www.ziyouz.com kutubxonasi
53
—
Мустафо, Амина туринглар энди, ҳозир қуёш чиқиб қолади, — деб такрорлайди, «намоз
уйқудан хайрли» эканини эслатарди. Амина билан Мустафо туриб таҳорат оладилар. Амина
хонасига Мунаввархоним каби ҳозирлаган масжидига кирар, Мустафо эса жомеъга йўл олади.
Бу хонадонда намоздан сўнг қўллар Қуръони каримга узанар, икки-уч саҳифа ўқилгач, ўпиб
жойига қўйилади.
Қизим кеч ётди, ўғлим ишга боради, деб тонгги номозга уйғотмайдиган оналар ҳам
топилади. Аммо натижаси зарар келтиради. Уч кун уйқусиз бўлса ҳам, намозига турмаса
маънавий зарар кўражакларини яхши ҳис этади. Шу бомдод намозини ўқигач, уларга яна ухлаб
олишлари учун рухсат беради.
* * *
Тўй ўтганига икки йил бўлай деб қолди. Бу вақт ичида келин-қайнона ўртасида ҳеч қандай
кўнгилсиз воқеа бўлмади. Аммо, кейинги бир воқеа, оқ қанддай ширин турмушга сиёҳдай сизиб
доғ солмоқчи бўлдими?
Ўша кун Амина юраги ғаш бўлиб уйғонди. Кўнгилсиз тушлар кўрган эди. Уни очиқ чеҳра
билан қаршилаган Мунаввархоним:
—
Бугун қалайсиз, қизим? — деркан ундаги паришонликни сезгандай бўлди.
—
Тузукман, она.
—
Аллоҳ янада яхши айласин, қизим.
Мунаввархоним бошқа ҳеч нарса сўрамади. Лекин Аминанинг ичини бир нарса кемирарди.
Сабр этолмади. Мунаввархонимнинг ёнига ўтирди:
—
Она, сизга бир нарса айтмоқчиман.
—
Айтинг, Амина.
—
Кўнглим ғаш. Алоқ-чалоқ нарсаларни туш кўрдим тонгда, қўрқдим.
—
Яхшиликдир, иншааллоҳ, Аллоҳ хайрли ўнг атасин.
—
Айтайми?
—
Йўқ қизим. Айтманг, қўрқинчли тушлар айтилмайди, фақат Аллоҳдан яхшилик ато этиш
тиланади. Ҳеч кимга ўша тушни айтманг. Хайрли бўлишини Аллоҳдан сўранг.
Дарвоза қўнғироғи жиринглади. Амина бориб очди:
—
Она, почтачи келди.
Лекин келган почтачи эмас, бир фақир эди. Бироз кутиб туришини айтиб, Амина ичкари
кирди.
—
Садақа бериш яхши иш. Шундай туш кўрсанг садақа беришни унутманг. Ўз оёғи билан
келибди, мамнун этинг.
—
Нима берай, она?
—
Сўраб ўтирасизми?! Ўзингизни фақир ўрнига кўйинг, нима берилса мамнун бўлишини
ўйлаб кўринг ва ўшани беринг. Бу уйда сиз яхшилик қиламан десангиз, ким қаршилик этади?
Амина ичкаридан бир нарсалар олиб, фақирга берди. Садақа беҳуда кетмайди. Балони
қайтаради, садақа — радди бало. Охиратда ўн баробардан зиёдаси билан қайтади. Яна бу фақир
дуолар қилади.
Бугун Юсуф афанди амакилар келмоқчи. Амина бу одамни жуда яхши кўрарди. Аввал совчи
бўлиб боргани учун хафа бўлди, кейин бу уйдаги инсоний муҳит уни бу ҳисдан узоқлаштирди.
Барибир турмушга чиқиши керак бўлган Амина учун Мустафодай эр, Мунаввархонимдай
қайнонани топиш осон эмас, албатта. Яхшиликми? Шунинг учун Амина Юсуф афандини
амакисидай яхши кўрар ва ҳурмат қилар эди.
Улар пешиндан сўнг келишмоқчи эди. Юсуф афанди кечки овқатга қолмоқчи эди.
Пешингача ҳам анча вақт бор. Амина бир-иккита кир-чирларини ювиб-чайиб олмоқчи бўлди.
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |