www.ziyouz.com kutubxonasi
78
пир бўлди. Тарвуз хом чиқди. Юраги сиқилди. Ҳам пул бекорга сарфланган, ҳам онасининг
кўнглини ололмаган эди. Дардини онасига айтганида Мунаввархоним:
—
Хафа бўлма, ўғлим, Аллоҳ сендан рози бўлсин. Мени хурсанд қилай деб олдинг-ку,
шунинг ўзи етарли. Мен хурсандман, — деб таскин берди.
—
Аммо пул ҳам бекорга кетди, она.
—
Бунда ҳам бир хайр бордир, ўғлим.
—
Бунда қандай хайр бўлиши мумкин? Бекордан-бекорга пул кетиши хайрми?
—
Ҳозир сен истасанг, ёки мен, Мустафо, менга яна битта тарвуз келтир десам бориб
олишга пулинг етади, тўғрими?
—
Худога шукр, она, етади.
—
Ҳолбуки оқшомгача ҳаракат қилиб, уриниб, бор-йўқ топганини кундалик егуликларга
еткиза олмайдиган қанчадан-қанча одамлар бор, агар бу тарвузни улар олганларида бориб
бошқасини ололмас эдилар. Ҳеч бўлмаса, қўлида беш тангаси бўлмаган фақирга дуч келмасдан
сенга келганига шукр қил. Ўзи фақир ва хаста бир кишиси ҳам бўлса, нима қиларди у шўрлик?
Мустафо бошини эгди ва олдин айтган сўзларидан хижолат чекди.
* * *
Бу уйда Аминанинг диний, ахлоқий билимлари ҳам ортмоқда эди. Чунки жума ва якшанба
оқшомлари Мунаввар хоним Мустафодан:
—
Ўғлим, бугун имом жомеъда нималар деди? Эсингда қолганларини гапир, биз ҳам бирон
нарса ўрганайлик, — дер, Мустафо хотирасида қолганларини айтиб берар эди. Ҳатто шу важдан
айтилганларни жон қулоғи билан тинглар, уйда эшитганларини англатар, шу тариқа
Мунаввархонимнинг ҳам Аминанинг ҳам диний ва ахлоқий билимлари ортар эди.
Мунаввархоним эшитиш билан қаноатланмас, буларни қандай амалга ошириш ҳақида узоқ-узоқ
ўйлар эди. Аввал айтганимиздек, унинг инсоний тутумларида энг буюк ҳисса тушунчаларига
оид эди. Кўрганларини бир воқеа-да, демасдан ахлоқий жиҳатдан баҳоларди.
Чўрумда Арафа кунлари қабристонлар зиёрат қилинади. Ўтганлар руҳига фотиҳа ўқилади.
Ўша куни эрта тонгдан то кечгача сон-саноқсиз эркак-аёл қабристонга келиб-кетади. Мақсад
ибрат олиш бўлгани ҳолда мақсадга эришиш имконсиз бўлади.
Мунаввархоним Мустафога Арафадан бир кун олдин:
—
Ўғлим, бугун қабристонга бориб, ўтганлар руҳига фотиҳа ўқийлик. Аср намозидан
чиққач, келиб бизни олиб бор.
Мустафо:
—
Хўп бўлади, она, худо хоҳласа, — деб жавоб берди. Кейин эсига тушиб қолгандек сўради:
—
Арафа эртага-ку, эртага борсак-чи?
—
Эртага ҳамма боради, ўғлим. Одам тўлиб кетади. Бемалол зиёрат қилиб бўлмайди. Биз
бугун борайлик.
—
Бўпти, она. Нима десангиз шу.
Мустафо тайинланган вақтда келди. Мунаввархоним ва Амина ҳозир эдилар. Абдуллоҳга
қўшни аёл қараб турадиган бўлди. Биргаликда йўлга чиқдилар. Мунаввархоним Мустафони
тўхтатди. Секин шивирлади:
—
Шу ерда ўқийлик, кўп ичкари кирмайлик.
Мустафо овозини чиқармади. Девор тагига ўтириб ўқий бошладилар. Бир дақиқадан сўнг
кўзлар юмилган, кўнгиллар гўёки дунёдан узилган эди. Қаршиларида тупроқ ва тошдан иборат
бир уюм бор эдики, кечагина ҳаёт бўлган инсонларни ифода этар эди. Бу ерда не-не мард
йигитлар, қаҳрамонлар дафн қилинган эдилар. Ораларида фазилатдан бошқа нарсадан қўл
тортгаи, яхшиликдан бошқа йўлга бирон одим отмаган ҳурматли инсонлар бор эди. Яна булар
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |