www.ziyouz.com kutubxonasi
75
Кейин чуқур хўрсиниб:
—
Шунақа, ўғлим, — деди. — Бир пайтлар жажжигина гўдак бўлганинг, мени тонг
саҳаргача ухлатмаганларинг, юзингга бирорта пашша қўнмасин деб соатлаб қўриганларимни
билмаганлигинг учун шундай қилсанг ранжимайман. Шу ёшга келгунингча бир оғиз ёмон сўз
айтдимми? Сени ўртоқларингдан уяладиган ахлоқ билан улғайтирдимми? Ёки жомеларда
домлалар онангизни шу куйга солинг, деб насиҳат берадими?
Қўлини кўтариб кўз ёшларини артди ва давом этди:
—
Нима қилай. Мадомики, ўғлим мени кўришни истамас экан, мен ўғлимга ортиқча юк
бўлаётган эканман, бунинг ҳаад чораси топилар; Икки-уч кундан сўнг Аллоҳ ўлим юборар, хор-
зор бўлмасман деб чидайман. Сен ишингга боравер, ўғлим. Яхши бор. Аллоҳ ишингни
ўнгласин. Сени икки дунёда уялтирмасин. Эртанг бугунингдан яхши бўлсин. Фақат оқшомда
менга бир лампа олиб кел. Тунда қоронғу бўлади, атрофни кўра олмаяпман.
Онамнинг бу сўзларини эшитиб қандай аҳволга тушганимни тасаввур қила олмайсан. Мен
ҳам таърифлаб бера олмайман.
—
Туринг, она, сизнинг бу ерга кўчганингиздан хабарим йўқ. Мен унга кўрсатиб қўяман,
туринг, — дедим.
—
Турмайман, ўғлим. Бор ишингга боравер. Сизлар пастда бахтли бўлсангиз, мен учун бу
ерда яшаш — саройларда яшашдан афзалдир. Сен саодат ичида яшасанг, мен учун энг катта
саодат шудир.
Пастга қараб бақирдим:
—
Сароб!
Мени юқорига чиқариб, ўзи пастга тушган эди.
—
Ҳа, Ориф!
—
Бу ёққа кел! Сароб келди.
—
Менга қара, — дедим. — Разиллик устига разиллик қилаяпсан. Мен қачон сенга "онам шу
ерда ётсин" дедим?
Хотинимнинг авзойи бирданига ўзгарди:
—
Нима қилайлик Ориф? Менга меҳмонхона керак. Ҳайҳотдай хонани қайнонагинам
эгаллаган, мен меҳмонлар қаршисида хижолатдаман. Буидай нарсаларга ортиқча эътибор бериш
ярамайди. "Ўғлингиз шуни истайди", деб хато қилдимми? Ёки кемшик бир кампирни деб мени
ранжитасанми? Ўшанда айтмаган бўлсанг, энди айт.
Кейин онамга юзланди:
—
Мана, ўғлингнинг ўзи айтаяпти. Мендан айб қидирма. Бундан кейин сенинг жойинг шу
ерда. Овқатингни ҳам шу ерда ейсан.
Менга қараб:
—
Тўғрими, Ориф, гапирсанг-чи? — деди.
Миямга қон қуйилган эди. Шаллақиликнинг, одобсизликнинг бу даражасини ҳеч ким кўрган
эмас. Шиддат билан ҳайқирдим.
—
Тезда тўшакни йиғиштир. Онамни ўз қўлинг билан хонасига жойлаштир, — деб
буюрдим. Мени эшитмади ҳам:
—
Нега тушар экан? Менинг уйимда қолишга қайнонамнинг нима ҳаққи бор? Чордоқнинг
нимаси бўлмас экан? — деб бақирди.
Онамга тегишли уйга келган келиннинг уни чордоқда яшашга мажбур қилиши ақлга
сиғмасди.
—
Кўрсатиб қўяман сенга, тез тўшакни йиғиштир, — деб у томон юрдим.
—
Мен кўтара олмайман. Ким келтирган бўлса ўша кўтарсин. Мен бу ерда қайнонага чўри
эмасман. Асранди хизматкор ҳам эмасман, — деб жавоб берди.
Демак, шўрлик онаизорим ўз уйида шундай ҳақоратланиш устига кўрпа-тўшакни олиб
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |