www.ziyouz.com kutubxonasi
51
уят жойларингизни ҳам очасиз, уятли жойларингизни ҳам кўрсатиб юриш сизлар учун шараф ва
обрўга айланади. Мода туфайли кимдир қўлига қайчи олиб, либосининг олдини қирқади,
йиртади ва моданинг янги шаклини, жорий этади. Мода деб сизларни кимлардир бармоғида
ўйнатадилар, айлантирадилар, хоҳлаган куйларига соладилар. Кимлар булар? Бир пуллик,
насли-насабининг тайини йўқ кимсалар эмасми? Барча ўй-мақсади содда халқни алдамоқ, оила
номусини топтамоқ, мусулмонлар шарафини йўққа чиқармоқ, мўминларни ҳам ўзларига
ўхшатмоқчи бўлган бузғунчи кимсалар иши эмасми бу? Бошларингиз, сочларингиз, ҳар ой ҳар
тусга киради, қўлларингиз, елкаларингиз очилди. Эртага кўксингиз очилмоғи амр этилади,
кейин яна бир кун келади-ки, онадан туғилгандек қип-яланғоч кезмоқдан номус қилмай қўясиз.
Мунаввархоним бир оз сукут қилгач:
—
Ҳозир меҳмондорчиликда аёл-эркак аралаш-қуралаш ўтиради, шундайми? Тўғрими? —
деди.
Сўзларини қизиқиш ва ҳайратланиш билан тинглаётган қиз:
—
Ҳа, шундай хола, — деди
—
Хўш, улар бирга ўтиришганда аёл-эркакнинг бир-бирига кўзи тушмайдими, кўзларини
уриштирмайдими? Эртага бир баҳона билан бир-бирларига янада яқинроқ келмайдиларми?
Ҳозир янгича тўйларда бир-бирларининг хотинлари билан тансага туша бошладилар.
Мунаввархоним сўзлаётганда секин-секин пешонасида ва ёноқларидан чиққан терлар бу
нуроний юзни ёмғир томчиларидай ювиб, гўё бир гул ҳолига келтираётгандек эди. Кизнинг бир
оз аввал онасига нисбатан масхаромуз қараши жиддийлаша бошлади. Ва масала ҳам жиддийроқ
тус олди. Чунки қаршисида турган аёл онаси эмас, ва онасига ўхшаб «Биз шуларни кўрдик, сен
ҳам шундай бўл», демаётганди. Мунаввархоним бир оз ҳаяжонланди. Бир муддат ҳаяжони
босилишини кутиб, сукут қилгач, давом этди:
—
Биз бундай эмасмиз, қизим. Сен мода дея бир йўлга киряпсан. Бу моданинг етакчиси ким,
бошқарувчиси қайси имонсиз билмайсан. Имонсиз деяпман, менинг таърифим шу сўзда
мужассам. Бутун бир мамлакатни буздилар, юз мингларча инсонни одоб-ахлоқидан жудо
қилдилар. Номаҳрамдан арслондан қочгандай беркинган аёлларнинг қизларини фоҳишалар каби
яланғочладилар. Денгиз қирғоқларида хаммомда ечингандай ечиниб, эркакларга аралашиб
юрганлар акасининг ёнида тиззасини очишдан уялган аёлларнинг қизлари эди. Яна нималар
қилади? Қайси душман бир миллатга бундаи каттароқ ёмонлик қилган ёки килиши мумкин?
Шундай қизим, сизнинг модаларингиз сизга шуларни ўргатмоқда. Бу яшаш шакли
сизнингча номусли, фазилат тўла бир турмуш тарзи эмиш. Билмадим. Бўлиши мумкин. Бир
нарса деёлмайман.
Мунаввархоним қаттиқ ҳаяжонланар, овози кўтарилиб борар, кўтарилган сайин қиз
эзиларди.
—
Бизнинг ҳам андозаларимиз бор. Бизнинг ҳам ўрнак оладиган улуғларимиз бор, қизим.
Фақат уларни яхши билмайсизлар. Сизлар амрини бажо келтирганларингиз, бир куни келиб
сизларни ҳар кимнинг аёлига айлантиражак, зотан вазият шуни кўрсатмоқда. Биз амрини тутган
буюклар эса бизга фақат эрларимизга қарашли эканимизни, улардан бошқа ҳеч кимнинг олдида
очилмаслигимиз кераклигини билдирмоқда. Очиқ-сочиқ юрганлар қимматли ҳаёсини
йўқотдилар, биз эса, Худога шукр, бугунгача номус билан яшадик. Ота-боболаримиз шу йўлда
жон бердилар. Бизнинг биргина "мода"миз бор қизим, лекин у бугунгача ўзгармади, қиёматга
қадар ўзгармайди, иншааллоҳ. Бу "мода" соҳибига шарафдан бошқа нарса келтирмайди.
Бизнинг "мода"чиларимиз шаън ва шарафни бошларига тож қилган, ҳар ким уларни ўз онасидай
кўрган, ўз онасидай ҳурмат этган, ёшу қари эҳтиром билан тилга оладиган хонимлардир улар.
Сизнинг модачиларингиз тонггача майхоналарда, қиморхоналарда бегоналар қўйнида сафолат
билан овунадилар. Бизникилар эса фазилатли турмуши билан кўнгилларда тахт қурганлар, ҳар
бир ҳаракати Аллоҳдан қўрқув ҳисси билан тўла, ҳар иши Аллоҳ ризоси учун бўлган, шарафли
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |