Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

 
* * * 
Мунавварнинг бутун ҳаётига қаралса, кичиклигидан ўрнак оладиган аёл эканлиги намоён 
бўлади. Хўш, бу етуклик, камолот манбаининг илдизи қаерда ва нимада? 
Мактаб ва таълим-тарбия инсонни нималарга эриштириши мумкин, нималар бериши 
мумкин? Баъзиларга кўп нарса, кимларгадир ҳеч нарса. Мунаввар махсус тарбия берадиган бир 
мактаб кўрган эмас. Диний таҳсил ҳам олмаган. Чунки замоннинг диний таҳсил билан ҳеч 
қандай алоқаси йўқ эди. Ҳатто бир кун муаллим синфда: 
— 
Қани болалар, Аллоҳдан қанд сўранглар-чи, берармикан? — деган, ҳамма қанд сўраган, 
бир иш чиқмаган, сўнгра, — қани энди мендан сўраб кўринглар-чи, — деган, болалар ундан 
сўрагач, қанд тарқатганди. Шу орада болалардан бир қўлини кўтарди. 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
67
— 
Нима дейсан? 
— 
Муаллим, онам менга қанд егизмайди, тишинг чирийди, дейди. Қанд ўрнига менга олма 
берсангиз... 
Муаллим шошиб қолди. Унинг мақсади болаларга, қанд тарқатмоқдан ташқари Аллоҳнинг 
борлиги ва йўқлиги хусусида бир-икки сўз айтмоқ ва натижада: «Мана ундан қанд сўрасангиз 
бермайди, мен бердим» демоқчи эди. Лекин муаммо чиқди.Унинг олдини олиш учун: 
— 
Сенга ҳам эртага олма келтираман, — деб масалани ёпди. Аммо энди икки қатор 
олдиндаги бир қиз қўлини кўтарди. 
— 
Нима дейсан, Мунаввар? 
— 
Дугонам қанд емаяпти. Бошқа ҳамма еяпти. Мен ҳам емайман, у ёлғиз қолмасин. Эртага 
иккимиз олма еймиз. 
Масала чўзилиб кетмаслигани истаган муаллим «майли» деди. Аммо олма сўраб ололмаган 
боланинг хафалиги олдида, кўпгина дўстларига қанд тарқатгани ҳолда, бир болага олма 
беролмаган муаллимнинг кўзбўямачилиги сезилди. 
Ана шундай қиёфали мактаб болаларга яхши ахлоқ бериши мушкул эди. Диний тарбияни 
уйда олиш ҳам анча қийин эди. Лекин онасидан Қуръон ва намоз ўқишни ўрганди. Озгина бўлса 
ҳам диний маълумот олди. 
Мунаввар, туғма — фитратан покиза эди. Фазилатларининг манбаи ва илдизи мана шу. Агар 
истеъдод яхши томонга йўналтирилса, бебаҳо инсон бўлиб, камолотга эришади. Шу йўл — 
Мунавварнинг ҳаёт йўлидир. Яхши-ёмонни нозик фаҳмлагани учун шундай вояга етди. 
Масалан, отаси оқшомлари ҳориб-чарчаб қайтганида онаси нохуш қаршиларди. Хўш, онаси 
ўзини отасининг ўрнига кўйиб қараса-чи? Қандай кутиб олишини истарди? Бир кун бу саволга 
гўзал жавоб топди. 
Боғларида тут бор эди. Шу сабаб қушлар, айниқса, чумчуқлар кўп бўлади. Ҳатто ён деворга 
уя қурган, ин солган қушлар ҳам бор эди. Мунаввар уларни деразадан бемалол кўра оларди. Бу 
уяларнинг бирида эрталабдан-кечгача онаси ва онаси келтирадиган егуликни кутишдан бошқа 
нарсага ярамайдиган икки полапон бор. Ногоҳ бошқа чумчуқлар сайроғи аро уларнинг ҳам 
шиддатлироқ чирқиллаши эшитилиб қолар, бу оналари келганидан ишорат эди. Ва уясидан 
ошиб тушгудек талпиниб: «Она, менга беринг, менга беринг, она», дегандек бўларди. Оғизлар 
шу қадар катта очилиб кетади-ки!.. Она наридан-бери тўплаб оғзида олиб келган егуликни 
бўлиб бериб, тағин уларга ризқ ахтармоқ учун учиб кетади. 
Мунавварнинг отаси ҳам яхши кутиб олиниши, бемалол дам олиши учун шароит ҳозирлаб, 
бирга севиниб, бирга дард чекиб инсонийлик кўрсатилиши лозим эмасми?! 
Онаси қовоғи солиқ ҳолда кутиб олади, отасининг кўнглини Мунаввар кўтаролмайди. Хеч 
бўлмаса очиқ чеҳра билан кутиб олса, отасининг боши осмонга етмайдими? 
Бир кун девор четида ўргимчакнинг тўр тўқишини кузатди. Тартиби ёқди. Шу кундан 
бошлаб уйга бошқача бир файз, ўзгача бир тартиб кирди. Бошқа кун катакдаги икки товуқ, бир 
хўрозга дон сочди, ажабо, хўроз қичқириб товуқларни чақирди ва улар тўйгунча дон чўқимай 
турди. Ўзидан кичикларга яхши муомала қилиш, ўзидан аввал уларнинг ғамини ейиш 
лозимлигини ўшанда чуқур англади. 
Шу тариқа атрофидаги воқеалардан керакли хулосалар чиқариб, ўз ҳаётига тадбиқ қилиш 
Мунаввархонимнинг одатига айланди. 
Ўн тўрт-ўн беш ёшларида онаси билан қариндошлариникига боришди. Хотинлар алоҳида 
хонада. Уй бекаси: 
— 
Қизлар бу тарафга, — деб Мунавварни бошқа хонага олди. Ичкаридигилар янги келганга 
бир қараб қўйдилар. Яна суҳбатларида давом этдилар. Мунаввар танимайдиган кимдир хақида 
гаплашдилар. Либос тиктиргани тўғрисида. Ўша қизга қаралса, янги либосни кияр-киймас 
улғайганмиш, ҳатто ўтган кун ўзига: «Олти ойки, доим бир кийимни кияди», дегандай қараб, 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish