www.ziyouz.com kutubxonasi
76
чиқишга ҳам мажбур қилинган. Ортиқ тоқат қилолмадим. Хотинимга ташландим, уч-тўрт
шапалоқ туширдим. Нима қилаётганимни билмас эдим. Онамнинг қўлимдан ушлаши билан
ўзимга келдим.
—
Қўй, ўғлим. Мени яхши кўрсанг, бас қил. Худо ҳаққи, бас қил, — дерди.
Тўхтадим. Кейин тўшакни олдим ва пастга туширдим. Хонасига ёйдим.
—
Озгина ҳурматсизлик қилса менга айтинг, — дедим. Уйдан чиқдим. Қайнотамни қидириб
топдим, воқеани айтиб бердим. Охирида:
—
Сизнинг онангизга шундай қилишса нима қилган бўлардингиз? — деб сўрадим.
—
Аввало яхшилаб дўппослардим деди. Мен ҳам шундай қилганимни айтдим.
—
Қўлинг дард кўрмасин, яхши қилибсан, ўғлим, — деди. Сўнгра:
—
Сен туш пайтида уйда бўл. Мен жомедан чиқишим билан сизларникига бораман. Бу
ишни шундай қолдириб бўлмайди, — деди. Қайнотам тушдан сўнг етиб келди. Бироз
суҳбатлашдик. Кейин менга:
—
Рухсат берсанг, Сароб билан хонангизда гаплашсам, деб ўрнидан турди.
Сароб қовоқ-тумшуғини осиб унинг ортидан эргашди. Ярим соатча гаплашдилар ва қайтиб
келдилар. Қайнотам менга: "Масала ҳал", — дегач, қизига:
—
Такрор айтаман, қизим. Инсон яхшилик қилган пайтида инсондир. Сендан бу уйда инсон
бўлишингни кутаман. Сен бу инсоний ҳаракатни бажаришга, катталарни ҳурмат қилишга,
эрингга итоат этишга мажбурсан. Қиласан. Яхшилик билан қилмасанг, қандай йўл тутишимни
жуда яхши биласан. Сен бугун қайнонангга ёмонлик қилсанг, эртага сенинг бошинга ундан
ёмони келади. Келмаганда ҳам эртага Аллоҳ сендан буларнинг ҳисобини бирма-бир сўрайди.
Сен бу ерда яхши яшасанг, менинг кўнглим кўтарилади, хурсанд бўламан. Бизнинг уйимизга
келган келин сенинг қилгаширингни онангга қайтаришни истасанг сен ҳам давом эттиравер.
Лекин шуни унутмаки, қизимнинг боши мажақланса ҳам қайнонасининг дили оғришига рози
бўлолмайман. Бундан кейин шунга кўра иш тут.
Қайнотам шундан сўнг қизига:
—
Олдимга туш, онангнинг қўлини ўпиб узр сўраб, ярашасан, — деди.
Турдик. Биргаликда онамнинг хонасига кирдик. Қўлини ўпди. Қайнотам қизининг
ишларидан ҳижолатда эканини, бундан кейин бундай одобсизлик қилмаслигига кафил
эканлигани, қизининг отасини уялтирмаслигини айтди, рухсат сўраб хонадан чиқди.
Ориф:
—
Мана оғайни, бу иккинчи воқеа. Турмуш қурганимизга ўн саккиз кун бўлди. Кўрайлик-
чи, отасининг бу танбеҳ, насиҳатлари кор қилармикин, — дея сўзини тугатди.
Оқшом чўкаётганди. Улар ўринларидан турдилар ва йўл бўйлаб пастга туша бошладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |