Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

 
* * * 
Аминанинг ўғилли бўлганини эшитган қариндошлар ва қўшнилар: «Муборак бўлсин, қутлуғ 
бўлсин, униб-ўссин», дея дуолар қилиб, табриклаб бирин-кетин кела бошладилар. Мезбонлар: 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
71
«
Раҳмат. Қуллуқ, қуллуқ» деб кутиб олишди. Шундан сўнг биринчи саволлари шу бўлди: 
— 
Исмини нима деб қўйдингизлар? 
Абдуллоҳ исмини ёқтирганлар, жуда яхши бўлибди дейишди. Маҳалла имомининг хотини: 
— 
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) отасининг исми ҳам Абдуллоҳ экан. Ўтган кун бизникилар 
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.): «Исмларнинг энг яхшиси Абдуллоҳ ва Абдураҳмондир», 
деганларини кимгадир айтаётган эдилар. Яхши бўлибди. Бундан яхши исм бўлмайди, — деди. 
Бошқа бири: 
— 
Энди ишлар тескарисига кстди. Хаёлга келмаган исмларни қўйишмоқда. Ҳайвонларнинг 
номлари билан аташмоқда, исм қилиб қўйишмоқда. Бир ой аввал опам неварали бўлди. Отини 
нима қўйдингиз, десам келин дарҳол: 
«
Олтой қўйдик, холажоним. Қандай, яхшими?», дейди. 
«
А? Қандай яхши бўлсин, қизим? Хеч бўлмаса Бўзтой демайсизми?», дедим. Келин 
пошшага гапим ёқмади. Лекин ҳеч нарса демади. Хафа бўлгани юзидан билиниб турарди. 
Дарҳол эри кўшилди. 
«
Холам-а жа ҳазилкаш, Эво, ҳазиллашдилар, — деди. Сўнг менга қараб, шундайми, хола? 
Қаранг Эво хафа бўлди, кўнглини олинг». 
«
Ҳазил бир ёқда турсин-у, аммо, бу ишда ўзинг ҳазил қилмагин, ўғлим. Ростдан ҳам 
боланинг оти Олтойми?» 
«
Олтой, хола. Ё сизга ёқмадими?» 
«
Ёқди десам, ёлғон бўлса. Той деб отнинг боласини айтишади. Қўяр экансиз, ҳеч бўлмаса, 
Қиртой қўйинг, эл бўлади, отларнинг ола-қизил ранглисидан кўра бўз бўлгани яхшироқ», 
дедим. Йигит ҳам бир оз ранжиди. 
Ранжиса ранжисин, менга нима?! Олтойдан ҳам исм бўладими? Бугун Олтой дейди, эртага 
Бўзтой, индинга, Худо билсин, қандай той дейди. Бир кун келиб, отлар ҳам қолиб, бошқа 
ҳайвонлар хаёлларига келади. Келиннинг исми ҳам Эво эмиш. Етти пуштимда йўқ. Ўзини 
Истамбулдан топиб келтирибди. Опамдан сўрадим, кимлардан дедим, у ҳам яхши билмайди. 
Мусулмонми, бошқами?... Йигит менга бир балоларни тушунтирган бўлди. Олтой қайлардаги 
бир тоғнинг номи эмиш, аввал боболаримиз у ерда яшаганмиш, қаҳатчилик, очарчилик бўлгач, 
бу ерга келганмиш, фалон-пистон деди, аммо кошки қулоқ солсам. Энди навбат тоғларга 
келибди. 
Бошқа бир хотин: 
— 
Бизнинг болалар қўйган исмига ақл етмайди, синглим. Менинг ҳам икки неварам бор. Эр-
хотин бир бўлиб, яхши исм қўямиз дедилар. Бирига Тонгут дейишди. 
— 
Иккинчисига тўғри, дуруст бир от қўйинглар, — дедим. Ўғлим: «Бу бизнинг ишимиз, 
ўзимиз биламиз», — деди. Бунисини Ойкут кўйдилар. Каттасини Таҳсин, кичигини Олия дея 
бошладим. «Болани ҳозирдан бошқа исмга кўниктирманг, ўрганиб қолмасин», деб жаҳллари 
чиқди. Мен ҳам энди бир нарса демайдиган бўлдим. Тилим келмайди, уларнинг исмига, айб 
эмасми, синглим. 
Мунаввархоним бу суҳбатларни тинглаб ўтирибди. Аллоҳга шукр, ўғли улар айтган хилидан 
эмас. Келини ҳам кўнглидагидек. Тўрт исмдан бирини қўйинг деганида: «Йўқ, мен бунақаснни 
истамайман», дейиши мумкин эди. Дея оларди. Қайнонани бирор ишга аралаштирмаслик 
ҳозирги келинлар учун одат ҳолига келди. Шундай бўлмагани учун, Аллоҳга шукроналар айтди. 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish