1. Ота дарвоза Ассалому алайкум!


Саййид Аълоуддин мақбараси



Download 240 Kb.
bet4/16
Sana20.06.2022
Hajmi240 Kb.
#681683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ичан калъадаги ёдгорликлар узбек тилида

7. Саййид Аълоуддин мақбараси

Саййид Алоуддин мақбараси Ичон – Қалъа архитектура ёдгорликлари ичида қадимийларидан бири бўлиб, ХIV аср ёдгорлигидир. У қалъанинг ғарбий дарвозасига яқин жойлашган Муҳаммад Ниёз девонбеги мадрасасининг шарқий томонида бўлиб, пештоқли, квадрат шаклдаги икки хона – зиёратхона (хонақоҳ) ва гўрхонадан иборат. Мақбаранинг зиёратхонаси баланд ва катта гумбаз билан ёпилган, қабрхона эса кичик гумбаз билан бостирилган. Қабрхона билан зиёратхонани ёғоч панжара ажратиб туради. Ички деворлар ганч билан сувалган. ХIV аср тарихчиларидан Имом Ёфий ва Аҳмад Розий хоразмлик машҳур шайхлар рўйхатига Саййид Алоуддинни ҳам киритиб, уни шайх Нажмиддин Кубродан кейин йирик шайх бўлган дейдилар. Бу сўзларни Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ал-унс” (Дўстларнинг нафаси) китобидан ҳам ўқиса бўлади. Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат” асарида жумладан қуйидагиларни ўқиймиз,-“Шайх Алоуддин Хоразмий бузург имом Ёфий билан яқин сирдош бўлган экан. Имом Ёфийга айтган эканларки, беихтиёр ҳаж сафарига борар экан. Унга бу буйруқ экан”.


Худойберди Қўшмуҳаммад ўғли “Дили ғаройиб”да шундай ёзади,-“Хива қалъасининг ичинда Саййид Алоуддин Хивақийнинг қабри бор ва 300 улуғ машойих ётгандурлар. Ва ташқарисинда ҳазрат шайх Абул Вафойи Хоразмий (ХV аср) ва унинг атрофида яна минг нафар шайх осудадирлар”.
Мақбара деворидаги ёзувларга қараганда “Барча илмларнинг калитдори” номини ҳам олган шайх Саййид Алоуддиннинг мақбараси унинг шогирди ва муриди нақшбандийлар мазҳабининг таниқли намояндаси сўфи Амир Кулол томонидан қурилган экан.
Мақбарада иккита қабр бўлиб, биттасида Саййид Алоуддин мангуликка бош қўйган, иккинчиси эса бўш турибди. Аслида қабр битта, фақат унинг устидаги сағанача иккита бўлгани учун икки қабр тасаввурини беради. Қабр жуда чиройли яшил, кўк ва оқ рангли кошинлар билан қопланган. Бу кошинлардаги барча нақш гуллари бўртмалилиги билан одатдан ташқари бир гўзаллик кашф этади.
ХIII-ХIV асрларда Хоразм кошинпазлик санъати ўзининг сифати ва бадиий жиҳозланиши билан юксакликка чиққан эди. Саййид Алоуддин қабридаги чиройли кошинлар Хивада ягона бўлиб, унинг тенгдоши ва ўхшаши Кўҳна Урганчдаги Шайх Нажмиддин Кубро мақбарасида, Самарқанддаги Амир Темурнинг синглиси Туркан ака мақбараси пештоқида ва Шоҳи Зиндадаги Қусам ибн Аббос қабрида учрайди.
Қабр устидаги иккита сағаначанинг бош ва оёқ учларида оппоқ ёзувлар кўриниб турибди. Бу ёзувларнинг тўртталасида ҳам бир хил мазмундаги сўзлар битилган, ёзув араб тилида ва сулс хатида бўлиб, шундай ўқилади.

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish