Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
50
тиззасидан баланд киярмиш. Мода бу йил шунақамиш. Шу етмай турганди ўзи. Бу модаси 
қаёқдан чиқди. Авваллар биз бунақа мода-подани билмасдик. Шундайми, Мунаввархоним?! 
Қиз "портлади": 
— 
Сиз онамга қараманг, қулоқ солманг, Мунаввар хола. Эскилик саркитларига ёпишиб 
олганлар. Замонга мослашайлик деган мақсад йўқ. Қўлларидан келса, мени эрли хотинлар
кампирлардай кийинтирадилар. Рўмол ўрармишман, тиззамдан бир қарич паст либос 
киярмишман. Кинога бориш йўқ. Яна бир қанча мантиқсиз ишлар. Ҳеч бу ҳам ёш, айлансин, 
кўнгил очсин, ёшлик завқини тотсин демайдилар. 
Сўнг онасига қаради: 
— 
Она, нима бўлди ўзи сизга?! Уйда гапирасиз майли, энди бу ерда нимага тинмайсиз?! 
Уйнинг гапини ташқарига чиқаришдан не фойда? Ҳамма кулмайдими? Бунчалик мутаассиб 
бўлиш тўғрими? Ўзингиз амал қилмайсиз, бизга халал берманг, масхара бўлмайлик. 
Амина хасталигини унутди. Она-бола ҳол сўрагани эмас, баҳслашгани, гурунглашгани 
чиққандай. Сория хоним қизининг гапларидан кўнгли оғриди. 
— 
Тўғри айтасан қизим, ҳамма мендан кулмоқда. Қизини модага ўргатди, одобга ўргатмади, 
ахлоқини унутдирди, сотиладиган нарсанинг мазаси, ҳидини кўрсатгандай қизининг қўл-оёғини 
очиб қўйди, деб мендан кулишмоқда. Қаранг қизимга, очиқ жойларини кўриб қўйинг, шунга 
кўра баҳо беринг, деяётганлар бу ҳолга тушганим учун кулсалар ўринли, қизим. Менинг отам: 
«
Хотиним, қизим номусли бўлсин, ҳаё билан яшасин, йўқса ўламан», деб душман билан 
урушди, шу йўлда шаҳид бўлди. Мен унинг васиятига амал қилиб, шу кунгача бир тола 
сочимни номаҳрамга кўрсатмадим. Фақат сен мени хор қилдинг, наслингга тортмадинг. Нима, 
соянгни сотасанми, ҳаммага кўз-кўз қиласан? 
Онаси ўртаниб, юраги ёниб-ёниб, кўзлари ёшларга тўлиб сўзлади. Кизи бу сўзларни 
мийиғида кулиб тинглади. Онаси: «Сен мени хор қилдинг, наслингга тортмадинг», деганда қаҳ-
қаҳа отиб кулди. Сўнг жиддий тортди. 
— 
Нималар дейсиз, она, фақат ўранганлар номусли бўладими? Номус инсоннинг ичидаги 
бир туйғу. Ўзимни жиддий тутсам, ким менга нима дейди? Очилганимиз учун хор 
бўлармишмиз. Наслу насабимизга тортмаётган эмишмиз. Наслимизга тортамиз деб, нима, уйда 
қамалиб ўтирамизми? 
Кейин Мунаввархонимга қаради: 
— 
Мунаввар хола, онам бунчалик исканжага олмасин. Айтиб қўйинг. Замон сенга боқмаса, 
сен замонга боқ демайдиларми? Бир оз ақлни ишлатиш керак-да. Бунчалик қилишлари айб 
эмасми? 
Мунаввархоним, бир тарафдан бу қизнинг ҳаёсизлигини, одобсизлигини, иккинчи томондан 
ёш қизларнинг, ҳатто оналарининг секин-аста очилиб бораётганини, уят туйғусидан 
узоқлашаётганини ўйларди. 
Қизнинг «Мунаввар хола» деган мурожаати ўйларини тарқатиб юборди. Бечора қиз ёрдам 
умидида мурожаат қиларди. 
— 
Қизим, келинг, мен сизларга бир орачилик қилай. Она-бола баҳслашиб, бир-бирингизни 
хафа қилишингизнинг асосий сабабини айтай. Бу, бир суҳбатда ечилиб, ҳал бўладиган масала 
эмас. Буларнинг бир асосий манбаи бор. Масалан, сен бир газмол олсанг уни тикиш ёки 
тиктириш учун дарҳол бир андоза излайсан, шундайми? 
— 
Шундай, хола. 
— 
Андоза китобларни олиб такрор-такрор қарайсан, ниҳоят биттасига ўхшатиб тикасан. 
Яъни сенинг доимий бир мўлжаллаган, ўрнак оладиган нусханг йўқ. Бугун бир турлисини, 
эртага бошқа бир турлисини тиктирасан. Ўтган йили модангиз тиззадан пастда эди. Бу йил 
тиззага чиқди, мен аминман-ки, келгуси йил тиззадан баландда бўлади. Келажак йилларда бир 
қарич яна юқори кўтарасиз ва бундан уялмайсизлар. Мен яна аминман-ки, бир кун келади-ки, 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish