1. Ота дарвоза Ассалому алайкум!


Муҳаммад Ниёз девонбеги мадрасаси



Download 240 Kb.
bet3/16
Sana20.06.2022
Hajmi240 Kb.
#681683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ичан калъадаги ёдгорликлар узбек тилида

4. Муҳаммад Ниёз девонбеги мадрасаси

1871 йилда Муҳаммад Ниёз девонбеги томонидан қурилган бу мадраса Муҳаммад Аминхон мадрасаси ёнида жойлашган бўлиб, асосий кириш эшиги ғарб томонга қараган. Мадраса бир қаватли бўлиб унда 21 та ҳужра, дарсхона ва кутубхона мавжуд.


Девонбеги “атрофдаги элатлардан, савдогарлардан божхона ва закот пулларини қабул қилиш билан шуғулланади”. Хон саройидаги девонхонада тўртта девон (мирзо) ишлаган, уларнинг бири девонбеги бўлиб, мамлакат даромад-буромадларини бошқариб, хон саройи эҳтиёжи, ҳарбий харажатлар учун сарфлаган. У ер-сувни бошқарар, боғлардан келган даромадни ҳисоблар, қазувни ташкил этарди. Хон ва катта амалдорларнинг ўз девонбегилари бўлган. Девонбегиларнинг ҳар бир шаҳарда ўринбосарлари бўлиб, улар бож-хирожни тўплашга мажбур эдилар. Девонхонанинг асосий иши барча қилинган ишларни дафтарга қайд қилиш эди.
Мадрасанинг бош эшиги устидаги мармар тахтада Огаҳийнинг бино тарихи ҳақидаги шеърий тарихи ёзилган.
Мадраса бугунги кунда сайёҳлар учун ошхона-ресторан вазифасини ўтамоқда.
5. Полвон қори савдо уйи

Полвон қори савдо уйи ХХ аср бошида Муҳаммад Яъқуб баззоз (газлама сотувчиси) томонидан аҳоли яшаш уйи шаклида чўбкори (нигирик) услубида қурдирган. Бино катта дўкон бўлиб, асосан газлама матоҳлар сотилган бўлсада, тарихий манбаларнинг маълумот беришича, бу ерда Европадан келтирилган буюмлар ҳам сотилган. Жумладан, Германияда чиқарилган “Зингер” тикув машиналари, Хитой ва Россия чинни буюмлари ҳам кўп миқдорда шу дўконда сотилган.


Бугунги кунда иморат таъмирдан чиққан. Унда “Ичан-Қалъа” Давлат музей-қўриқхонасининг Ахборот маркази ва китоб дўкони жойлашган.


6. Тош дарвоза

Шаҳар деворининг оламнинг тўрт томонига қарата қурилган тўртта дарвозаси бор.


Бу дарвозалар бир-биридан ажратилиши учун ўрнашган жойига қараб ёки бирон хос белгисига қараб номланган. ХVIII аср охирида қурилган ушбу Тош дарвозанинг аввалги номи ундан Ангарик қишлоғига чиқилиши сабабли Ангарик дарвоза эди.
Оллоқулихон томонидан 1842 йилда Дешон қалъа деворининг қурилиши ва бир-бирига яқин бўлган иккита дарвозанинг пайдо бўлиши Ангарик дарвоза ва Тош дарвоза номларини пайдо қилди. Эски қалъанинг жанубий Ангарик дарвозаси эндиликда ичкарида қолиб, янги ном – Тош дарвоза номини олган. ХХ аср бошида бу дарвоза олдида бозор бўлгани сабаб, бу майдон ва Тош дарвоза ҳам Кўҳна бозор номини олган эди.
Дарвоза ички тузилиши шимолдан жанубга чўзилган кўп хонали иморат бўлиб, шаҳар ҳимояси вазифасини бажарган ва у кечалари беркитиб қўйилган. Дарвозани қадимда ўнга яқин миршаблар қўриқлашган ва уларнинг маоши тўрт тилладан ўн тиллагача бўлган.
Тош дарвозанинг ички қисми иккита катта гумбаз ва ўрта йўлак чеккаларидаги тўртта хонаси кичик гумбазлар билан бостирилган. Бу хоналар қадимда божхона, қоровулхона вазифаларини бажарган.

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish