш бўлсайди, кучи етсайди боплаб адабини берарди-я келиннинг. Энди
нима қилсин? Баъзан эрталаб чиқиб кетиб, тушгача вақтини қўни-қўшниларникида ўтказади.
Баъзан уйга келганларни қистаб ўтқизар, кетгани қўймас, дардини тўкиб солади. Лекин бир
куни бу иши ҳам тескари натижа берди. Нари-бери сўзлаганларини ғийбатчи хотинлардан бири
келинига етказди. Келин келиб оғзига келганини шанғиллади:
—
Яна бир бор мен ҳақимда бошқаларга ёмонлаб гапирганингизни эшитадиган бўлсам,
ўзингиздан кўринг, — деди. Огоҳлантирди.
Бугунгача одобсизлиги билан жонини зада қилгай келинидан ҳар нарса кутса бўлади.
Ҳозирги қилиғи ҳолва. Уни пнсофга чақириш йўлларини тополмади. Яна бир уриниб кўрай деб,
икки оғиз гапирмасидан, сўзи оғзида қолди.
—
Яна хўжайинликми? Насиҳатингизни бошқа вақтга қолдиринг. Бугун жоним чиқиб
турибди. Мен сизга насиҳат тинглайдиган вақтни айтаман, ўшанда бошларсиз, — дея
эрмаклади. Бир гал қайнона синаб кўриш учун:
—
Қилиқларингнинг ҳаммасини ўғлимга айтаман, нима қилдиришимни кўрасан, — дейиши
билан келин қаҳқаҳа отди:
—
Бизнинг тилимиз йўқми? Айтинг, ким таёқ ейишини ўшанда кўрамиз, — деб жавоб
берди. Кейин бироз жиддийлашгандай:
—
Сизга бир нарса айтайми, севимли онажоним? Бундай ишларга яқинлаша кўрманг. Агар
эримдан бир гап эшитадиган бўлсам жазосини ортиғи билан қайтараман. Айтганингизга
пушаймон қилдирамап, — деди.
Вазиятдан ўғлини хабардор қилмоқчи эдими? Йўқ, бунинг имкони йўқ. Келинга пўписа
қилиб қўймоқчи эди, холос. Лекин бу ҳам беҳуда кетди. Катта ўғлига ҳам бир нарса деёлмасди.
Деса-чи? Бориб укасинипг хотинини урмайди-ку. Нари борса, укасига айтади, укаси хотинига,
айланиб зарари яна ўзига қайтади. Қайнона не қиларини билмасди. Мунаввар унга ачинарди.
Бир куни кичик келини эри билан онасининг уйига кетгач, эркин нафас олаётган қайнона ёнига
Мунаввар келиб ўтирди. Муҳим масалани гаплашмоқчи.
—
Она, сиз билан бироз гаплашиб ўтирайлик, — деди. «Она» сўзи қайнонага хуш ёқди.
Кичик келиндан бундай сўзни эшитиш амримаҳол. Баъзан «қария», баъзан «кампир», деб
камситади, баъзан, масхаралаб «севимли онажоним», дейди. Комиланинг олдида Мунавварга
чиндан тан берарди. Дардли эди, дардли бўлганидан умидсиз эди. Унингча ҳеч илож қолмаган.
Суҳбатдан не наф? Бошини «Ҳайҳот, ҳаммаси тугади», дегандай тебратгач:
—
Нимани гаплашамиз, қизим? — деди.
—
Уйдан турмушнинг тоти кетиб қолмадими она! — деди. Қайнонанинг кўзларида ёшлар
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |