Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

 
X 
Рамазон ойининг илк куни, Абдуллоҳ икки ойлик бўлган эди. Мунаввархоним бу икки ой 
ичида енг шимариб ишга шўнғиди, таъбир жоиз бўлса, уйнинг келинига айланди. Аслида 
Аминанинг ой-куни яқинлаша бошлагач, ишларни биргалиқда бажаришар, ҳатто баъзи кунлар: 
— 
Бўлди, Амина, сен бугун бироз дам ол, уриниб қолма, — деб бирор ишни бажаргани 
қўймас, унинг: 
— 
Она, ҳамма иш сизга қоладими? — деган сўзларига эътибор бермас: 
— 
Сен бугун қайнонасан.. Қайноналар иш қилмайдилар. Сен ўтир, «Қуръон» ўқи, ўтирган 
жойингда қиладиган ишинг бўлса қил, — деб ўтқазиб қўярди. 
Бола туғилганидан сўнг тунлари ухлай олмаган Амина Мунаввархонимнинг шарофати 
билан кундузи ухлаб олар эди. Уйдаги ишларни бирга битиришгач: 
— 
Амина, навбатни менга бер. Сен кечалари ухлолмаяпсан, — деб Абдуллоҳнинг бешиги 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
77
ёнига ўтирар, гул юзли набирасининг бешигини Аллоҳ, Аллоҳ деб тебратар эди. Бу орада 
Амина тунги б,едорлик ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилар эди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, 
Мунаввархонимнинг бу инсоний ҳаракатлари, Аминани келин эмас, қиз ўрнида кўришлари, 
доимо тушунишга ҳаракат қилишлари Аминани асло талтайтирмади. Унинг бу эзгулигидан 
ёмонлик йўлида фойдаланишни хаёлига ҳам келтирмади. Ҳамма ҳам шундай йўл тутадими? 
Кўрган яхшилитага яхшилик билан жавоб қайтарадими? Ёҳуд ҳар бир келин қайнонасидан 
яхши муомала кўрса, қайнонаси унга ўз онасидек мунбсабатда бўлса, буни қадрлаб, онасига 
кўрсатадиган ҳурматни қайнонасига ҳам кўрсата оладими? Ҳамма келинлар шундай бўлади, дея 
олмаймиз. Яхши, осуда ҳаёт эмас, нақадар фойдали эканин минглаб қизлар идрок этса, минглаб 
оила ҳузур-ҳаловат топади. Амина она шундай қизлардан бири. 
Агарда Амина Мунаввархонимдек эмас, унинг нақ акси бўлган қайнона қўлига тушса нима 
қилган бўларди? Унга ҳам Мунаввархонимга қилган хонимлигини, олижаноблигини кўрсатиб, 
бугунги Амина бўла олармиди? Бунга жавоб бериш мушкул. Унда ҳар бир қизни борган ерини 
гулзорга айлантирган Мунаввар деб тасаввур қилиш керак. Қизлигида, келинлигида, 
қайноналигида, ҳар ҳолида гуллар каби дилтортар, зилол сувдек тиниқ, ўн тўрт кунлик ойдек 
сокин ва мағрур Мунаввар... Ёшлиги кексалигидан гўзал, кексалиги ёшлигидан нуроний бутун 
ҳаёти одоб пардаси билан ўралган, ҳар бир ҳаракати самимият билан йўғрилган Мунаввар... Ҳар 
бир қиз шундай бўла оладими? Ҳаракат қилса, бўла олади. Амина ҳам шундай аёл бўлиши учун 
қайнонасидан ўрнак олади. 
Мунаввархоним Рамазон ойида саҳарликни Аминани турғизмасдан ўзи тайёрлашга ҳаракат 
қилади. Улардан бир соат аввал турар, қўли иш билан, қалби Робби билан банд ҳолда егулик 
ҳозирлар, шу топда сон-саноқсиз мусулмонларнинг Яратганга ибодат ниятида ширин уйқусидан 
кечиб, турганлигини ўйлар эди. Оғиз ёнилишига қирқ-эллик дақиқа қолганда ўғли билан 
қизининг эшигини секингина тақиллатиб, уларни уйғотар, Аминанинг: 
— 
Она, нега мени уйғотмадингиз? Бирга тайёрласак бўлмасмиди? — дейишига жавобан 
кулимсираб: 
— 
Насиб бўлса, кейинги Рамазонда бирга турамиз, қизим, дер, бирга овқатланар эдилар. 
Кейин эса ҳар эрининг олдида биттадан «Куръони карим», Мустафо уларга эшитиладиган овоз 
ва улар кузата оладиган тезлик билан бомдод намозигача ўқийдилар, азон айтилиши билан 
китоблар ҳурмат билан ёпилади, Мустафо бомдод номозини жомеъда ўқиш ниятида, ҳар 
қадамига савоб ёзилишини ўйлай-ўйлай йўлга чиқади, уйда эса ҳузури покда ҳурмат билан қўл 
қовуштириб турган икки аёл қолади. Гўёки инсоният боғида очилган атиргул ва унинг бағридан 
чиқиб очилмоққа чоғланган бир ғунча... 
Рамазон Амина учун умри давомида ўтказган барча рамазонлардан баракалироқ келди. Шу 
пайтгача тонгдан оқшомгача оч юришдан иборат бўлган рўзанинг моҳиятини онасида кўрган 
ўрнаклар ёрдамида англади. Бир куни Абдуллоҳни ҳеч овутолмади, унга бақиришга мажбур 
бўлди. 
— 
Қизим, бола бақиришни қайдан тушунсин? Бизга айтолмаётган бир дарди бордир, — 
деган онасига: 
— 
Она, рўза оғиз инсон асабийлашади. Қаранг ҳеч тинмаяпти, — деб жавоб берди. 
Мунаввархоним вазмин оҳангда: 
— 
Амина, рўза асабийлашиш учун эмас, асабларга ҳоким бўлиш учун тутилиши керак. 
Инсон рўзадор бўлган пайтида тонгдан оқшомгача намоз ўқиётгандек, ўзини ибодатда деб 
билиши керак, — деди. 
Қайнонаси тўғри гапираётган эди. Чунки ўзи ҳам ҳар доимгиданда сокин, мулоҳазали эди 
рамазонда... 
Бир оқшом Мустафо қўлида тарвуз билан ичкарига кирди. Онам чанқагандир, ифторликда 
муздай тарвуз едирай, дуосини олай деб сотиб олган эди. Лекин тарвузни сўйганида ҳафсаласи 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish