Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
60
Мунаввардан мамнун бўлинмади? Шундайми? Йўқ. Чунки тонгдан шомгача иш билан 
машғул. Ахлоқидан шикоят борми? Бу масала озгина тафсилга муҳтож. Аслида, агар ўзидай 
юзлаб қайнонанинг фақат яхши тарафларини йиғсалар ҳам бир Мунаввар чиқмасди. Эртадан-
кечгача миш-мишдан, ғийбатдан завқланадиган хотинларда қанақа фазилат бўлсин? Улардаги 
қийматли бир нарса — фақат оналик шафқати. Бироқ бу шафқат ҳайвонда ҳам бор. Бу шафқат 
туфайли она боласини эмизади, асраб-авайлайди. Қўй сурувдан ажраб даладан қайтаркан, 
елинларига тўлган сутни қўзичоғи тезроқ эмсин дея югуради. Лекин бу хотинларнинг бир 
хусусияти бор, ўғли учун аталган меҳрга шерик бўлган келинини рақибдай кўриб, шунга яраша 
муомала қилишади. Ўзини ғийбатчи хотинлардан ҳимоя қилган Мунавварга ҳам шундай 
қаралди. Бу аёлнинг дарди нима? Мунаввардан нима истайди? Ҳеч нарса истамайди, Шунчаки 
вайсақилик, эзмалик ва кўнгил ҳаловати. Негаки, она-бола меҳр-муҳаббатига шерик чиқиб 
қолди. Янаям тўғрироғи, ўғлимни мендан совутади, деган ҳис шунчаликка олиб келди. Шу 
сабаб келган-кетган Мунаввар ҳақида бўлар-бўлмас сўзлар эшитар, Мунаввар қанчалик очиқ 
чеҳра бўлмасин қанчалик қарамасин, бари бир уюлган қовоқни кўрди, ёмон сўз эшитди. 
Кўрайлик-чи, энди нима бўларкин? Янги келин ҳам шундай муносабатда бўлармикан? 
Қайнона хоним шу завқли ҳаётини давом эттира олармикин? 
Бу саволга келиннинг дастлабки беш-ўн кунлик турмуши жавоб беролмайди. Аммо ишнинг 
чаппасига кетаётганини кўрсатувчи аломатлар секин-секин намоён бўлмоқда эди. Илк 
кунлардаёқ, қандай иш юритишини тушунтираётганда: "Ҳасбуналлоҳ ва неъмал вакил", 
дегандай бош чайқаб қўйиши шундай ҳоллардан эди. Бу ҳол қайнонанинг асабига тегар, лекин 
бир ой ўтмасидан ғавғо чиқармайлик деган ўйда жим қоларди. 
Бу вазиятда Мунаввар ўзини қандай тутди? Бундан аввал қайнонасининг ёмон муомаласига 
яхши жавоб-ҳурмат кўрсатди. Ҳақсиз гапларни онанинг қизига айтган самимий танбеҳлари дея 
қабул қилди. Лекин энди уйга бошқа келин тушди. Вазият янада нозик, ноқулай кўриниш олди. 
Янги келин тишли-тирноқли эди. Осонгина таслим бўла қолмаслигини, қайнона қаҳрига лойиқ 
жавоб бериши мумкинлигини сездирди. Кичик бўлса ҳам, ёшига ярашмаган ғалати қайсарлик, 
қўрслик ва ўжарлик бор эди янги келинда. 
Бу ўринда Мунаввар ўзини бир оз тортиб туриши, мени ёқтирмаган қайнонам энди бу ёғини 
тотиб кўрсин ва ўзидан кўрсин қабилида иш тутиши мумкин. Бироқ: "Мана энди менинг 
қадримни билади, қандай яхши бўлди", деган фикр унинг ахлоқ дафтарида йўқ эди. Унинг 
мақсади — яхши турмуш. Шу сабабли яна фазилат йўлидан кетди. Тез орада қайнона-келин 
орасида чиқиши аниқ бўлган кўнгилсизликларнинг олдини олиши ёки иложи борича 
кечиктириши керак эди. Вазият шуни кўрсатиб турарди. Олдини олса-ку янада яхши, ҳеч 
бўлмаса, енгиллатишга, яхшилашга уриниб кўради. 
Овсин билан бирга қилинадиган юмушларни Мунавварнинг ўзи жимгина бажараверди. 
Тонгда ҳар кунгидан ва келинпошшадан бир оз олдинроқ туриб боғни супурди. Нонушта қилар-
қилмас бир гап бўлмасин дея идиш-товоқларни, кир-чирларни ювди. 
Бу ҳолни кўрган қайнонаси: 
— 
Мунаввар, навбат билан ювинглар. Бир кун сен, бир кун Комила ювсин, — деди. 
— 
Майли, она. Бугун мен бошлайверай-чи. 
Лекин ҳар кун навбат уники эди. Ва бу ҳолдан у хафа бўлмади. Бу не кўргилик, фақат мен 
ишлайман, демади. Бир кун қайнонаси Комилага: 
— 
Қани, Комила, мана буни ювиб қўйинг, — дейиши билан жанжалнинг биринчи пардаси 
очилгандай бўлди. Келин хоним: 
— 
Мен қиладиган ишни сиздан ўрганмоқчи эмасман. Қилмоқчи бўлсам, ўзим туриб 
қилавераман, — деб гап қайтарди. 
— 
Хўш, бўлмаса нимага қилмаяпсиз? 
— 
Бунинг сизга алоқаси йўқ. Нима қилишни ўзим биламан. 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish