Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
73
ликоплардан бирига оз, бошқасига кўпроқ овқат солди. 
— 
Нима гап? — деб сўрадим. Жавоб берди. 
— 
Энди алоҳида ликопларда овқат еймиз. 
— 
Хўш, яна битта ликоп қани? Иккита келтирибсан. 
— 
Иккита етади. Онанг ана у ликопдан, биз иккаламиз бунисидан еймиз. 
Шундай деб кўпроқ овқат солинган ликопчани олдимизга тортди. Сиқилдим: 
— 
Нега онам алоҳида ейиши керак ёки нега биз бирга ейишимиз керак? — дедим. 
— 
У овқат ейишни ҳам зўрға эплайди. Биз бўлсак иккаламиз биргамиз, биттамиз. Бирга 
ейишимизда маъно йўқ. Нима бўлганда ҳам у бошқа, биз бошқамиз, шундай эмасми? 
Қанчалар эзилганимни сўз билан ифодалай олмайман. Дастурхон ҳам чирпирак бўлиб 
айланаётгандек эди назаримда. Келганига ўн беш кунгина бўлган хотиним менга хўжайин, эга 
чиқиб, биргалашиб онам бир четта суриб чиқарадиган бўлдик. Ўзимни тутдим ва сўрадим: 
— 
Агар шу ерда менинг эмас, сенинг онанг ўтирган бўлса-ю, мен уни бир томонга ажратиб, 
иккаламизнинг бирга овқат ейишимизни таклиф қилсам, нима деган бўлардинг? 
— 
Менинг онам сеникидайми? Шундай қилишга лойиқ аёлми онам? 
— 
Яъни, сенинг онанг ҳурматга лойиқ, шундайми? 
— 
Албатта. 
— 
Мен учун эса ўз онам қадрлироқдир. Дунёда ундан қадрлироқ аёл йўқ. 
— 
Шу юзи буришган аёлми онам деб севганинг, Ориф? Бундай ғалати гапларни гапирма. 
Хафа бўламан. 
— 
Афсуски, ранжишинг учун яна бир бор такрорлайман. Қаршингдаги, сен хушламаган 
кекса аёл мен учун дунёдаги жамики аёллардан азизроқаир. Мен унинг бир тола сочига дунёни 
бераман. 
Онам гап-сўзларимизни ҳайрат ва ҳасрат билан тингламоқда эди. Менга: 
— 
Уғлим, келин ҳақ. Қўй, икки кунлик умри қолган бу кампир овқатини алоҳида идишда 
есин. Бу билан бир нарса бўлиб қолмайди. Сизлар яхши бўлсангиз бас, — деди. 
— 
Йўқ, она, — дедим. Мен тирик эканман бу уйда менинг онам хўрланмайди: Ҳеч ким 
менинг онамни камсита олмайди. Бунга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! 
Кейин хотинимга юзландим: 
— 
Бу биринчи ва сўнггиси бўлсин. Бу воқеани бир шарт билан бўлмади деб ҳисоблайман. 
Бундан кейин онамга қарши ҳаракатингни заррача сезмай. Агар шундай бирор нарсадан 
шубҳалансам, ўзингдан кўр. Ҳозир яна бир ликоп келтир. Фақат бу оқшом аяоҳида идишларда 
овқат еймиз. Эртага бундай разолатни кўрмайин, — дедим. Шу билан иш битди. 
Истироҳат боғига етиб келган эдилар. Бир ўриндиққа ўтирдилар. Ориф давом этди: 
— 
Мустафо, онам бу ҳолдан қаттиқ ранжиди деган фикрдаман. Чунки у дастурхондан оч 
туриб кетди. Мени емаяпти демасин деб қўли таомга бориб келарди-ю аммо овқат ҳеч 
камаймади. Ёлвордим, мажбур қилдим, фойдаси бўлмади. 
— 
Қорним оч эмас эди, — деб туриб кетди. Кечқурун хотинимга қаттиқ танбеҳ бердим. 
Кўрайлик-чи, нима бўлар экан. Турмуш қурганимизга бор-йўғи ўн беш кун бўлди. Ҳозирдан шу 
аҳвол бўлса, кейинроқ нима бўлади? Тонгда онамнинг кўнглини кўтарай дедим-у ҳали турмаган 
экан. Уйғотгим келмади. 
Мустафо эшитганларидан таъсирланди, қаттиқ ранжиди. Аммо нима ҳам қила оларди. 
Қўлидан бирон иш келсайди, дўсти учун жон деб қилган бўларди. 
Кечагана келин бўлиб келган аёл бу ҳолда бўлса, кейинроқ яхши бўлади дейиш соддалик 
бўлар эди. Сабр қил дея олмасди. Онасининг эзилишига сабр қилишни тавсия этиш на унга 
ярашарди, на Ориф бунга сабр қила оларди. Бу аслида сабр эмас, зулмдан кўз юмиш бўлар эди. 
Шундай зулмки, эзилган онаси, эзган хотини. Шу билан бирга уни яхшилик билан тўғри йўлга 
солишга ҳаракат қилишини, насиҳатлар, яхши гаплар билан ўгит беришини Орифга маслаҳат 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish