Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
www.ziyouz.com kutubxonasi
72
яшашларини кўрмоқ бу кўҳна Чўрумда неча кишига насиб бўлган неъмат эди?! Агар бир бегона
одам уларнинг турмушини бир-икки ҳафта кузатса, Мунаввархоним Аминанинг онасими,
қайнонасими — билиi қийин эди.
Гул тикансиз демоқ, ҳақиқатдан юз ўгирмоқдир. Амина бир гул. Тикани ҳам бор.
Тиканчалик бўлсин оғриқлари, қусурлари бор. Булар Мустафонинт фикрича, арзимас нарсалар.
Аммо бир кун Мустафо онасига айтмоқчи бўлди. Масалан, ўтган кун туфлисини тозаламабди.
Икки кун аввал овқатни шўр қилиб юборди. Фалон кун кийимининг тугмасини қадаб қўйишни
унутди. Шунга ўхшаш бир-икки камчилик... Шуларни гапирмоқчи эди. Мунаввархоним дарҳол:
—
Мустафо, ўғлим, сен ҳар ҳолда дунёда туриб жаннатни талаб қилаётганга ўхшайсан. Шу
ҳам гапми? Сендай эр йигитга бу ярашмайди. Бундай камчилик ҳар кимда бўлиши мумкин.
Амина жаннатдан
келган бир фаришта эмас-ки, истаган нарсангни истаган шаклда,
истаган
вақтингда бажарсин. Ёки бундай майда-чуйда гапларни сенга онанг ўргатган эдими? Сен
гапирмадинг, мен эшитмадим. Агар шуларни гапириб, қизимни хафа қиладиган бўлсанг, мен
ҳам сени хафа қиламан, — деди. Шу билан гап тугади. Аслида Мустафо бу гапларни шикоят
учун айтмаган эди. Қани онам нима деркин, олдидан бир ўтиб қуяйин қабилида иш тутган эди.
Онасининг бундай фикрини бир неъмат билиб, шукроналик билан қабул қилди. Чунки ҳамма
жойда
азалдан келиб, абадга ўтаётган бир дард бор эди. Одамнинг илк уйланиши билан
бошланган ва сўнгги уйланганнинг уйида ҳам шу зайлда давом этаётган бир дард... Ҳар кун
янгиланувчи ва бошқа бир ердан ёриб чиқувчи, камайиш ўрнига ортиб борувчи бир дард.
Қайнона-келин муросаси дарди... Ўртадаги эркак эса ўзи иштирокчиси бўлмаган жангаинг
томонларини мамнун эта олмаган ноҳақ ҳакам...
Шундай ҳукм берилиши билан иш битармиди? Яъни ноҳақлиги айтилган томон ҳақиқатни
тан оладими? Қарши томондан узр сўраб, аҳволни яхшилашга ҳаракат қиладими. Асло!
Ҳақиқат шуки: тушунчаси мулоҳазасиз тор қайнона билан тарбиясиз келин орасида крлган
эркакдек мушкул аҳволга тушган ҳакам бўлган эмас.
Ҳакам
нимага асосан, кимнинг сўзларини эътиборга олиб ҳукм чиқарсин? Бир томонда
йигирма йил заҳмат чекиб ўғшш ўстирган, чексиз ҳуқуқи бўлган она, иккинчи томонда бутун
умидм эридан бўлган ўзига омонат сифатида берилган рафиқа. Иккаласи ҳам норози, иккаласи
ҳам ўзини ҳақли деб билади, иккаласи ҳам мазлум қиёфасидаги золим ёки золим кўринишидаги
мазлум.
Ҳали ҳеч бир эркак бу икки азалий ва абадий рақиб ўртасида чиқарган ҳукм билан иккала
томонни хурсанд қила олган эмас. Чунки золим ҳисобланган
аслида мазлум дейилганнинг
зулми билан мазлум, мазлум кўринган эса золим бўлиб чиқаверади.
Булар икки рақибдирлар: бири шарқда, бошқаси ғарбда бўлса ҳам жанжал учун бир-бирига
энг яқин, лекин ёнма-ён бўлсалар тинчгина яшашлари учун коинот қадар келадиган,
масофагарни ошиши керак бўлган даражада узоқлар.
Мустафо шуларни кўнглидан ўтказар экан, турмушида яна-да мамнун бўларди. Дўсти Ориф
уйланганига ўн беш кун бўлди. Кеча тушдан сўнг айланиб келиш учун истироҳат боғи томон
юраркан унинг илк дардини тинглади. Ғамгин кўринар эди Ориф. Бироз юрдилар.
Лицей
қаршисига келган эдилар, Мустафо:
—
Ориф, бугун хафароқсан? — деди. Ориф бош ирғади.
—
Ҳа, афсуски, хафаман, Мустафо.
—
Нима гап, бирон нима бўлдими?
—
Бир нима бўлиши ҳам гапми Мустафо? Кеча оқшо жанжал бўлди.
—
Тинчликми?
—
Тинчликка ўхшамайди, ошна. Кеча сен билан хайрлашгач уйга бордим. Дастурхон тайёр
экан. Иккита ликоп қўйилган. Алоҳида идишларда овқат ейишга ўрганмаганимиз дан ҳайрон
бўлдим. Кўрай-чи нима бўлар экан деб кутдим. Бир маҳал рафиқам қозонни келтирди,