www.ziyouz.com kutubxonasi
65
йилтиллади. Рўмолчаси билан артди.
—
Нималар дедингиз, қизим? Канақа турмуш? Кундан-кунга кунларимиз қийин кечмоқда.
Кундан-кунга баттарлашмоқда. Кўрмаяпсизми, она-боладай яшаган кунларимиз қани?
Тўғри сўзларди қайнона. Она-қиздай яшадилар. Аммо ўша ҳаётда ўзига қандай фойдаси
тегди. Агар келини Мунаввар сабр этмаса, она-боладай яшашлари мумкин эдими?
—
Она, биргалашиб бирор чорасини топамиз.
—
Қанақа чора топиларди, қизим? Кўрмайсизми, нима десангиз, бетга чопади. Қулоқсиз
хилидан экан. Гапни тингламайди.
—
Рухсат берсангиз, бу ишни ўзим ҳал қиламан.
—
Қандай қилиб қизим? Бирор кимса эплайдиган нарса эмас.
—
У ёғини менга кўйиб беринг. Фақат бундан сўнг индаманг. Уни қил, буни қил деманг.
Нима қилиши керак бўлса, мен бажараман. Сиз фақат кузатинг.
—
Сиз билан уришса, сизни урса-чи қизим?!
—
Урсин. Мени урмаса, сизни уради.
—
Майли, билганингизни қилинг.
* * *
Бир кундан сўнг... Кичик келиннинг қовоғи одатдагидек солиқ. Ҳар кунгидай ҳозирланган
дастурхон атрофига келиб ўтирди. Нонуштадан кейин доимий одатига кўра бир-икки соат
қайтиб чиқмайдиган бўлиб хонасига кириб кетди.
Бугун қайнона Мунавварнинг таклифига биноан ишга аралашмайди. Икки келин юзма-юз
келади. Юввош Мунаввар билан баджаҳл, ўжар Комила орасида мароқли томоша бўлади.
Комила Мунавварнинг сўзига кирмаслига сабабли жанжал чиқиши аниқ. Дастурхондан туриб
бир четга ўтиб олган қайнона ҳайиқарди.
Мунаввар овқатини еяр-емас, уйига кириб кетган келин ортидан:
—
Комила бир дақиқа чиқасизми? — дея чақирди. Қайнонанинг хаёлига жанжал келди,
сочлари юлинган кичик келин остида чирпинган Мунаввар кўз олдига келди:
—
Эҳтиёт бўлинг, жанжал қилманг, — дея ёлворди. Мунаввар жавоб бермаган келинни яна
баландроқ овозда чақирди.
—
Комила, бир дақиқага чиқинг. Дераза очилди:
—
Нима дейсиз?
—
Бир дақиқага чиқинг, сизга айтадиган гапларим бор.
Комила келди...
—
Нима дейсиз, мана келдим? Шу дастурхонни йиғиштириб қўйсангиз. Менинг ташқарида
ишим бор эди.
—
Хоним афанди айтадиганлари шуми? Ўзларининг ташқарида ишлари бўлса, менинг
ичкарида ишим бор. Йиғиштирсинларда, кейин ташқаридаги ишларини бажарсинлар.
—
Ҳамманинг ҳам ичкарида ўзига хос ишлари бор. Фақатгина сизнинг эмас. Аммо
кўряпсиз-ки, бу ишларни мен бажаряпман, сиз уйингизга кириб оляпсиз.
—
Хоҳласам чиқаман, хоҳласам ўтириб оламан. Сизга алоқаси йўқ. Иш қилишни
хоҳламасангиз, сиз ҳам уйга кириб ўтириб олардингиз. Онамиз нега ишламайди?
—
У ишламайди. Ишлатмайман ҳам. Барча ишларни мен қилиб, сиз уйда бемалол
ўтирсангиз Аллоҳ рози бўлармикан?!
—
Мен рози бўлсам, шу етарли!
—
Комила сизга бир нарса айтаман! Бундан буён бу уйда мен қанча ишласам, сиз ҳам шунча
ишлайсиз. Онам икки ой аввал ишларимизни тақсимлади, бирор иш қилмадингиз. Бир кун
инсофга келар, виждонига қулоқ солар дедим, бўлмади. Энди бугундан бошлаб ҳар ишни тенг
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |