Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc


IX  Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи  www.ziyouz.com



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

IX 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
69
Мунаввархоним Аминани ҳафтада бир марта, жума кунлари ота-онасиникига олиб борарди. 
Қайнонаси ёнида Аминанинг айтолмайдиган, махфий бир гапи йўқ эди. Шу билан бирга у: 
— 
Амина бугун жума, қизим, менга бир жойнамоз беринг, ибодатни адо этайин, — дер, бир 
хонага кириб, узундан-узоқ намозини ўқиб чиқар эди. 
Келинлигига олти ойча бўлиб қолганди, бир гал онаси Аминадан турмуши ҳақида 
жиддийроқ сўради: 
— 
Қизим, ҳар сафар яхшиман дейсан. Тўғрисини айт, балки менинг ёрдамим тегар. Эринг, 
қайнонанг билан қалайсан? Шикоятинг борми, айт, қизим. 
Амина ҳар гал яхшиман деб айтарди. Бу гал жиддий бир тарзда: 
— 
Ҳамма ишим яхши, баридан мамнунман. Лекин қайнонамнинг бир камчилиги бор. Оҳ, 
шу... Бўлмаса... 
Онанинг юраги ҳаприқди: 
— 
Нима у, қизим? 
Амина жиддиятини бузмасдан давом этди. 
— 
Менга қайноналигини кўрсатгани йўқ. Мен келин эмасманми? Бошқалардай бўлишга 
ҳаққим йўқми? Улардан кам жойим борми? 
Онаси ҳеч нарсани англамади: 
— 
Тушунмадим, қизим. Қайси қайнонанг? Қанақа ҳақ? Очиқроқ гапир, юрагимни сиқма. 
— 
Ҳеч ортимдан гапирмайди. Ўзимга ёмон сўз айтмайди. Ўғлига ёмонлаб, урдирмайди. 
Камчилигимни юзимга солмайди. Қизишмайди. Нима қилай бундай қайнонани, она?! 
Аминанинг юзи жиддий, ҳазил аломатлари йўқ; «Ажабо ҳазилми, рост гапиряптими?» 
— 
Қизим, нималар деянсан? Бундай фазилат қайси қайнонада бор? Қайси келин шундай 
қайнонага, шундай имконга эга? Сен шундан шикоят қиляпсанми ҳали? Ё ҳазиллашаяпсанми? 
Амина онасини ташвишга қўймоқчи эмас. Чидолмади. 
Кулди. 
— 
Аҳ, сен қиз, менга тегишяпсан, шундайми? — деб онаси кулиб юборди. Пича кулиб олгач 
Амина: 
— 
Ҳазиллашдим, онажон. Аллоҳга шукр, ҳеч қандай шикоятим йўқ. На қайнонамдан, на 
эримдан. Фақат сизлардан бошқа яшаяпмиз, бу шикоятга кирмайди. Чунки ўзингиз кўряпсиз, 
ҳар жума келиб гурибмиз. Сиз билан, отам билан кўришяпмиз. Ҳасратга ўрин йўқ. Аҳволим 
яхшн оулгач, нимадан шикоят қилай, онажон?! 
Тўйдан сўнг уч ой ўтгач, бундай кўришиш масаласини Мунаввархоним қатъий бир қоидага 
боғлади. Аминани жума кунлари онасининг уйига олиб боради. Бир гал шундай таклиф бўлди: 
— 
Ойшахоним, бир таклифим бор. Аминани ҳар ҳафта сизникига олиб келяпман...
Аминанинг онаси гапни бўлди: 
— 
Табиий, бу ер онасининг уйи, ҳар кун келинг. У қизим бўлса, сиз опам. Шундай эмасми? 
Мунаввархоним давом этди: 
— 
Менинг айтмоқчи бўлганим шуки, Амина бу ерга жума кунлари келяпти, мен эса 
сизларнинг тезроқ кўришиб туришингизғи истайман. Бунинг у^гун сиз ҳам ҳафтанинг бир куни 
бизникига борсангиз. Масалан, душанба куни. Шунда уч кунда бир кўришган бўласиз. Мабодо 
янада кўпроқ учрашишни истасаигиз, марҳамат, эшигимиз сиз учун доимо очиқ. Фақат ўн беш 
кунда, ойда бир борайин деманг, — деди ва ўша кундан бошлаб, Амина душанба ўз уйида, 
жумада онасининг уйида дийдорлашув имконига эга бўлди. 
* * * 
Юсуф афанди айтганидек, Маҳмуд оға қизнни «Яхши бир оилага» тушишига сабабчи бўлган 
биродарини дуо қилди. Ҳурмати янада зиёда бўлди. Гоҳ Мустафога, гоҳ Мунаввар хонимга 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish