Аёл борки, олам мунаввар!



Download 26,6 Kb.
Sana17.07.2022
Hajmi26,6 Kb.
#810718
Bog'liq
Аёл борки, олам мунаввар! (2)


Аёл борки, олам мунаввар!

Халқаро хотин-қизлар байрамининг келиб чиқиш тарихи ҳақида сўз юритганда, авваламбор, 1908 йил 8 март куни Нью-Йоркда 15 минг нафар аёл кунлик иш вақтини қисқартириш, иш ҳақини ошириш ва овоз бериш ҳуқуқини талаб қилиб, намойиш ўтказганини эсга олиш лозим бўлади. АҚШнинг аксарият штатларида аёллар бундай ҳуқуқларга 1920 йилда, яъни АҚШ Конституциясига 19-тузатиш қабул қилинганидан сўнг эришган.


Ўшанда америкалик аёллар намойиши бутун дунёга овоза бўлган. Кейинги йили АҚШ Социалистик партияси февраль ойининг охирги якшанбасини “Меҳнаткаш аёллар куни” деб белгилашни таклиф қилган.
1910 йил 27 август куни Копенгагенда бўлиб ўтган Иккинчи халқаро аёллар конференциясида Германия социал-демократик партиясининг таниқли арбоби Клара Цеткин нутқ сўзлаб, Европада Шимолий Америкадаги каби аёллар ҳуқуқлари учун норозилик намойишларини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган. Бутун дунё аёллари ўзларининг сиёсий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш мақсадида бир вақтнинг ўзида митинг ва намойишлар ўтказишлари учун Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш ҳам таклиф этилган.
Бу ғояни 17 давлатдан келган юзга яқин иштирокчи бир овоздан қўллаб-қувватлаган. Шу тариқа 1911 йилда Халқаро хотин-қизлар байрами илк бор Германия, Австрия-Венгрия, Дания ва Швейцарияда нишонланган. Аммо, Хотин-қизлар байрами учун дастлаб турли мамлакатларда турлича саналар, хусусан, 2, 9, 12 ва 19 март, шунингдек, 2 ва 12 май кунлари танланган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 1975 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 8 мартни ҳаётнинг барча соҳаларида аёллар эришган ютуқларни нишонлаш ва тенгсизлик асоратларига қарши норозилик билдириш куни деб эълон қилди. Халқаро хотин-қизлар кунини мақсадли нишонлаш учун 2020 йилда “Мен тенглик авлодиман: аёллар ҳуқуқларини амалга ошириш”, 2021 йилда эса “Раҳбарлик лавозимидаги аёллар: COVID-19 даврида адолатли келажакка эришиш” мавзулари белгилаб олинди.
Халқаро хотин-қизлар кунининг рамзий ранги сифатида кўпинча қадр-қиммат ва адолатни англатувчи бинафша ранг эътироф этилади. Шунингдек, 1908 йилда Британия аёллари ижтимоий ва сиёсий иттифоқи томонидан тенглик учун кураш рамзи сифатида умид тимсоли бўлмиш яшил, поклик тимсоли бўлмиш оқ ранглар ҳам таклиф қилинган.
8 март байрами дунёнинг турфа мамлакатларида турлича нишонланади. Мазкур кун Россияда давлат байрамидир. Хитойда ушбу санада аёллар учун иш куни саккиз соат ўрнига тўрт соатни ташкил қилади, бироқ Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг бу тавсияси қонун эмас ва баъзи иш берувчилар унга амал қилмайди.
Италияда эса аёлларга 8 март куни мимоза гуллари берилади. Бу одат Иккинчи жаҳон урушидан кўп ўтмай Римда пайдо бўлган. Қўшма Штатларда март ойи – Аёллар тарихи ойидир. Ҳар йили шу санада Президент америкалик аёлларнинг ютуқлари ва ҳиссаларини эътироф этувчи баёнот билан чиқади.
Юртимизда ушбу байрамни турли тадбир ва концертлар, аёлларни қўллаб-қувватлашга оид лойиҳалар, ижодий танловлар ўтказиш орқали кенг нишонлаш анъанага айланган. Жумладан, ҳар йили Халқаро хотин- қизлар куни арафасида Зулфия номидаги давлат мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йилги қарори билан мазкур давлат мукофоти комиссияси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошидаги жамоатчилик асосида фаолият олиб боради. Зулфия номидаги давлат мукофоти мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида аъло хулқи, зукколиги, донолиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан алоҳида истеъдодини намоён қилиб таълим олаётган, Ватан равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун топшириб келинмоқда.
Ўзбекистонда аёлларга кўрсатилаётган юксак эътибор туфайли 2020 йилда мамлакатимиз парламенти хотин-қизлар сони бўйича дунёдаги 190 та парламент орасида 37-ўринга кўтарилди. Аёллар сони Қонунчилик палатасида депутатлар умумий сонининг 32 фоизини, Сенатда эса 25 фоизини ташкил этиб, бу орқали Ўзбекистон тарихида илк маротаба миллий парламентда хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етишига эришилди.
Президентимиз томонидан аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун давомий равишда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида бу борада ҳам устувор вазифалар белгилаб олинди.
2026 йилга қадар малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олиш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” билан интеграция қилиш шулар жумласидандир.
Жорий йил Халқаро хотин-қизлар куни арафасида – 1 мартда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари раислигидаги йиғилиш бошида кўп минг йиллик давлатчилигимиз тарихида буюк намояндалар, моҳир саркарда ва сиёсатчи ота-боболаримиз ёнида ҳамиша оқила, жасур ва фидойи момоларимиз ҳам юксак ақл-заковати билан мамлакат равнақига муносиб ҳиссаларини қўшиб келганлари таъкидланди.
«Донишманд халқимиз ҳамиша аёлларни эъзозлаб яшаган, хотин-қизларга юксак эҳтиром кўрсатиб яшаш эл-юртимизга хос азалий қадриятга айланган. Буни муқаддас Қуръони каримнинг энг катта сураларидан бири — «Нисо», яъни «Аёллар» деб аталиши ҳам тасдиқлайди. Аллоҳ таоло ушбу сурада инсонларни аёлларга адолатли муносабатда бўлишга даъват этади», — деди Ш.Мирзиёев.
Президентимиз бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам албатта оила ва жамиятнинг устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган аёлларга боғлиқ эканлигини эътироф этар экан, аёлларнинг саломатлигини тиклаш ва уларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш бўйича ҳам қатор тадбирлар амалга оширилишини маълум қилди. Жумладан, 2022 йилда:
- 2021 йилга нисбатан 5 баравар кўп, яъни қўшимча 6 минг нафар аёлларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатилади ва бунга 100 миллиард сўм йўналтирилади;
- республика бўйича 10 мингдан зиёд ногиронлиги бўлган хотин-қизлар реабилитация воситалари билан таъминланади;
- 3 миллион нафар хотин-қиз онкологик скринингдан ўтказилади, бунинг учун бюджетдан 40 миллиард сўм маблағ ажратилади;
- 2022-2025 йилларда 227 та туғруқ комплекси ҳамда 46 та туманлараро перинатал марказлари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади;
- 9-12 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши эмлаш ва бошқа 12 турдаги вакциналар учун 200 миллиард сўм ажратилади;
- туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола парваришидаги аёлларни дори ва витаминлар билан бепул таъминлаш кўлами кенгайтирилиб, маблағлар ҳажми 30 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача оширилади.
Таълим тизимида ҳам хотин-қизларга янада кенг имкониятлар яратиладиган бўлди:
- янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);
- ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;
- ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;
- ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;
- докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
Давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоли масалаларга ҳам тўхталиб, “Бу борада ҳали кўп ишлар қилишимиз зарур”, дея таъкидлади. “Аёллар дафтари”да 630 мингдан зиёд хотин-қиз рўйхатда тургани, улардан 200 минг нафари ишсиз ҳисобланишига алоҳида эътибор қаратилди.
“Афсуски, бу муаммоларни ҳал этишда маҳалла фаоллари, жамоатчилигимиз ва нуронийларимизнинг ўрни ва таъсири ҳам сезилмаяпти. Бир нарсани аниқ тушунишимиз керак. Ҳам, оила, ҳам бола тарбияси билан шуғулланиш билан бирга, ўқиш, иш ёки тадбиркорликни олиб бориш катта матонат талаб қилади”, деди Ш.Мирзиёев.
Мамлакатимиз аёлларининг бу ва бошқа муаммоларини ҳал этиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш бўйича Президент фармони имзоланди. Қўмита раҳбари лавозимига Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова тайинланди. З.Маҳкамова айни пайтда Бош вазир ўринбосари ва Сенат аъзоси сифатида фаолият юритади. Республикадаги айни пайтдаги 9 минг 309 та маҳалла раисининг хотин-қизлар ва оила бўйича ўринбосарлари лавозимлари ҳам қўмита тизимига ўтказилади ва ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими янгидан жорий қилинади.
Давлатимиз раҳбари йиғилишни якунлар экан, шундай деди: “Юртимизда “Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади”, деган эзгу қараш ҳаётимиз қоидасига айланиши учун барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Биз мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча опа-сингилларимиз, қизларимиз, мўътабар оналаримизга муносиб шароит яратиб бериш учун бундан буён ҳам барча имкониятларни ишга соламиз. Бир нарсани алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: хотин-қизлар ва оила масаласи – бу кундалик ишлар орасида шунчаки номига шуғулланадиган масала эмас. Бу нафақат бугунги кунимиз, балки эртанги келажагимизни ҳам белгилаб берадиган вазифа, керак бўлса, масалаларнинг масаласидир. Агар биз меҳр-оқибат ва садоқат тимсоли бўлган меҳрибон ва мўътабар аёлларга битта яхшилик қилсак, ишонинглар, бу ўзимизга ўнта яхшилик бўлиб қайтади. Азиз опа-сингилларимиз, оналаримиз бу яхшиликнинг албатта қадрига етади, ҳаётдан рози бўлиб, шукроналик билан яшайди”.
Дарҳақиқат, Юртбошимиз бошчилигида аёлларга муносиб гўзал ҳаёт яратиш учун барча шароитлар яратилмоқда. Биз аёллар ҳам билдирилаётган юксак ишончни оқлаб, бу шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда, Ватанимиз равнақига муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим.
Фурсатдан фойдаланиб, барча хотин-қизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан муборакбод этамиз!
Нафосат ва гўзаллик сизни ҳеч қачон тарк этмасин!
Ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни англаб яшаган ҳолда, доимо юртимизнинг азиз ва мукаррама аёллари бўлиб юришингизга тилакдошмиз.
Гўзал ФАХРИДДИНОВА,
«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари»
журнали бош мутахассиси
Download 26,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish