www.ziyouz.com kutubxonasi
68
лабини буриб ўтаверганмиш. Қиз буларни дугоналарига айтгач:
—
Ихтиёр менда, хоҳлаганимни кияман. У нега аралашади. У бир либос кийгач ўзини одам
санай бошлади. Уялмайди. Бир кун шарманда қиламан. Масхаралашни кўрсатиб қўяман.
Кўрсатмасам, одам эмасман, — деди.
Бошқа бир қиз аралашди:
—
Шунга хафамидинг? Сени қара-ю мен эса асло хафа бўлмайман. Ўтган ҳафта ямоқли
кўйлакда ичимизда эзилиб турган шу эмасмиди?! Хоҳласак, отамизга айтиб, янги кийимлар
олдиролмаймизми?
Яна шу мавзуда бир муддат суҳбатлашдилар. Мунавварни таниган бир қиз:
—
Сен нега жимсан, Мунаввар? — деб сўради.
—
Сиз гапираётган қизни мен танимайман-ку, — деб жавоб берди Мунаввар.
Бир пайт очилган эшикдан бир бола:
—
Опа, юринг, кетяпмиз. Онам чақиряпти, — деди. Гап мажбуран бўлинди. Боядан бери
дугонасининг ўзига лаб бурганидан тортиб, бошқа турли қусурларини айтаёттан қиз:
—
Менга рухсат беринг, дугоналар, — деб чиқди. Оёқ товушлари ҳали тиниб
улгурмасиданоқ қизлардан бири:
—
Эзма: Унинг-бунинг камчилигини гапиришдан бошқа иши йўқ. Тинмай гапиради.
Осмондан тушгандай, камчиликсиз дунёга келгандай. Шу ишларига жаҳлим чиқади. Шулар ҳам
одам бўлдими?
Ҳолбуки бу қизнинг ўзи ҳозиргина кетган қизни қувватлаб гапирган эди. Ортидан ғийбат
қилди. Шунга кўра, ким билсин тағин Мунаввар кетса, у ҳақида нималар дейди? Туриб кетишни
хоҳларди. Бундай одобсизлар орасида сиқила бошлади. Шуларни ўйлаб турганида эшик .
очилиб, бир хотиннинг боши кўринди; «Қани, кетамиз!» дегандай ишора қилди. Биринчи бўлиб
кетганни ёмонлаган қиз хотиннинг ортидан эргашди. Кетаётиб қолганларни уйига таклиф этди.
Ваъдаларини олиб ташқари чиқди. Энди ёмонланиш навбати шу қизга келди. Мунавварни
танийдиган қиз сўз бошлади:
—
Тарбиясиз. Дугонаси кетар-кетмас ортидан нималар демади. Ўзи яхши бўлса, ҳар
кимнинг ортидан гапираверадими?! Эртага кўзи-кўзига тушади-ку. Жонажон дугонадай
гаплашиб кетади. Инсон дўстининг орқасидан шундай гапирадими?
Мунаввар бошқа тингламади, турди. Онаси ўтирган хонага кирди. Ёнига ўтирди. Бу ерда
ҳам ғийбат. Унинг-бунинг ортидан гапириш... Онаси туриши билан бу кўнгилсиз суҳбатдан
қутулди. Шундан сўнг Мунаввар уй ишларини баҳона қилиб бундай жамоатларда
қатнашмайдиган бўлди.
Мунаввар маданиятли қиз бўлиш йўлида эди. Оила аъзолари билан бирга тамсил этмоқ
лозим бўлса, бир гул ғунчасини кўз олдига келтириш кифоя. Ғунча, банди, новдаси, япроқлари,
тиканлари бир оилани ташкил этади. Шохчалар, япроқлардан, тиконлардан мурод ғунча — гул.
Ғунчасиз қаралганда, мўлясалдаги завқли ҳузур ҳосил бўлмайди. Шу гулғунча гўзаллиги
ҳурматидан қўлга кирувчи тиканларга ҳам ёмон назар солинмайди. Унинг хушбўйли малҳами
тикан заҳмини енгиллаштириб, ҳатто унуттириб юборади. Ёки унинг гўзал, муаттар ҳидларидан
атрофдагилар шу қадар маст бўладилар-ки, ҳатто қўлларига кирган тикандан хабарсиз
қоладилар. Оилада Мунаввар бир гулғунчаки, оиласй унинг хуш феъли, гўзал ахлоқи соясида,
кафтда, қўлда тутилар ҳолга келмоқда.
Гулғунча қайда бўлса, у ерни хуш бўйи билан гулистонга айлантиради. Бу муаттар
ҳидлардан кўнгиллар энтикади. Атроф ҳам чиройли ҳолатга келади. Мунаввар гулғунчани
қандай авайлашни яхши билади. Келини Аминага ҳам гулбоғ завқини муносиб кўрди.
Do'stlaringiz bilan baham: |