Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

 
VIII 
1966 
йил. Баҳорнинг охирги кунлари... Ҳаво бир салқинлаб, гоҳ исийдиган кунлар... 
Бир кун Амина ўрнидан ҳолсиз турди. Вужудида бир ланжлик сезди. Мунаввархоним 
одатдагидай: 
— 
Хайрли тонг, қизим, қалайсиз? — дер экан унинг ҳолсизлигини дарҳол билди. 
— 
Хайрли тонг, она! 
— 
Нега ҳолсиз кўринасиз, Амина? 
— 
Ўтиб кетади, она, унчалик оғирмас. Мунаввархоним қўлини унинг пешонасига кўйди, 
ҳарорати баланд эди. Дам олиши керак. 
— 
Амина, дам олинг, болам. Иссиғингиз баланд. 
— 
Ҳозир ўтиб кетади, ишларим бор, она. 
— 
Ишингизни қаранг-у, бир-иккита кир-чир билан бир уйни супуриш иш бўптими?! Яхши 
бўлгач, қиласиз. 
Амина мажбуран ётди. Боши қаттиқ оғрирди. Мунаввархоним сочиқни ҳўллаб пешонасига 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
48
босиб қўйди. 
— 
Аллоҳ шифо берсин, қизим! 
Амина кўзларини юмди. Мунаввархоним зўрлаб ётқизмаса бари бир бир-икки соатдан сўнг 
ўзи ҳам ётишга маясбур бўларди. Бутун вужуди пичоқ санчгандай оғрирди. Қўли қаерига тегса, 
игна киргандай ҳис этарди. 
Орадан ярим соат ўтди. Тўшагида бир ўнгга, бир чапга ағдарилиб, тўлғаниб ётган Амина, 
эшик оҳиста тақиллаб, секин очилганини эшитди. Бир-икки лаҳзадан сўнг 
Мунаввархонимнинг паст овозда: 
— 
Амина, Амина! — деганини эшитиб кўзларини очди. Амина туришга ҳаракат қилди. Бу 
орада қўлидаги лаъли патнисни қўйиб, Мунаввархоним ёрдамга етиб келди. Елкасига икки 
ёстиқни таяб қўйди, жун чойшаб билан яхшилаб ўради, сўнгра жўка гули қайнатмаси тўла 
истаконни оғзига тутди. 
— 
Қўйинг, она, овора бўлманг, ўзим ичаман. 
— 
Йўқ, қўлларингиз совуқ қотмасин, ўзим ичираман. 
— 
Уялтирманг, она! 
— 
Уяти йўқ, қизим. Бир она бемор қизига хизмат этса, нимаси уят?! Мен хаста бўлсам, сиз 
ичирмайсизми? Қани, «Бисмиллоҳ» денг. 
Амина «Бисмиллоҳ»ни айтиб ичди. Ютум-ютум, ҳўплам-ҳўплам ичар, ҳар ичганда онасига 
миннатдор боқиб қўярди. Ҳар бир қайнона келинга шундай муомалада бўлармикан? Устма-уст 
ичиргач, яна ўрнига ўраб-чирмаб ётқизди. 
— 
Иссиқлаб кетдим, деб устингизни очиб юборманг, қизим. Терланг, иншааллоҳ шифо 
топасиз, — деди Мунаввархоним. 
Амина ётди. Номаълум бир нарса бошидан айлангандек бўлди. Бу тушунча, бу фикр, бу 
ҳодиса бир, беш, ўн беш бор ўтди калласидан. Мияси зирқирайди. Қутулмоқ истайди, аммо 
имкон йўқ. Ҳеч бўлмаса бошида тасмадай давомли айланаётган нарсанинг нималигини билса 
эди. Гоҳо ўзига келганда зеҳн чарчоқлигини ҳис этди. Бошидаги нима эканлигини билгани йўқ. 
Баъзан Мунаввархоним эшикни аста очиб, унинг паришон ётганини кузатиб оҳиста чекинарди. 
Икки соатлардан сўнг Аминанинг пешонасида тер доналари пайдо бўлди. Ташқарида 
ишларини битириб келган Мунаввархоним унинг бош томонига ўтириб, етти бор "фотиҳа" 
ўқиб, Аллоҳ таолодан шифо тилади. 
Амина иситма таъсирида чойшабдан қўлини ташқари чиқарди, энди-энди терлаётганини 
кўрган Мунаввархоним уни ўраб қўйди. 
Орада гоҳ Аминанинг пешонасини артарди. Ярим соатча Амина роса терга ботди. Сўнг 
кўзларини очди. Боши устида қайнонасини кўрди. Дудоқларида ҳолсиз бир кулимсираш пайдо 
бўлди. 
— 
Қалайсиз, қизим? 
— 
Терлабман, она. 
— 
Ҳа, терладингиз, қизим. Ўтиб кетади, иншааллоҳ. Мунаввархоним турди, кийим 
келтирди. Тезда алмаштириб яна ўрнига ётқизиб қўйди. 
Ўша куни Амина яна бир неча бор терлади. Бутун танаси ҳар гал жиққа-жиққа терларга 
ботди. 
— 
Она, жуда ҳолсизман, миям чақнагандай бўляпти. 
— 
Сабр этинг, Амина. Бундай дейишдан фойда йўқ, қизим. Жуда қийналганингизни 
биляпман. Агар сабр этсангиз Аллоҳ кўп ажру савоб беради. Сабр этиб дардингизни Аллоҳдан 
бошқасига шикоят этмасангиз, бу тер гуноҳларингизни ҳам ювиб юборади. Пок-покиза, 
гуноҳлардан фориғ бўласиз, Амина. Пайғамбаримиз (с.а.в.) сабр этган хастанинг гуноҳлари 
кузги дарахт япроқларидек тўкилишини марҳамат қилганлар. 
Мунаввархоним аср вақти Аминанинг кийимларини қайта алмаштирди, устидан ечиб 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish