1. Ота дарвоза Ассалому алайкум!



Download 240 Kb.
bet1/16
Sana20.06.2022
Hajmi240 Kb.
#681683
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ичан калъадаги ёдгорликлар узбек тилида


1. Ота дарвоза

Ассалому алайкум!


Сиз эски шаҳар – Ичон-қалъанинг Ота дарвозаси олдида турибсиз.
Ота дарвоза Ичон-қалъанинг тўртта дарвозасидан биттаси яъни ғарбий дарвозасидир. Тарихий маълумотларга қараганда, бу дарвоза Элтузархон томонидан ХIХ аср бошида пишган ғиштдан қурилган экан. Унинг номи дарвоза олдидаги ҳовуз номидан олинган бўлиб, ҳовуз ўз навбатида шу ердаги Шермуҳаммад ота масжидининг қошида бўлгани учун Шермуҳаммад ота номи билан аталган. Кейинчалик Шермуҳаммад ота номи қисқартирилиб, ҳовуз ва дарвоза Ота дарвоза ва Ота ҳовуз номи билан атала бошланган.
Ота дарвозанинг ички узунлиги 10 метр, эни 4 метр бўлиб, ўрта йўлак иккита катта гумбаз билан, ён атрофдаги тўртта хона кичик гумбазлар билан бостирилган. Хонлик даврида бу хоналарда қоровулхона, саррофхона (пул айирбошлаш), божхоналар бўлган.
Афсуски, дарвоза ХХ асрнинг 20–йилларида йўлни кенгайтириш баҳонасида бузиб ташланган. 1968 йилда Хива шаҳри музей – қўриқхона деб эълон қилиниши ҳамда шаҳарга келаётган сайёҳлар сонининг ортиб бориши билан дарвозани қайта тиклаш зарурати пайдо бўлди. 1975 йилда дарвоза ўз ўрнида ва асл кўринишида қайта тикланди. Бунда албатта, қўлёзма асарлар ва архив ҳужжатлари маълумотларидан кенг фойдаланилди.
Бугунги кунда Дарвоза шаҳарнинг сайёҳлик йўналиши бошланадиган асосий кириш эшиги вазифасини бажаради.


2. Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва минораси

ХIХ аср ўртасида ҳукмронлик қилган Муҳаммад Аминхон мадрасаси ва минораси қадимий Хива обидаларининг чиройли намуналаридан бири ҳисобланади.


Мадраса Ичан қалъанинг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, шаҳарнинг бош дарвозаси Ота дарвозадан кириб келганда, ўнг қўлда жойлашган.
2 қаватли мадраса пишиқ ғиштдан қурилган бўлиб, унинг деворларининг қалинлиги 1,5 метрга етади. Мадраса, 130 ҳужрадан иборат бўлиб, тарихий маълумотларга асосан унда бир вақтнинг ўзида 260 нафар талаба таҳсил олган.
Мадраса меъморий жиҳатдан бошқа шу каби биноларга ўхшаш, бино симметрик тарзда, икки қаватли қилиб қурилган, тарҳи тўғри бурчакли, ҳовлили. Пештоқнинг икки ёнига анъанавий гулдаста-миноралар ишланган. Бош тарзини беш гумбазли миёнсарой, масжид, дарсхона ва қўшимча хоналар эгаллаган. Ҳовлининг икки ёнида кичик пештоқлар бор. Биринчи қаватдаги ҳужралар ётоқхона ва ёрдамчи хоналар сифатида хизмат қилади, иккинчи қаватдаги равоқли пешайвон бинога файз бағишлаган. Ичкари ҳовлида тўртта кичик пештоқлар ҳам мавжуд бўлиб, уларда иморат тарихидан маълумотлар берувчи эпиграфик ёзувлар битилган кошинлар, безаклар ҳам мавжуд.
Бугунги кунда Муҳаммад Аминхон мадрасаси сайёҳлар учун Меҳмонхонага айлантирилган.


Кўк минора

Кўк минор номи билан машҳур бўлган бу минор Муҳаммад Аминхон томонидан мадраса ёнида қурилган. Унинг кўриниши кесик конус шаклида бўлиб, баландлиги 28 метр, диаметри 14,5 метр. Минора ўз даврида “Улли (улуғ) минор”, “Кўк минор” номлари билан аталган. Ўз даврининг шоирлари унинг қурилиши ниҳоясига етганини шеърий тарихларида таърифлашган. “Мадраса пешгоҳида бир минораи олий бино қилдирдиларким, сутун янглиғ гардун айвонига ҳамсар (фалак айвонининг устунидек), балки кайвон сақафига баробар эди (осмон гумбазига баробар эди)” – деб ёзган эди Огаҳий. Ушбу минора хивалик шоир, тарихчи ва давлат арбоби Муҳаммад Ризо Огаҳийнинг кўз олдида қурилган. Огаҳий унинг битказилиши тантанасига бирнеча шеърий таърихлар битган. Улардан бири миноранинг тепасига чиройли кошин плиткаларга ёзиб ўрнатилган. Ёзувлар шўролар даврида қўпориб ташланган эди. Мустақилликдан кейин бу ёзувлар шоирнинг қўлёзма асаридан топилиб, қайта тикланди.





Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish