Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 1
Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасидага Туркистон ижтимоий-сиёсий
ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг
асосчисидир. Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият
ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек
драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. У
тарихимизнинг ғоят оғир ва мураккаб бир даврида яшади. XVI асрдан бошланган
инқироз ва турғунлик, ўзаро жанжал, маҳаллий уруғчилик низолари миллатни ҳолдан
тойдирган, имкондан фойдаланиб ўлкани забт этган Русия зўр бериб, уни турғун ва
тутқун сақлашга уринарди. Мана шундай бир шароитда Ватанни бутунлай йўқ бўлиш
хавфидан сақлаб қолиш, авлодларни эрк ва озодлик, мустақиллик руҳида тарбиялаш,
маърифат ва тараққиётта бошлаш жадидлар номи билан тарихга кирган Беҳбудий
бошлиқ фидойилар зиммасига тушди.
Туркистонда “Усули жадид”, “Усули савтия” номлари билан шуҳрат топган янги
мактабни шулар ташкил қилиб, шулар биринчи бўлиб замонавий мактаб ғоясини
илгари сурдилар. Улар ўз ҳисобларидан мактаблар очиб, ёш авлодни истиклолга
тайёрладилар, шеър ва мақолалар, саҳна асарлари орқали миллий онгни
шакллантиришга, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини сингдиришга уриндилар.
Русия қонунлари имкон берган даражада Туркистон мусулмонларининг шаъну
шавкатини ҳимоя қилдилар, инқилоб йилларида эса мустақиллик байроғини баланд
кўтардилар.
Маҳмудхўжа Беҳбудий мана шу Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси, бошлаб
берувчиси эди. У 1875 йилнинг 19 январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа
қишлоғида, руҳоний оиласида дунёга келган. Отаси Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли
туркистонлик, Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томонидан бобоси Ниёзхўжа
урганчлик бўлиб, амир Шоҳмурод замонида (1785–1800)Самарқандга келиб қолган.
1894 йилда отаси, имом-хатиблик билан шуғулланиб келган Беҳбудхўжа вафот этади.
Ёш Маҳмудхўжа тоғаси қози Муҳаммад Сиддиқ тарбияси ва қарамоғида ўсиб вояга
етади. Араб сарфу наҳвини кичик тоғаси Мулла Одилдан ўрганади. 18 ёшида
қозихонада мирзолик қила бошлайди. Ўз устида қунт билан ишлаб, шариатнинг юксак
мақомлари – қози, муфти даражасигача кўтарилади. Ёш Маҳмудхўжа дунёқарашининг
шаклланишида Русия жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринскийнинг
хизмати катта бўлган. У 1892 йилда Туркистондаги мактабларни ислоҳ килиш, “усули
Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 2
савтия”ни жорий этиш таклифи билан генерал губернатор Н. О. Розенбахга мурожаат
этади. Жавоб олмагач, 1893 йилда ўзи Тошкентга келди. Самарқанд, Бухорода бўлди.
Маҳаллий халқ билан гаплашиб, дастлабки янги усул мактабларни очишга муваффақ
бўлди. Беҳбудий ўз хотираларида устози билан учрашувларини ихлос ва муҳаббат
билан тилга олади.
1899–1900 йилларда Беҳбудий ҳаж сафарига боради. Дунё кўриш изсиз кетмайди.
Сафар янги мактаб ҳақидаги қарашларини мустаҳкамлайди. Унинг ташаббус ва
ғайрати билан 1903 йилда Самарқанд атрофидаги Ҳалвойи (С. Сиддиқий), Ражабамин
(А. Шакурий) қишлоқларида янги мактаблар ташкил топди. Адиб бу мактаблар учун
дарсликлар тузишга киришади. Кетма-кет “Рисолаи асбоби савод” (1904), “Рисолаи
жуғрофияи умроний” (1905), “Рисолаи жуғрофияи Русий” (1905), “Китобатул-атфол”
(1908), “Амалиёти ислом” (1908), “Тарихи ислом” (1909) каби китоблари пайдо бўлади.
1903–1904 йилларда Масков, Петербургга боради, 1907 йилда Қозон, Уфа, Нижний
Новогородда бўлади. Булар саёҳат эмас, хизмат сафари эди. Масалан: Нижний
Новогородда 1907 йилнинг 23 августида Русия мусулмонларининг турмуш ва
маданияти муаммоларига бағишланган қурултойи чақирилади. Беҳбудий
туркистонликлар гуруҳини бошқаради ва катта нутқ сўзлайди.
Маърифат учун биргина мактаб кифоя қилмайди. Замон ва дунё воқеалари билан
танишиб бормоқ керак. Миллат ва Ватаннинг аҳволидан, кундалик ҳаётидан огоҳ
бўлмоқ лозим. Миллат учун ойна керак, токи ундан ўз қабоҳатини ҳам малоҳатини ҳам
кўра олсин.
Мана шу эҳтиёж ва зарурат Беҳбудийни театр ва матбуотга бошлади. “Падаркуш”
драмаси шу тариқа майдонга келди. Бироқ унинг дунё кўриши осон кечмади.
“Падаркуш” драмаси 1913 йилдагина босилиб чиқади. Китоб жилдига “Бородино
жанги ва Россиянинг французлар босқинидан халос бўлишининг юбилей санасига
бағишланади” деган ёзув билан Тифлис цензурасидан рухсат олинади. Босилиб
чиққандан кейин ҳам саҳнага қўйиш учун яқин бир йил вақт кетади.
“Падаркуш” – ўзбек драмачилигининг ҳамма якдил эътироф этган биринчи
намунасидир. Мутахассислар уни ҳам жанр, ҳам мазмунга кўра янги ўзбек адабиётини
Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 3
бошлаб берган бир асар сифатида баҳолайдилар. Муаллиф “Миллий фожиа” атаган 3
парда 4 манзарали бу драма ҳажман ихчам, мазмунан ниҳоятда содда ва жўн эди.
Ўқимаган боланинг бузуқ йўлларга кириб ўз отасининг ўлдиргани, нодонлик ва
жаҳолат ҳақида эди.
“Падаркуш” дастлаб Самарқандда 1914 йилнинг 15 январида саҳнага қўйидци.
Спектакл ўз маишатига ўралиб, дунёни унутган миллатдошларга чакмоқдек таъсир
этди. У Тошкентда 1914 йилнинг 27 февралида қўйилди.
Авлонийнинг “Турон” группаси Колизей (Ҳозирги савдо биржаси биноси)да ўз
фаолиятини мана шу “Падаркуш” билан бошланган эди. Спектакл бошланиш олдидан
Мунавварқори театрнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида нутқ сўзлайди. Бош ролни А.
Авлонийнинг ўзи ижро этади. Маҳаллий матбуот бу кунни “тарихий кун” деб ёзади.
“Турон” группаси 1914–1916 йилларда бу спектакл билан бутун Фарғона водийсини
айланиб чикди. Туркистонни жунбушга келтирган қирғинбарот инқилоб йилларида ҳам
саҳнадан тушмади. Бу бир томондан миллатни маърифат ва тараққиёт сари ундашда
катта аҳамиятга эга бўлса, иккинчи томондан профессионал ўзбек театри ва
драмачилигининг майдонга келиши ҳамда тараққиётида муҳим хизмат қилди.
Бу асарнинг ўз даврида адабий ҳаракатчиликка етказган таъсири ҳақида қайдлар кўп.
Бунинг шоҳиди сифатида Абдулла Қодирийнинг 1913 йилларда чиққан “Падаркуш”
пъесаси таъсирида “Бахтсиз куёв” деган театр китобини ёзиб юборганимни ўзим ҳам
пайқамай қолдим, деган эътирофини эслаш кифоя. 1916 йилда Тошкешта келиб
Колизейда “Турон”нинг қатор спектаклларини кўрган А. Н. Самайлович ёзади:
“Туркистонда янги адабиёт майдонга келди. Бу мен учун кутилган ҳол эди… Янги
адабиётнинг маркази – Самарқанд… Еш қаламкашларнинг бош илҳомчиси
самарқандлик муфти Махмудхўжа Беҳбудийдир”.
1913 йилдан Беҳбудий матбуот ишлари билан шуғулланди. Апрелдан “Самарқанд”
газетасини чиқара бошлади. Газета туркий ва форсий тилларда, ҳафтада икки марта,
дастлаб икки, сўнг тўрт саҳифада чоп этилган. 45-сони чиқиб, моддий танқислик
туфайли тўхтаган. Сўнг Беҳбудий шу йилнинг 30 августидан “Ойна” журналини чиқара
бошлайди. “Ҳафталик, суратлик бу мажалла, асосан, ўзбек тилида бўлиб, унда ихчам
форсий шеър, мақолалар, русча эълонлар ҳам бериб борилади… Кавказ, Татаристон,
Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 4
Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ва Туркиягача тарқалар эди… Жадидларнинг севикли
журналлари эди…” деб ёзган эди Зиё Саид.
Беҳбудий шу йиллари нашр ишлари билан қизғин шуғулланди. А. В. Пясковский унинг
ўз босмахонасида Фитратнинг “Баёноти сайёҳиҳинди” асарини 1913
йилдарусчагатаржимақилдириб, нашр этганини хабар беради…
1914 йилнинг 29 майида Беҳбудий иккинчи бор араб мамлакатларига саёҳатга
отланади. Поездга ўтириб Байрамали орқали Ашхободга ўтади. Красноводсқдан
параход билан Бокуга боради. 2 июнда Минералние води-Кисловодск-Пятигорск,
Железноводск-Ростов-Одессани кезиб, 8 июнда Истанбулга кириб келади. Кичик
саёҳатдан сўнг Истанбулга қайтиб, 21 июнда сув йўли билан Қуддусга йўл олади.
Байрут, Ёфа, Халил ар-Раҳмон, Порт Саид, Шом шаҳарларини тамошақилади…
Саёҳатхотиралари ҳар жиҳатдан ғоят муҳим бўлиб, Беҳбудий уларни ўз журнали
“Ойна”нинг 1914 йил сонларида мазкур ном остида пешма-пеш бериб боради. Бу
“Хотиралар” ҳам маърифий, ҳам адабий эстетик жиҳатдан ниҳоятда муҳим. У
адабиётимиздаги анъанавий тарихий меъмуар жанрининг ХХ аср бошидаги ўзига хос
намунасидир.
“Ойна” журнали маърифат ва маданият тарқатишда жуда катта хизмат қилди. Унда
миллат ва унинг ҳақ-ҳуқуқи, тарихига, тил-адабиёт масалаларига, дунё аҳволига доир
қизикарли мақолалар, баҳслар бериб борилган. Айниқса, тил масаласи муҳаррирнинг
ҳамиша диққат марказида турди. Беҳбудий миллатнинг тараққийси учун бир неча тил
билишни шарт ҳисобларди. Журналнинг 1913 йил 13 август биринчинишона сонидаёқ
“Икки эмас, тўрт тил лозим” деган мақола билан чиққан эди.
Беҳбудий адабий танқидга катта эътибор берди. Навоийдан кейинги бир неча асрлик
сукунатдан сўнг бу соҳанинг хос хусусиятларини таъкидлаб адабиётда
тенгҳуқуқлилик масаласини ўртага қўйди. Мақола “Танқид сараламоқдур” (1914 й. 27-
сон) деб номланган эди. Адибнинг барча тарихий-илмий мавзудаги мақолалари
ўтмишга камоли эҳгиром ва эътиқод билан ёзилган.
Беҳбудий миллат ўзини англагандагина ижтимоий-сиёсий масалаларни бошқалар
билан тенг муҳокама эта олади, деган фикрда бўлди. Шунинг учун ҳам тарихга
Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 5
алоҳида эътибор берди.
Умуман Беҳбудийнинг публицист сифатида фаолияти адиб истеъдодини жуда ёрқин
бир қиррасини ташкил этади. У ўз умри давомида юзлаб мақолалар ёзди. Ўзининг
Миллат ва Ватан, жамият ва ахлоқ ҳақидаги фикрларини кўпроқ мақола ва
чиқишларида ифода этди. Баъзилар унинг мақолалари 200, бошқалар 300 деб
белгилайдилар. Унинг барча мақолалари аниқлаб чиқилмаган. Муҳими шундаки, у ХХ
аср бошидаги Туркистоннинг йирик сиёсий арбоби эди. Унинг Миллат ва Ватан тақдири
ҳақидаги барча қарашлари, аввал, мана шу мақолаларида акс этган эди. Бу жиҳатдан,
унинг 1906 йил 10 октябрда “Хуршид” (6-сон) газетасида босилган “Хайрул умури
авсотуҳо” (“Ишларнинг яхшиси ўртачасидур”) мақоласи диққатга сазовордир. Бу
мақола узоқ йиллар Совет тарих фани нуқтаи назаридан баҳоланиб, Беҳбудийни
қоралаш учун нишон бўлиб келди. Гап шундаки, Беҳбудий ўша 1906 йилдаёқ
социалистик таълимотни ва уни Русияда амалга оширишга бел боғлаганЛенин
партиясини кескин рад этган эди. У ҳам устози И. Гаспринский каби социализмни
зўровонлик ҳисоблайди, социал тенгликни адолатсизлик деб билди. Шахс
манфаатдорлигида, миллат равнақида тараққиётнинг буюк омилини кўрди. Худди шу
эътиқод уни Туркистоннинг мустақиллиги учун курашга етаклади.
Ватан такдири кун тартибига қўйилган 1917 йилнинг 16–23 апрелида Беҳбудий
Тошкентда бўлиб ўтган Туркистон мусулмонларининг 150 вакили иштирок этган
қурултойида ҳаяжонли нутқ сўзлади. Миллатни ўзаро ихтилофлардан воз кечишга,
буюк мақсад йўлида бирлашишга, иттифоқ бўлишга чақирди. Худди шу ихтилофимиз
сабабли “мустамлакот қоидаси ила бизни идора этурлар” деб очиқ айтди.
Шу йилнинг 26 ноябрида Қўқонда ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда қурултойи
иш бошлади. 27 ноябрга ўтар кечаси “Туркистон мухторияти” эълон қилинди. Бу
мустамлакадан мустакиллик томон қўйилган жиддий ва жасоратли қадам эди. Унинг
маънавий отаси, шуҳбасиз, Беҳбудий эди. Бироқ у Советлар томонидан хоинона
бостирилди. 19–20 феврал кунлари шаҳар тўпга тутилди. 10 минг туркистонлик
ўлдирилди, 180 қишлоққа ўт қўйилди.
Беҳбудий изтироб билан Самарқандга қайтади. У ерда тура олмай, Тошкентга келади.
Туркистон рус совет ҳукумати раҳбарлари билан музокара олиб боришга уринади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875–1919)
[ SAVIYA.UZ ]
. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда ёки бошқа сайтларга жойлаштирилганда
сайт номи ҳаволаси билан кўрсатилиши шарт!
| 6
Табиийки, музокаралар натижа бермайди. Миллатни, миллий тараққиётни инкор этган
шўролар йўли алдов ва зўравонликка асосланганини биларди. Шунинг учун ҳам уни
1906 йилдаёқ ақл ва шариатга зид деб эълон қилган эди.
Орзулари чил-чил бўлган Беҳбудий 1919 йилнинг баҳорида, 25 мартда паришон ҳолда
йўлга чиқади ва Шаҳрисабзда қўлга олиниб, тахминан икки ой ўтгач, Қаршига
келтириб зиндонга ташланди. Бир неча кундан сўнг Қарши беги Тоғайбекнинг буйруғи
билан зиндон яқинидаги “подшолик чорбоғи”да ўлдирилган. Унинг қатли ҳақидаги
хабар ўша пайтдаги пойтахтимиз Самарқандга роса бир йилдан кейин маълум бўлди.
1920 йилнинг апрелида бутун Туркистон мотам тутди.
1926–27 йилларда, 11 йил Қарши шаҳри Беҳбудий номи билан юритилди. Адибнинг
номини адабийлаштирилиши шунчаки бир ниқоб эди, унинг асл қиёфаси халқдан сир
сақланди. Қарши шаҳрига унинг номи қўйилган ўша 1926 йилдаёқ жадидчиликни
аксилинқилобий, аксилшўравий ҳаракат сифатида қоралаш кампанияси бошлаб
юборилган эди.
Бугун Беҳбудий кабилар муқаддас тутган юрт озод ва мустақил бўлди. Улар жон фидо
этган истиқлол авлодларига насиб этди. Миллат ва Ватан мустақиллиги йўлида фидо
бўлганлар эса шу Миллат ва Ватан умри қадар боқийдирлар.
“Маънавият юлдузлари” (Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Тошкент,
1999) китобидан олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |